Асосий мавзулар
11 август 2021

Туркияда Хива бобо ёдгорлиги очилди

“Хива шаҳри – турк дунёси пойтахти” дастури доирасида Туркиянинг Невшеҳир вилояти ҳудудида жойлашган Ўртаҳисор ёки бошқа номи Кападокия шаҳарчасида 10 август куни Хива бобо ёдгорлиги ўрнатилди.

Туркияда Хива бобо (Hiba Dede) ёдгорлигининг очилиш маросими Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги санасига бағишланди.

XII асрда Хоразмнинг Хива шаҳридан кўчиб келган ва шу ерларда дехкончилик маданияти ҳамда туркий тилнинг ривожига ҳисса қўшган 9 нафар оға-инига бағишлаб ўрнатилган Хива бобо ёдгорлигининг тантанали очилиш маросимида Хоразм театри ижодий жамоаси ва туризм бошқармаси вакиллари иштирок эдилар.

”Тадбирда қатнашаётганимиздан жудаям ҳурсандмиз. Бу бизга бошқача таъсир қиляпти. Чунки бизнинг ватандошимиз, бизнинг бобомиз ўз оға-инилари билан бир вақтлар шу Ўртаҳисор ерларида макон тутган экан ва, эшитишимизча, ўртаҳисорликлар ўзларини хоразмликларнинг авлодлари, деб ҳисоблашар экан”, дейди Хоразм театри ижодий гуруҳи раҳбари Динора Иброҳимова.

Маҳаллий халқ орасидаги нақлларга кўра, Ўртаҳисор аҳолиси аждодларининг илдизлари Хоразмнинг Хива кентига бориб тақалади.

XII асрда Марказий Осиёдан Онадўлига туркий қавмларнинг кўчиши кенг кузатилган бир даврда асли хивалик Хива бобо ўзининг саккиз укаси билан Ўртаҳисорга келиб қолиб, бу ерда табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган ғорларни макон тутишган.

Кейинчалик улар атрофдаги ерларни ободонлаштириб, ҳозирги Ўртаҳисорни барпо этганлар.

Вақт ўтиши билан “Хива дада» қисман ўзгариб, «Хиба дада” шаклида талаффуз этила бошланган. Ўртаҳисорнинг бугунги кундаги аҳолисининг асосий қисми Хиба дада ва саккиз биродарининг авлодлари деб ишонилади.

Хива бобо ёдгорлигининг очилиш маросимида Хоразм тарихий манзаралари акс этган кўргазма ҳам ташкил қилинди. Тадбир доирасида хоразмлик меҳмонлар ўз қардошларига ватан бўлган Ўртаҳисорнинг диққатга сазовор тарихий жойларини зиёрат қилишди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 апрел 2018
Яқин танишимнинг қизи рус мактабида ўқийди. Ўзбек мактабларида таълим бериш сифати пастлиги боис фарзандини шу мактабга берган. Шундай бўлса-да, ...
27 январ 2020
Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров миллий иқтисодиётда хуфёна иқтисодиёт ҳажми, турли ҳисоб-китобларга кўра, 45 фоизни ташкил этишини билдирди.      “Аслида ...
17 сентябр 2018
Бир вақтлар Ислом Каримов ноннинг нархини оширмаймиз, деб катта ваъда берган, лекин кейинчалик кўп бора кузатилганидек, ўз ваъдасининг устидан ...
24 июн 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...