Асосий мавзулар
27 октябр 2020

Сенатор МХХ жосусликда айблаган маҳкум билан учрашди

Сурхондарё вилоятидаги 41-манзил колонияда қолаётган асли тожикистонлик Абдуғани Эрдонов сенатор Иминов билан учрашувдан сўнг яна озодликка чиқишига умид уйғонгани ҳақида билдирди.

Тожикистон фойдасига жосусликда айбланиб, 8 йилдан буён қамоқда қолаётган 62 яшар маҳкум Абдуғани Эрдоновнинг «Элтуз»га маълум қилишича, у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Одилжон Иминов билан 21 октябрь куни учрашган.

«Менинг етти йиллик орзуим амалга ошди. Шу пайтгача (ҳукуматдан) бир инсон мен билан гаплашмаган эди. Бир соатча гаплашдик. Енгил бир суҳбат ўтказишди. Юрагимдаги ҳамма гапларимни айтдим», деди Эрдонов «Элтуз»га берган интервьюсида.

Эрдоновнинг «Элтуз»га билдиришича, сенатор Иминов унга Эрдоновлар масаласи Сенат раиси Танзила Норбоева назоратига олингани, айни масалани кўриш мақсадида у билан суҳбат қилгани келганини айтган.  

Қамоқ жазосининг 5 йилини машъум Жаслиқ зонасида ўтаган, манзил колониясига ўтказилганидан буён ўзига нисбатан қийноқлар бўлмаётганини билдирган Эрдонов ўтган давр мобайнида анча соғлиғини йўқотганини қайд этди.

Эрдонов узоқ давом этган тергов ва ҳибслар чоғида унинг иши бўйича айбланганлардан учта аёл оғир қийноқларга дош бера олмасдан ўлгани, ҳозир у билан бирга бир ўғли ҳам қамоқда қолаётганини айтди.

Абдуғани Эрдонов 2013 йили ўнлаб қариндошлари билан бирга МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов гуруҳи томонидан уйдирилган айбловлар бўйича қамоққа олинган эди.

2014 йил Сурхондарё вилояти жиноят ишлари суди гуруҳнинг барча аъзоларини 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Эркаклар жазони ўтагани Жаслиққа жўнатилди.

2018 йили МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов ЖКнинг 11 моддаси, жумладан, тамагирлик, ўзлаштириш, порахўрлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, айбсизларни жавобгарликка тортиш, қийноқлар қўллаш, ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбланиб 16 йилга қамалди.

Бироқ Тўрақулов уйдирган жиноят иши ўзгаришсиз қолди. “Элтуз” олдин хабар берганидек, жорий йилнинг февралида ўтиши керак бўлган суд 7 апрелга сурилди. Кейин эса коронавирус карантини боис номаълум муддатга қолдирилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 июл 2017
«Мана битта мисол, эрталаб мен Интернетни ўзим очиб ўқидим, буни менга ҳеч ким бермайди!» деди Мирзиёев депутатлар билан 12 ...
13 феврал 2020
Анвар Обиджоннинг 1983 йил ёзилган «Эй, ёруғ дунё!» китоби мазмуни баъзи жиҳатлари билан шу бугунги Ўзбекистонда юз берган воқеаларга ...
18 декабр 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
27 феврал 2019
«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...