Асосий мавзулар
21 октябр 2020

Ғузорда маошсиз қолган минглаб ишчилар заводни остин-устун қилишди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Enter Engineering Pte.Ltd” заводи ишчилари 21 октябрь тонгида ғалаён кўтариб, завод маъмурий биносини остин-устун қилишди.

«Элтуз» таҳририятига тақдим этилган видеода юзлаб ишчилар қўзғолони акс этган.

Видео ва «Элтуз» суҳбатлашган гувоҳлар сўзларидан маълум бўлишича, стихияли исён пайтида завод маъмурияти биносидаги оргтехника ва маъмурий бинодаги жиҳозлар синдирилган.

Завод ишчилари сўзларига кўра, улар камида уч ойдан буён маош олмаган.

Ишчилар, шунингдек, икки кун давомида овқатсиз қолгани ва бу ғалаёнга сабаб бўлганини айтишмоқда.

Ҳодиса юзасидан «Элтуз» мухбири “Enter Engineering Pte.Ltd.” компанияси матбуот хизмати билан боғланди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб, ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик туфайли содир бўлган, оқибатда улар доимий овқатланадиган тамаддихонага кира олмаганлар.

Бу эса норозиликларни келтириб чиқарган.

Ғалаёнда иштирок этган завод ишчисининг айтишича, техник ходимлар 2 соатдан ошиқроқ вақт давомида моноблок тизимидаги носозликни тузатган, бироқ ишчилар овқатланишга киришни хоҳламаган.

Улар маошларнинг тўланишини талаб қила бошлаганлар.

Аммо компания матбуот хизмати ходими ишчилар норозилигига ойлик маошнинг дахли йўқлигини айтди.

«Элтуз» мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган Бекзод исмли ишчи сўзларига кўра, завод ишчилари камида уч ойдан буён маош олишмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тушликка яқин ишчилар ғалаёнини бостириш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати кучлари ташланган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган “Uzbekistan GTL” заводи синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«Элтуз» воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд ...
1 феврал 2017
Ўзбекистоннинг иккинчи презденти Шавкат Мирзиёев, 30 январида давлатнинг буюк рахбари Ислом Каримов туғилган кунини нишонлаш ҳақида қарор имзолади. Афсуски, ...
12 апрел 2017
2017 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари 68 яшар Бўритош Мустафоев юрак касаллиги боис юзага ...
13 июн 2023
Юнонларнинг Марказий Осиёга сургун қилинишининг сўнгги босқичи Сталин томонидан 1949 йил 13 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Бир кечада ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...