Асосий мавзулар
8 январ 2021

РТдан ваъз: Онаси икки марта зўрланган халқ

Мен сенга энг аччиқ сўзларимни титраб

Бугун айтаман.

Мен сени бугун аямайин сира,

Сен-чи, ғазаблан.

Мен айтиб титрайин, сен сўздан титра,

Титра нигоҳдан.

Бугун менинг сўзим, сенинг ғазабинг

Ўтсин никоҳдан

Муҳаммад Солиҳ.

Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг бу шеъри 45 йил олдин битилган. Буни “эркин шеър” услуби, дейишади. Солиҳнинг ўзи айтмоқчи, бу руҳнинг қолиплардан чиқиш инстинкти, интеллектуал эрк истаги эди. 2021 йилда ҳам мен жума ваъзларимни айни инстиктдан келиб чиқиб ёзаман. Қолиплардан чиқиш инстинктидан.

“Ваъзларда сўкиш бор,” деб маломат қилишди менга. Қайта эшитиб кўрдим. Ярим соатлик ваъзда битта-яримта гап учраши мумкин. Аммо эрталабдан кечгача бир-бирини онаси, синглиси, қизи, бувиси билан жинсий алоқа қиламан, деб сўкадиган одамларнинг ютубдаги ваъзни фильтрлаш талаби билан маломат қилгани менга ғалати туюлди.

Энг катта уламолар луғати ҳам “гандон”, “ебан”, “жалаб” каби гап ясовчи сўзлар билан тўла.

Ҳукумат мажлисларида энг катта раҳбардан тортиб заррага қадар онангни, деб бошлайди.

Сўкиш бўлаëтган бу селекторларда аëллар, ҳожи онаю ҳожи акалар ўтиришади без бўлиб, миқ этмай. Эрталаб хотини ва боласини сўкишдан бошлаб кечқурун мажлисда онаси зўрланган бу жамоанинг кўзи рассом Туз ишлатган бир-иккита ненорматив сўзга тушган заҳоти қиëматни қойим қилишади. Бу тўда ўз кўзидаги ғўлани кўрмай, бировнинг кўзидаги зирапчани кўради.

Шунга хафа бўлиш йўқ. Қолиплардан чиқиб, сенга ойна тутмоқчиман.  Фақат ойнадан ўпкаланма.  

Вашингтондан Бишкекнинг иси келмоқда

Хабарларни АҚШнинг Капитолий майдонида кеча юз берган ғалаёнлардан бошласам. Америка Конгресси биносига Трампнинг қурол кўтарган тарафдорлари бостириб киришди. Маймунлар каби тирмашиб бинога кириб олишди. Сенатор ва конгрессменлар эвакуация қилинди. Вашингтондан Бишкекнинг ҳиди келмоқда. Капитолий биносига бостириб кирган исëнчилардан тўрттаси ўлди. «Элтуз»нинг АҚШдаги эксперти Баҳодир Файз воқеалар тадрижини таҳлил қилди.

“Ўлат пайтидаги зиёфат”

Янги йилда иккита вазир ўринбосари хабарларга мавзу бўлди.

Биттаси Қамчиқда аварияга учради. Яна бир ўринбосари хоним Мисрда янги йил нишонлади.

Аварияга учраб қизи ва хотинидан айрилган, ўзи майиб бўлган вазир ўринбосарига соғлиқ тилаймиз.

***

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг бир неча минг доллар тўлаб Шарм аш-Шайхдаги курортда янги йил кутгани мавзусига тўхталсам.

«Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич», деган мақол бор ва «ўлат пайтидаги зиëфат» (“пир во время чумы»), деган гап ҳам бор.

Тармоқларда «Халқимиз пандемиядан қийналаëтган пайтда бу амалдор хоним кўнгилхушлиги тишга ботди», деган маломатлар бўлди.

Мендан сўрасангиз, бу хоним ҳам одам – янги йилни курортда кутган бўлса, ош бўлсин, дейман. Лекин яна бир гап бор.

