Асосий мавзулар
10 июн 2021

Автобус-9. Қарабтепар

“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 9-қисмини тақдим этади.

Рус трактори шатакка олган aвтобус юриб кетяпти.

Чиптачи аёл (карнайдан): “Ҳурматли йўловчилар! Муҳтарам башорат қилган нурли келажакка кўтарингки руҳда етиб боришимиз учун автобусда “қарабтепар” ўйинини ташкиллаштиришга топшириқ берилди.

Кўзойнакли йигит: Қарамасдан тепмаса бўлмайдими? Биринчи ҳайдовчимиз 27 йил орқага қарамасдан тепишни ўргатиб кетди-ку!

Чол: Ёшлигимизда бу ўйинни “ланка” дейишарди. Бир парча қўй жуни ва уни остида тангадек қўрғошин ёпиштирилган, уни хоҳлаган усулингизда тепаверасиз, муҳими, ерга тушириб юбормасангиз бўлди.

Хонимсотар аёл: Мени баъзилар «ланка» деб масхара қилишларини ҳеч тушуна олмасдим (кулгу).

Ҳайдовчи: Бизда ҳамма нарса тизимли бўлади.“Қарабтеп—ланка” халқ ўйинини оммалаштириш учун алоҳида федерация ташкил қилинади. Қарори ижроси учун аллақачон Вишлоқ хўжалиги вазирлиги ва металлургия заводлари ишга киришди.

Мулла: Олиму уламоларимизнинг юлдузларга қараб башорат қилишларича, ланкадан кўп наф бордур. Унинг янада самарали ўйин бўлиши учун автобуснинг бир бурчагига иссиқхонаям қуриш керак. Ланка ўйинчиларига қулай бўлади. Аммо аввал Занги бувага бориб, бир назр ато қилиш керак!

2-мулла: Улуғларнинг мақбараларида Аллоҳнинг раҳмати бўлади. Шунинг учун борамиз у ерга. У ердан биз кучли мотивация оламиз ўзимизга. Файз оламиз ва уларни васила қилиб дуо қилганимизда, дуойимиз ижобат бўлади.

Йўловчилардан бири: Айнан бу иссиқхона ишга тушгандан кейин Жанубий Корея билан контракт қилганмиз.  Беш миллион доллар режалаштирганмиз бу йилга.

Исмат Хушев: Ўзбекистонда бугун жуда кўп соҳаларда адолат тикланяпти. Президентнинг фармонини мен тилла топган гадойдай қувонаман, мен учун жуда бир катта ҳақиқатнинг ва адолатнинг тикланиши бу.

Йўловчилардан бири: Бу ланкани этикни терисидан ҳам ясаса бўлади

Чиптачи аёл: Худо хоҳласа, ҳокимбувалар ланка ўйнашни бошлаб юборишди, энди туман ва шаҳар марказларида одамлар гала-гала бўлиб ланка тепишади.

Қудрат Бобожонга ўхшаган йўловчи: Ҳар эҳтимолга қарши қўрғошин ва қўйнинг жунини ғамлаб қўяверинглар.

Тошкент шаҳри ҳокими Жўхага ўхшаган йўловчи: Жунлар четга чиқарилмаяпти. Куннинг иссиқлиги ва жунлар яроқсиз ҳолга келгани учун пул қилишнинг янги усули. Любая бизнес хараша…

Мулла: Биласизларми, бир савдогар нима қилибди денг? Одам боласининг хаёлига келмайдиган ишлар. Урушга борибди. Ўлган аскарларнинг этикларини йиғиб, бир вагон қилиб Тошкентга олиб келибди.  

Автобус шатакка олинган ҳолда кетяпти.

Чол: Эшшакминди ўйиниям эсдан чиқмасин, тошлоқликлар яхши билишади.

Ҳоким: Бозорнинг устидан ёзадиганиям Тошлоқдан, бозорда бир-бирининг устидан эшакминди ўйнайдиганиям Тошлоқдан.  

Ҳайдовчи: Ланка ортидан ошиқ ўйнаш федерацияси очилади, ана ундан кейин чиллак федерацияси. Федерацияга автобус чиптасидан тушган пулдан ойлик ажратилади.

Қора очкилик йигит: Энди қўрғошиннинг нархи кўтарилиши аниқ. Аввал қўрғошин бўлган аккумуляторларнинг ҳам нархи кўтарилади, агар аккумулятор кўтарилса, автобус чиптасининг нархи ошади.

Қора кўзойнакли йигит: Ланкачилик ривожланиб кетиб Ўзбекистонда ланка бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиб, 1-2 йилдан кейин қўй териси қолмаса, ўрнига туркман алабай итларининг терисиниям ишлатса бўлармикин ??!!

Акмал Саидов: Яхши фикр, шуниям ланка регламентига киритиб куйиш керак! Аввал йўл харитасини тузиб олайлик!

Йўловчилардан бири: Биз ланка ўйнаган пайтда «Шаҳнозалар» деган қўшиқ бўларди… (қўшиқ янграйди).

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
6 декабр 2019
Бугун атрофга қараб ваъз учун белгилаганим барча мавзуларнинг боши с билан келар экан. Совуқ. Сайлов. Сафсата.  Ҳам яна бир ...
18 июл 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
12 июл 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман. МC: Ничиксизла Ҳўжкбрри, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...