Асосий мавзулар
12 май 2021

Автобус 5-қисм Сазойи

“Абдулла Ғариб Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг бешинчи қисмини тақдим этади. Автобусни трактор шатакка олиб тортиб кетяпти. Йўловчилар тракторчи шаънига алёр айтишдан тўхташади.

Ҳайдовчи: – Ҳурматли автобус халқи. Бизни тортиб кетаëтган ўрис тракторчига пул йиғиб беришимиз керак. Битта қўшиқ билан иш битмайди.

Чиптачи: Жуда тўғри гап. 30 йиллик аравани тортиш ҳар қандай тракторга оғирлик қилади. Бўш қоп тик турмайди. Ҳўлламасанг игнадан ип ҳам ўтмайди.

Олифта: Ўрис тракторчи бизни ҳўлламай қилди демоқчимисиз, хола? (Кулги)

Мулла: Йўл ҳақини беришлик жоиз.

Чол: Автобусга чипта олганди-ку ҳамма. Нима, энди ўрис амаки шатакка олгани учун қўшимча ўлпон тўлаймизми? Бу нима бедодлик?

Кўзойнак: Воқеликка тўғри баҳо берайлик. Биз энди автобус ҳам эмасмиз. Кимдир шатакка олган шалдироқ аравамиз. Минг лаънат шўпирга.

Ҳамма бирдан: Минг лаънат шўпирга.

Чол: Бу ўрис тракторчи бизни умрбод тортиб юрмайди. Бор-будимизни шилиб, автобусни металлоломга топширворади. Биз эса кўчада қоламиз манзилимизга етолмай. Минг лаънат шўпирга.

Ҳамма бирдан: Минг лаънат шўпирга.

Чиптачи: Ўйлаб гапиринглар, халойиқ. Вазият оғир. Шундай оғир вазиятда биздан Хитой ҳатто пулимизга битта ғилдиракни ҳануз бермади. Шундай мураккаб шароитда бизни ўрис тракторчига тиркаган ким? Шўпир, албатта. Минг раҳмат шўпирга.

Ҳамма бирдан: Минг раҳмат шўпирга.

Чиптачи: Мулла тоға айтганидек, шўпир худонинг ердаги сояси. Шўпир автобуснинг подшоҳи. Қани, айтинг-чи, мулла мулойим тоға. Подшоҳга тил теккизиб бўладими?

Мулла: (оригинал овозда жавоб беради)

Ҳамма бирдан: Минг раҳмат шўпирга.

Олифта: Эсларинг жойидами? Подшоҳ монархияда бўлади. Бу оддий автобус-ку. Уже автобусаммас. Ўрис тоғанинг бузуқ тракторига қўшилган шалдироқ арава.

Чол: Болам, сен ўқиган кўринасан. Бирор таклифинг бўлса, айт. Биз ë у ëқлик, ë бу ёқлик бўлайлик. 4 йилдан бери фақат қулоғимизга лағмон илди бу шўпир.

Олифта: Мана қоғоз, имзо йиғамиз. Кўзойнакли амакини шўпир қилиш бўйича имзо.

Чол: Баракалла. Ҳамма нарса документальний бўлгани яхши. Шу орқа қатордан бошлаб имзо қўйинглар. Мен кейинроқ вазиятга қараб имзо чекаман.

(Ғалағовур)

Ҳайдовчи: Тўғриси, менга барибир. Автобус шўпири Шоввозсойда. Рули ишламайди. Мен жон деб любой одамга бўшатиб бераман.

Чиптачи: Йўқ, бу давлатга хиëнат. Манави олифта йиққан имзолар ҳақиқий эмас. Мана, хонимчи холадан сўрайлик-чи. Сиз имзо чекдингизми ўзи?

Хонимчи: Бу олифта мени алдаб имзо қўйдириб олди. Имзо қўйсанг, хоним оламан, деди. Мен ожиза бир аëл бўлсам, билмасдан имзо чекиб қўйибман. Эй олифта, нега мени алдаб имзо қўйдирдинг!

Эркак киши (янги персонаж): Ким сени йўлдан урди? (Оригинал овоз)

Олифта: Ҳеч ким йўлдан урмади. Шунчаки автобус шўпри алмашсин дедим, холос. Шўпир эплолмаяпти-ку.

Ғалағовур

Хонимчи аëл: Бизнинг автобусимиз ичида нотинчлик чиқарган бу олифтани 11 йилга қамаш керак. Минг лаънат.

Ҳамма: Минг лаънат.

Чиптачи:  Умрбод қамаш керак буни. Автобусдан тушириб юбориш керак.

Ҳайдовчи: 6 йил қамасак етади. Биз одамхўр эмасмиз. Шунчаки янги автобус.

(кнопкани босади. Қўшиқ янграйди)

Мени қийнадинг алдаб-алдаб,

Эй ваъдаси ëлғон золотой.

Сенга овоз бергандим-а,

Эй гаплари ëлғончи бой.

Товуқ боқмайман демадим-ку,

Лимон экмайман демадим-ку,

Сендан топдим фақатгина азоб,

Ваъдангга вафо қилмадинг-ку.

Отилар экан тош,

Ëрилар экан бош

Ëлғон сиëсат дастидан.

Оввора бўлиб бош,

Кўзимдан оқар ëш

Ёлғон сиёсат дастидан.

Фақат сени сайлаб,

Ҳаммадан авайлаб,

Жуда-жуда қаттиқ адашдим,

Оқарди сочим, ëрилди бошим,

Жуда-жуда қаттиқ адашдим.

Отилар экан тош,

Ëрилар экан бош

Ëлғон сиëсат дастидан,

Жуда-жуда қаттиқ адашдим.

eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2018
Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда «тозалаш» ишлари бошлаб юборилди. ...
27 октябр 2023
Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ...
14 январ 2023
РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади. МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило. ...
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...