Шу пайтгача 200 доллар ойлик оладиган ва бизнес қилишига қонун чеклов қўйган амалдорларнинг Ўрикзорда миллион долларлик ҳовлиси¸ ситида икки квартираси, тагида 100 минг долларлик “Гелендваген”и бўлишига шубҳа билан қараб келганмиз.

Олган ойлиги булар минган машинанинг битта ғилдирагига ҳам етмайди, дея.

Демак, яна ўша эски гап – шаффофлик лозим. Бу ҳукумат хотин ўз даромадини декларация қилсин.

“Ўринбосар бўлгунимча лотереядан миллион ютдим, мана ҳужжати. Энам ўлиб, уйи менга қолди. Отамдан қолган товуқхонани сотган пулим манови. Маошимам яхшигина, эрим троллейбус ҳайдайди ва ҳоказо”.

Шунда биз ишонамиз. Машааллоҳ.

Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик, деб.

Ҳозир бу амалдорларнинг топган-тутгани сирли парда ортида. Солиқ тўлаб буларни боқаëтган халқ «Эй, начальник, пулди қаттан олдинг. Отвечай, билат», дейишга ҳақли.

Энди лирик чекиниш қилсам.

Тўй дегани ашнақа бўса-де

Дунë 447 минг 400 квадрат километрдан иборат эмас. Дунë катта. Масалан, кеча Австрияда 27 яшар сўтак 32 яшар жувонга уйланиш таклифи қиладиган бўлди.

Шу қорли-қировли кунда бу иккаласи баланд тоғ чўққисига чиқишди.

200 метрлик қояда қиз тик турди. Анави сўтак эса тиз чўкиб: “Менга эрга тегишга розимисан, жоним?” деб сўради.

Жувон опаям ўлиб турган экан: «Ҳа, розиман», дейиши билан оёғи сирғаниб, қоядан 200 метр пастга қулади.

Ғарч этиб боши билан қорга санчилди. Иккита оёғи чиқиб турибди қордан келин боланинг.

«Вой, жоним, мени ташаб кетмаааа!!!!» деб йигит ҳам ариллаб йиғлаб, қизнинг орқасидан ўзини пастга отиб, 15 метрли жарга қулаб, қовурғасини синдирди. Ëтган жойида бўлғуси куëв ФВВга телефон қилди. Шессекундда Австрия ФВВ зобитлари вертолётда келиб, қизни оёғидан тортиб қордан суғуриб олишди. У ёқ, бу ёғи тирналиб, озроқ совқотганини айтмасак, келин бўлгич балонинг ўқидай. Ўша тоғдаги отелда баданига спирт суртиб исинди қизгина. Куëвнинг ҳам бир жойларига бинт боғлаб қўйишди.

Яқинда гижбадабанг тўй.

Севги дегани ашнақа бўса-де..

Ўз юртида мот қилинган опа-сингиллар

Янги йилнинг илк кунларида Ўзбекистон шахмат федерацияси фарғоналик халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ва унинг гроссмейстер сингиллари Ҳулкар ҳамда Гулруҳбегим Тоҳиржоноваларни мамлакат терма жамоасидан четлатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу хабарлар ўз юртида қадр топмаган опа-сингиллардан бирининг АҚШ терма жамоасига ўтгани ортидан келиб чиқди.

Гроссмейстерларнинг отаси Алишер Мўминов қизлари халқаро майдонларда чемпион бўлиб, Ўзбекистоннинг шуҳратини қанчалик кўтаришса ҳам юртида қадр топмаганини, ваъда қилинган мукофот пулларини олмаганини, мусобақаларга ўз ҳисобидан қатнашиб келишганини айтди.

Хуллас, ота: “Гроссмейстер қизларимни шахмат федерацияси мот қилди”, деган хаёлда.

Эҳ, ота, ота!

