Асосий мавзулар
15 декабр 2020

Тузилажак партиянинг иккинчи йиғилишига ҳам тўсқинлик қилинди

1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси лидери Хидирназар Аллақуловнинг омма олдида чиқиши акс этган видео пайдо бўлди.

«Элтуз»га маълум бўлишича, воқеа Юнусободдаги ҳовлилардан бирида бўлиб ўтган. Аллақуловга кўра, у ерда партиянинг режаланган йиғилиши кимлигини очиқламаган расмий шахслар томонидан тўхтатилган.  

«Навбатдаги йиғилишимиз субъектив омиллар, ташқи кучлар томонидан барбод қилинди, уйда ўтказилган дастлабки йиғилишимизнинг барбод этилгани, ҳовлига белгиланган иккинчи йиғилишимизнинг ҳам барбод қилингани учун мен сизлардан узр сўрайман», деди маҳаллий блогер ва журналистлар қаршисида чиқиш қилган Аллақулов.  

Аллақуловнинг билдиришича, шу куни ички ишлар ходимлари партия ташаббус гуруҳи вакилларига, хусусан, хонанда Дадахон Ҳасан ва журналист Бахтиёр Каримнинг ҳам партия йиғилишида қатнашишига тўсқинлик қилишган.

Журналист Бахтиёр Каримнинг машинасини йўл-патруль хизмати ходимлари 2017 йилги қандайдир қоидабузарликни баҳона қилиб тўхтатишган, Дадахон Ҳасан эса Аллақуловга уни участка нозири ташқарига чиқмаслигини айтиб ушлаб ўтирганини айтган.

Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир гуруҳ зиёлилар Тошкентда йиғилган. Бу йиғин “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партияси таъсис мажлиси олдидан бўлиб ўтган эди.

Янги тузилиши режалаштирилаётган партия ташаббускорлари орасида журналист, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, файласуф, генерал-майор, инсон ҳуқуқлари фаоллари бор.

Партиянинг таъсис мажлисини ўтказиш учун партия фаоллари сентябрь охирида президент номига ариза йўллади. Унда карантин шароитида санитария талаблари сақланган ҳолда партия йиғилишини ўтказиш учун рухсат сўралган.

Ташаббускорлар раҳбари сифатида кўрилаётган иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов партия тузишда мамлакатда мавжуд қонунлар асосида ҳаракат қилаётганини таъкидлаб келади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 июн 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек билан шоир Омон Матжоннинг ...
22 апрел 2022
Азиз дўстлар, ойлар султони  рамазон ойида сизлар билан суҳбат қилиш бахтига мушарраф бўлганимдан севиниб сувутларга чиқиб кетмоқчиман. Мана кунлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...