сешанба,
24 декабр 2024
9 март 2021
Қовчин қишлоғининг хароб тиббиёт пункти
«Элтуз»га қашқадарёлик фуқаро жўнатган видеода Ғузор тумани Қовчин қишлоғи тиббиёт пункти биносининг хароб аҳволи акс этган.
Қишлоқ тиббиёт пункти Қашқадарё вилояти марказидан 25 км узоқликда, Қарши-Шаҳрисабз йўлида жойлашган. Бинода дорихона, тез ёрдам ва оилавий поликлиника бўлимлари мавжуд.
Ғузорлик фуқаро бинони таъмирлаш “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани, бироқ бошланган ишлар тўхтатилганини айтади.
Бинода антисанитария ҳукмрон. Дераза ойналари синиқ. Қувурлар чириган. Бино томи нурай бошлаган ва шифер қилинмаган.
Eltuz.com