Илдизи сассиқ дарахтнинг шодалари ҳам сассиқ бўлади. Ўзбекистондаги шахмат, футбол, баскетбол, волейбол ва ҳоказо федерациялари нима? Сассиқ дарахт мақомидаги сассиқ ҳукуматнинг сассиқ шодалари-да!

Бу дарахтнинг илдизи яккаҳокимлик ва эркин сайловнинг йўқлиги. Бутун муаммолар, яъни шодаларнинг қийшиқлигию сассиқлиги шу илдиз туфайли. Шунинг учун шодалардан аразлайвермасдан, илдизга болта уриш керак, илдизга!

Эҳ, ота, ота!

Бу ҳукуматга талантли фуқаролар, ватанпарвар ўзбеклар эмас, манқурт тиктокерлар, ипирисқи отарчилар, сотқин депутатлар, порахўр амалдорлар, каззоб ўғрилар ва кўтялоқ шоирлар керак. 

Кўтялоқшунослик университети

Яқинда бир танишим олис Канададаги журналист оғзидан янграётган “инқилобий” мақтовлардан қусгиси келаётганини айтиб қолди.

“Туз оға, шу ипирисқини сайратиб қўйган ҳукумат ва ДХХ Тошкентда Кўтялоқшунослик университетини очса, биринчи ректор шу журналист бўлади. Ўзбек ёшларига кўтялаш сирларини армонсиз ўргатар эди ома лекин”, деди.

Мен эса бу лойиҳага эҳтиёж йўқлигини айтдим: “Ўзбеклар кўтялашни университетларда эмас, уйларида ўрганишади. Шундай экан, университетга не ҳожат?”

Танишим: “Тўғри!” деб, ғояси чил-парчин бўлганидан хафа бўлди.

Суҳбатимиз тугаганди ҳам интернетда бир кўтялоқ шоир 600 миллион сўмга “крутой” автономер сотиб олгани ҳақидаги хабарлар чиқа бошлади.

“Туз оға, кўрдингизми? Ўзбекистонда фақат кўтялоқлар “жить” қилишади!” деб баттар хафа бўлди.

Шеър тужжорининг “крутой”лиги

Бир шоир бор Ўзбекистонда. Артистлар орасида жуда популярный. Ўз шахсига шунчалик муҳаббат қўйганки, салгина жамоат назаридан қоладиган бўлса, бирор пиар-фитнаёр уюштиради.

Бундан бир неча йиллар илгари ўзи ҳақида “аварияда ўлибди”, деган миш-миш тарқатиб, Бухородаги уйига бир ҳафта беркиниб олганди. Миш-мишлар тарқалиб, шов-шувга айлангач, шеър тужжори интернетда чиқиб, “соппа-соғман”, деган эди.

Бу фирибгар яхши шеърларни талантли, лекин пулга муҳтож шоирлардан сотиб олади-да, кейин ўз номини қўйиб, отарчиларга қимматроққа сотади.

Башарасидаги ҳолига асбоб тушгир шеър тужжори 4-5 йилдан бери кино олишга тушган. Ўзини продюсер деб эълон қилди.

Бу фильмларни мияси жойида бўлган одам кўрмайди. Чунки у олган фильмлар юз фоиз хонтахта ва духоба дўппи бўлиб ётибди – на ғоя бор, на сюжет.

Каримов режимини тинмай улуғлаб келган ушбу кўтялоқ ўз фильмларида одамларга панд-насиҳатлар ҳам қилади. Бир-икки мусор фильмида исрофгарчиликнинг ёмонлиги ҳақида ҳам ваъзлар қилган.

Кеча эса “муллоларнинг гули” 600 миллион сўмга, яъни тахминан 55 минг долларга бир парча темир сотиб олиб, совуқдан ва очликдан қийналаётган ўзбекларнинг устидан кулди.

Вабо пайтидаги ишратпарастлик, деб шунга айтишади.

