жума,
20 декабр 2024
17 феврал 2021
Пастдарғомдаги ночор оила ҳолидан хабар олинг!
Бу Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи ночор оиланинг уйи. Бу уйда Норбек хотини ва икки боласи билан яшайди. У яқингача ота-онаси пенсияси ҳисобига кун кўрган.
Ота-она ўлган. Ўлимидан олдин улар бу узрли ўғилни уйлантиришган. Орада тўрт фарзанд ҳам туғилган. Уларнинг бири олдин ўлган. Яна бири яқинда шамоллашдан ўлган.
Томдан чакка ўтади. Уй совуқ, газ, коммуникация, яшаш учун шароит йўқ. Видеони кўриб, нега одам тузукроқ яшашган ҳаракат қилмайди, деманглар. Бу ака узрли, у руҳан носоғлом. Давлат раҳбари ўзига тўртта сарой қурдирадиган мамлакат конрасти бу аслида.
Пастдарғом ҳокими Шунқор Худойбердиев, бу бечоранинг ҳолидан хабар олинг!
Eltuz.com