Асосий мавзулар
26 май 2021

Автобус-7. Мухолифатга қарши қўшиқ

“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 7-қисмини тақдим этади.

Автобусни рус тракторчиси шатакка олиб тортиб кетяпти.

Шўпир (автобус овозкучайтиргичи орқали): Ҳурматли автобус халқи! Орамиздан чиққан ватан хоинларига қарши қўшиқ билан жавоб берамиз.

Чол: Бир пайтлар Брежнев деган бароққош СССР каттаси эди. Ўша ҳам нонинг бўлса қўшиқ ҳам ярашади, деганди. Бу шўпирнинг нони йўқ, яна қўшиқ айттиради. Оч қоринга қўшиқ на ҳожат?

Чиптачи: Мана, мен айтаман қўшиқни.

Орзуларим бошлади йўлга.

Ҳали етар манзилим йироқ.

Манзилга то етиб олгунча

Шўпир бувам абадий ҳамроҳ.

Шўпир: Ҳа, айланай, чиптачи!

Олифта: Жуфт бўлсин, опажонгинам. Дўлана, дўланани айтинг. Бир эшитайлик отам замонидаги қўшиқни.

1-янги персонаж: «Дўлана»ни айтади.

2-янги перонаж: Ҳаддан ошма, мухолифат.

Хонимчи: Ўчир овозингни, ўч, ўч, ўч («Келинлар қўзғолонида»ги Соттининг овози).

Мулла: Репертуаринг эскирибди. Янги, замонавий қўшиқ айтиш керак. Тили тили, тралливали…

Олифта: Мен айтаман қўшиқ

Чол: Айт, болам. Ëш болаларнинг овози ширин бўлади.

Олифта: Партия тузмакка йўқдир юраги,

Ҳадикдан панада юради сокин.

Ўзининг думини қувган ит каби

Юртдошин оғзини юмади кескин.

Шўпир: Ҳа, айланай!

Хонимчи: Шеър ëзади қарғаб мухолифларни,

Машшоғи куйини чалар басма-бас.

Кетялаб ўрганган отарчилари

Шеърни қўшиқ қилар шу нафас.

Чол: Яшавар! Ҳей, дўст. Ë Олло!

Кўзойнакли амаки: Юраги қўрқувдан дағ-дағ қалтираб,

Парданинг ортидан ҳуркиб туради.

Молини қашқирлар талашса ҳам у

“Юртимиз тинч-ку”, деб кулиб туради.

Чол: Ë бисмилло! Аллоҳи карим!

Чиптачи: Автобусимиз тинч. Ўрис тракторчи омон бўлсин. Келинглар, тракторчининг ватанини мақтаб қўшиб айтамиз.

Хонимчи:

Россия, Россия, азамат ўлка!

Мен сенинг қизингман, хотининг эмас.

Шўпир: Айланай. Москвага раҳмат айтадиган қўшиқ керак бизга. Биз Москвага боғланганмиз. 60 ëшга кириб тушунганим шу. Мусиқа қўяди. Карнайдан қўшиқ янграйди.

«Москвадан нур олган бахт маёғи…». Одамлар рақсга тушади…

P.S. Видеода Ғайрат Омонов шеърларидан фойдаланилди

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2021
Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат ...
6 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон ...
12 апрел 2017
2017 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари 68 яшар Бўритош Мустафоев юрак касаллиги боис юзага ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...