Иш борми?
Бу Ўзбекистон. Мана бу эса унинг мусаффо осмони. Бу олдинги ўзбек аëллари,улар учтадан туғарди. Ҳозир бу болалар Россияда.
“Менинг отим Ислом”.
“Менинг отим “Карим”.
«Менинг отим Абдуғани, биз кўча супурамиз”.
Бу эса бугунги ўзбек аëллари. Улар ҳам фақат учтадан туғади.
Биринчи аёл: «Бу бачаларнинг отини Шавкат, Мирзиë, Миромон қўйдим».
Иккинчи аëл: «Бу қизларнинг оти Саида, Шаҳноза ва Зироат».
Мусаффо осмон остидаги бу одамлардан ҳол сўраймиз.
Чол: “Худога шукур, яшаш зўр”.
Кампир: “Пошшомиз омон бўлсин”.
Худога шукур қилаëтган одамлар қатор бўлиб туришибди. Булар қаерга кетяпти?
Чол: “Пенсия оз. Иш излаб кетяпман”.
Кампир: “Мен ҳам бир ишнинг бошини тутай”.
Жувон: “Болаларни боқиш учун ишламасам бўлмайди”.
Завод биноси. Унинг олдига навбат билан одамлар келяпти. Завод эшиги олдида турган мулозим олдига бир одам келади.
– Иш борми?
– Иш йўқ.
Кампир келади
– Иш борми, болам?
– Иш йўқ.
Бир ëшроқ йигит келиб сўрайди:
– Иш борми, амаки? Мулозим унга қараб, “иш бор”, дейди.
Боланинг кўзлари катталашиб, хурсанд бўлади. Кадрда ажабланган маюс қиëфалар. Мулозим: “Ука, эртадан мен пенсияга чиқаман, сен шу ерда иш йўқ, деб турасан».
Eltuz.com