Унинг бу қилиғи Ўзбекистонда фақат кўтялоқ ва фирибгарлар “жить” қилаётганига яна бир исбот бўлди.

“Чарчуха кино”

Кеча Зулфиқор Мусоқовнинг «Новда» деган «кино»сини кўрдим. На эстетика ва на тузукроқ ҳикоя бор. Ҳайф давлат ажратган пул. Яна шу ҳолига бу «чарчуха» ўзидан биннарса ясаволган. Кинода энг муҳим нарса – тасвир.

Совет пайтида барча киночиларга бир хил молия берилган.

Ўзбекка ҳам, гуржи ва яҳудийга ҳам.

Шу пулга Элдор Рязанов шедевр олган бўлса, ўзбек режиссёрлари икки чақага арзимайдиган мусор олишган.

Балки бу тўданинг генетикасида муаммо бордир?

Калиш судраб сомса сотиш, амалдор бўлиб одамларни қақшатиб ўғирлик қилишдан бошқа иш келмайдиган мутантдир булар?

Йўқ, ундай эмас.

Дунë тан олган буюк рассом ва кинорежиссёр Рустам ака Ҳамдамов Тошкентда туғилган.

Бу ака ҳозир 76 ëшда. Москвада яшайди. Москвадаги манаман деган рассом ëки киночи бу аканинг истеъдоди олдида бош эгади.

Рустам ака чизган картиналарни сотиб олишга Россиядаги энг бой олигархларнинг пули зўрға етади.

Масалан, мана бу асар.

“Узумзор оралаган соҳибжамоллар,” дея аталади.

Оддий қоғозга акварель бўëқ билан чизган буни Рустам ака.

Кўпи билан 30 минут сарфлаган.

Аммо бу асар учун тўланган чек қоғозидаги ноллар сонини кўрсангиз, бошингиз айланади.

Рассомни муҳит яратади.

Яхшиям Рустам ака ëшлигидаëқ Тошкентни тарк қилган экан.

TEZAK-ARTEL бизнеси!

Совет даврида бир синфдошим дадасидан: “Брежнев ҳам ҳожатхонага чиқадими?” деб сўраганди. Шунда ота ўғлига: “Йўқ, болам. Унинг олдига шланка, орқасига тувак улаб қўйилган”, деган эди. Роса кулган эдик.

Куни кеча бир манқурт фейсбукдаги: “Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди”, деган хабар остига: “Энди нима бўлар экан? Шу таътил пайтида юртбошимиз юрт бошқарувини кимга топширган экан-а?” деб ваҳима қилди.

Кўрдингизми, азизлар?!

Одам ўзбек халқи қаҳратон совуқда газсиз ва электрсиз қандай кун кечириши ҳақида эмас, юрт бошқаруви тўрт-беш кунга кимга берилиши ҳақида қайғуряпти. Ўзининг бу қайғусини у ватанпарварлик, юрт истиқболи ҳақида қайғуриш, деб билади.

Ҳа, башарангга асбоб тушгир, кўтялоқ! Бир сен қолувдинг курси ҳақида ўйламаган!

Одам халқ билан бирга бўлиши керак, ҳукумат билан эмас. Одам дегани тезак таннархини тушириш, унинг ёнувчанлигини ошириш технологиялари устида бош қотириши керак.

Масалан, Деҳлида, яъни Ҳиндистонда мол тезаги “навалом”.

Шу мол тезагини ҳиндлар Ганга дарёсига оқизишади. Шунча тезак увол!

Ташқи савдо алоқалари ва инвестиция вазирлиги Ҳиндистон раҳбариятига чиқиб: “Тезакларингизни бизга беринг, ўзимиз олиб чиқиб кетамиз!” деса бўлмайдими?!

Бундан ташқари, одам гўнгидан ёнувчан тезак ясаш устида ҳам бош қотиришимиз керак. Масалан, ҳукумат аъзолари ва уларнинг атрофидаги монополист тадбиркорлар кўп ейишади. Бу эса улар кўп чичади, дегани ҳамдир.   

