Асосий мавзулар
18 январ 2021

Қувада ўғирлаб кетилиб, уч киши бир ой зўрлаган қиз туғди

2020 йил 16 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи 18 яшар Розияхон Содиқова Фарғона шаҳрида ўғирлаб кетилганини «Элтуз»га айтиб берди. Отасининг Қува тумани ИИБга хабаридан салкам бир ой ўтиб ички ишлар ходимлари қизни уйига қайтариб олиб келди. 

– Қизим Фарғона шаҳридаги бир холаваччасининг ёнига меҳмонга кетган эди, – дейди Розиянинг отаси “Элтуз”га. – 16 март куни дугонаси қўнғироқ қилиб, Розияни иккита ўғил бола мажбурлаб машинага миндириб, иккаласини олиб кетганини айтди. Кейин биз уни қидирувга бердик.  

Розия тутқунликдаги бир ой давомида бошидан кечирганларини “Элтуз”га гапириб берди: 

“Тоҳир исмли шахс машинасига ўтқазиб, мени Қува тумани Гўзал МФЙда яшовчи Диёр Жўраев деган боланинг уйига қамаб, бир ой мобайнида жинсий алоқа қилишга мажбурлади. 

У ерда бир бола ва бир қиз ҳам бор эди. Мени Тоҳир Сотволдиев зўрлаб, ўртоғи ва қўшниси билан жинсий алоқа қилдирмоқчи бўлди. Кўнмаганимдан кейин менга қўл кўтарди ва зўрлаб жинсий алоқа қилдирди. 

Жинсий алоқа пайтида ўртоғи презервативда эди, Диёрда эса йўқ. Мажбуран ўша уйда бир ой яшадим. Яшаш мобайнида қочиб кетишга имкон бўлмади. Иккинчи куни кечга Тоҳир чиқиб, Дилором ва мени ҳар икки куннинг бирида жинсий алоқа қилишга мажбурлади, унамаганимда урди. 

Мен Диёр билан бир ой мобайнида жинсий алоқада мажбуран бўлган пайтимда ундан ҳомиладор бўлиб қолдим. Шу бир ой мобайнида Тоҳир бизни видеога ва расмга олган экан. 

“Aгар бу ерда бўлганингни ва бўлган ишларни бировга айтсанг, видео ва расмларни интернетга тарқатвораман”, деди Тоҳир ва 25 апрель куни мени милицияга топширди”. 

Уйига қайтиб келганидан сўнг Розия зўрлаганлардан биридан ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлди. 

“Мана шундан кейин қизимга коллежни битирганлик ҳақида диплом ҳам беришмади, унга ҳеч ким яхши муносабатда бўлмади. Ҳамма қариндошларимиз биздан юз ўгиришди. Мен ҳам жаҳл билан уни уйдан ҳайдаб юбордим. Аммо ўз болам экан, яна ўзим уни бир қариндошимизникидан топиб олиб келдим. Мана, қиз фарзанд кўрди”, дейди Розиянинг отаси. 

Розия зўравонлар устидан ИИБга, Халқ қабулхонасига, “Маҳалла” жамғармасига, прокуратурага ариза ёзганини, бироқ ўзи кутган хулосани олмаганини билдирди. 

“Ҳаммалари бўлган ишларни ўзимдан тўнкаб, ўзимни айбдор қилишди. Улар бойлиги сабабли ҳамма нарсани бости-бости қилиб қўйишибди. Мени мажбурлаб олиб кетиб зўрлаш жиноят эмасми? ИИБдагилар буни жиноят эмас, деб хулоса ёзишибди”, дейди Розия. 

21 декабрда Розия қиз туғди. Ўзининг таъкидлашича, боласининг отаси уни зўрлаганлардан бири, Диёр исмли вояга етмаган йигитдир. Бу йигит чақалоқнинг отаси эканини тан олган, ҳатто бола туғилгандан сўнг бир неча бор Розияни кўргани келган. 

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи Э.Ҳайдаматов имзолаган хатда ёзилишича, фуқаро Тоҳир Сотволдиев ва вояга етмаган Диёр Жўраевнинг хатти-харакатларида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Бу воқеада энг ажабланарлиси ҳуқуқ-тартибот идораларининг шундай оғир жиноятни хаспўшлаётганидир. Худди ёш қизни ўғирлаш, гуруҳ бўлиб зўрлаш, калтаклаш эътибор қаратишга арзимайдиган оддий ишдек. 

 “Элтуз” уч кун давомида вилоят ИИБ матбуот хизматидан воқеа юзасидан муносабат олишга уринди. Аммо ИИБ саволларга жавоб бермади.

eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июн 2019
Республика бош прокурори Отабек Баҳриддинович Муродовнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнига Ўзбекистон Сенати раиси бўлиб келган Ниғматилла Йўлдошев ...
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
19 май 2017
18 май куни Навалнийга тупурганини билдирган Алишер Усмонов видеоси ижтимоий тармоқда тезгина овоза бўлди. Сиёсатчи ва блогер Навалнийни судга ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...