Асосий мавзулар
21 октябр 2020

Ғузорда маошсиз қолган минглаб ишчилар заводни остин-устун қилишди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Enter Engineering Pte.Ltd” заводи ишчилари 21 октябрь тонгида ғалаён кўтариб, завод маъмурий биносини остин-устун қилишди.

«Элтуз» таҳририятига тақдим этилган видеода юзлаб ишчилар қўзғолони акс этган.

Видео ва «Элтуз» суҳбатлашган гувоҳлар сўзларидан маълум бўлишича, стихияли исён пайтида завод маъмурияти биносидаги оргтехника ва маъмурий бинодаги жиҳозлар синдирилган.

Завод ишчилари сўзларига кўра, улар камида уч ойдан буён маош олмаган.

Ишчилар, шунингдек, икки кун давомида овқатсиз қолгани ва бу ғалаёнга сабаб бўлганини айтишмоқда.

Ҳодиса юзасидан «Элтуз» мухбири “Enter Engineering Pte.Ltd.” компанияси матбуот хизмати билан боғланди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб, ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик туфайли содир бўлган, оқибатда улар доимий овқатланадиган тамаддихонага кира олмаганлар.

Бу эса норозиликларни келтириб чиқарган.

Ғалаёнда иштирок этган завод ишчисининг айтишича, техник ходимлар 2 соатдан ошиқроқ вақт давомида моноблок тизимидаги носозликни тузатган, бироқ ишчилар овқатланишга киришни хоҳламаган.

Улар маошларнинг тўланишини талаб қила бошлаганлар.

Аммо компания матбуот хизмати ходими ишчилар норозилигига ойлик маошнинг дахли йўқлигини айтди.

«Элтуз» мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган Бекзод исмли ишчи сўзларига кўра, завод ишчилари камида уч ойдан буён маош олишмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тушликка яқин ишчилар ғалаёнини бостириш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати кучлари ташланган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган “Uzbekistan GTL” заводи синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«Элтуз» воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2018
Ўзбекистонда хорижнинг нуфузли университетлари филиаллари очилиши кўпчиликни қувонтиради. Ҳар ҳолда бу филиалларда таълим сифати, билим бериш даражаси маҳаллий олий ...
9 феврал 2021
Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва ...
22 май 2023
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович «ўз атрофига қариндош уруғини йиғиб, камида бир ...
20 август 2020
19 август куни Туркиянинг Анталия шаҳрида асли гуржистонлик “вор в законе” Нодир Салифов отиб кетилди. «Элтуз»га етиб келган маълумотга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...