Шундай экан, бугунги кунда кўп еб, кўп чичаётган вазирлар, ҳокимлар, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Мурод Назаров каби монополистлар ва бошқа кўтани катталарнинг тезагини газсиз ва электрсиз ўтирган аҳолига тарқатиш керак.

Ҳарнада!

Шу таклифни айтган эдим, бир ҳамкасбим: “Шундай қилинса, улар ҳатто тезагини ҳам пулга сотишади. Тезак соҳасини ҳам монополия қилиб олишади”, деди.

Ўйлаб қарасам, Ортиқхўжаевга ўхшаган монополистларга навбатдаги монополия учун ғоя ўйлаб топибман.

Мана шу ғоямни Жоҳа Акфамен эшитиб қолса борми, эртаси куни “TEZAKFA” ёки “TEZAKARTEL” деган компания очиб, индинига Ариповдан тезак соҳасини фақат шу икки фирмага топшириш ҳақида махсус қарор ҳам чиқартириб олади.

Қарабсизки, халқ ўз сигирининг ёки ҳўкизининг тезагидан ҳам бир зумда ажралади.

Нимага шундай бўлади, биласизми?

Чунки Ўзбекистоннинг бошида монополистлар билан биргалашиб юртни талаётган, Россияга туққан онасини ҳам сотадиганлар ўтирибди. Ҳар қандай яхши таклиф ва ғоя билан чиқинг, улар ҳаммасини ўз фойдасига буриб, ўзингизни тунашади.

Бундай ҳукуматга ғоя берманг, таклиф айтманг! Ўғри ва сотқинларнинг кетларига тепинг! Барака топасиз! Мени айтди, дейсиз! За базар отвечаю!

Энг фойдали ҳимоя усули

Келинг, очиқ гаплашайлик. «Темур бобом палон ерни ишғол қилди,» дея мақтанамиз. Ўз «душманларини ўлдирди», дея фахрланамиз. Лекин АҚШ лидери Трамп Эроннинг ҳарбий жиноятчи бўлган битта генералини ўлдирса, «нима ҳаққи бор?» дея секин чўнтакнинг ичида мушт тугамиз. Темур давридан бери давлатчилик тамойили ўзгармади. Кучлилар атрофдаги ерларни ўзига бўйсундириб, вассалига айлантиради.

Мана, бизникилар ҳам Путиннинг вассали бўлиб, Ўзбекистонни потрахами берворишга тайëр бўлиб ўтирибди-ку, писта бодом бўлиб.

АҚШ – супердержава. Трамп – бу давлат раҳбари. Темур қилган ишни қиляпти.

«Энг яхши душман – бу ўлик душман». Темур Тарағаевичнинг бу гапига Трамп тоға амал қилади.

Дунëни тушунай деб китоб ўқийман. Кеча «Уруш ҳақида» (нем. Vom Kriege) деган китобнинг етти порасини хатм қилдим. Китоб муаллифи пруссиялик офицер Карл фон Клаузевиц (1780—1831).

Унинг ëзишича, «уруш бу сиëсатнинг давомидир». Яъни олдин «қис» деб айтасиз. Қисмаса, бошига бомба билан соласиз. Шу билан душман ҳаддини билади. Йиғи-сиғи қилиб юргани ерунда. Зотан, тарих китобини ғолиблар ëзади. Кучлилар ва кучли давлатлар табиий танлов натижасида яшаб қолади. Заифлар тарих ботқоғига чўкиб йўқ бўлади. Урушда туриш йўқ. Амир Темур айтганидек, «Ўзини ҳимоя қилишнинг энг самарали усули ҳужум қилишдир». Бизда-чи?!

Онаси икки марта зўрланган халқ

Гулнора икки миллиард ўғирласа ëки Мирзиëев бир миллиардга Ангренда яна бир қаср қурса, жииииим ўтиришади. Қайсидир ҳоким сўкинса, дарров муҳокамани бошлаворишади. Любой прорабнинг будкасига киринг, сўкишнинг саккиз қаватини эшитасиз.

Эшакни ҳам ниқтасанг, юради. Сўкмасанг ишламайдиган “толпа баранов”га айланган ҳамма. «Лукойл» муҳандиси Шилов тўғри айтган.

Мана, Каримов ҳар куни икки марта бу халқнинг онасини фалон қилай, деб сўккан. Халқ унинг ҳайкалига сиғиниб, кўзидан сийиб ўтирибди. Мақбарасини ялайвериб яғирини чиқаришди. Демак сўкиш керак бу қўйлар подасини. Сўкканда ҳам саккиз этаж қилиб.

Қуллик зеҳнияти

Қуллик зеҳнияти нима дегани, биласизми? Биргина қорни учун ажнабийга тобе бўлган халқда қуллик зеҳнияти бор.  Мисол учун, мустақиллик бизга нима берди, яхшими-ёмонми, Россияга бориб оила тебратяпмиз, Россия бўлмаса, Ўзбекистондаги яқинларимиз очликдан ўларди, деган фикрга  қўшилсангиз, демак, сизда қуллик зеҳнияти бор.

Россияда сизни “чурка” деб таҳқирласалар ҳам майлига, “чёрножопый” деб камситсалар ҳам майлига.  “Испасиба” дейсиз-у, кўчани сизни “маймунсифат” деб атовчиларнинг итидан қолган бўқдан тозалашда давом этасиз.

Бошингизда фақат бир фикр: қандай қилиб бўлмасин, уйга ҳар ой икки юз-уч юз доллар юбориш: уйда газ йўқ, кўмир олиш керак, томни ёпиш керак, чакка ўтади,  тўй қилиш керак, ўғил бўйга етган, қолаверса, хотин гап ўйнайди ҳар ой, қўшнидан кам жойингиз йўқ, “Спарк” олиш керак.

Буларнинг барини қилмасангиз, кўча-кўйда гапга қоласиз. Давлатга эса умид йўқ. Агар бутун бошли бир халқ айни фикр билан яшаса, бу халқ қулликка маҳкум. Унга мустақиллик, эркинлик керак эмас.

Айнан шундай зеҳниятни шаккллантириш учун қудратли оғалар ўлкамиздаги раҳбарларни аста-секинлик билан бирин-кетиб сотиб ола бошлайди, ўзлари ҳақида матбуотда ижобий фикрни шакллантиради ва омма идрокини бошқаради.

Энди сенга саволим бор, азиз томошабин: Сен қулмисан ёки ҳур? Унутма, агар бир халқ қул каби фикрласа, ўзини қулдек тутса, унда бу халқ қулдир. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Чунки қамчиси билан қолган хожа озод бўлган қулни истаган пайтда яна қулликка қайтариши мумкин. Ё қўлидаги қамчиси ёки ширинлиги билан. Шундай экан, кишан кийма, бўйин эгма, ки сен ҳам ҳур туғулғонсен!

Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли,

Кураш бошланаркан тарафма-тараф

Ожизнинг ёнини олганинг учун

“Хоин” деб ном олмоқ нақадар шараф!

Не шарафки, зулмга “зулм!” деёлсанг,

Бошингда ҳар куни синса-да тўқмоқ,

Шайтондан қўрқмаслик нақадар гўзал,

на гўзал ягона Оллоҳдан қўрқмоқ!

Муҳаммад Солиҳ.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
16 ноябр 2018
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди. Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари ...
29 март 2024
Maна ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. МС: Оғо, ўзбекистондаги шейтонлани бойлош учун зинжир ëсоса дунëда дамир қолмийди. Ничиксизла, мўччи ойбика ...
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
16 март 2018
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича 15 март куни ўтган суд мажлисида Республика суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, журналистга нисбатан қийноқлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...