Толли қишлоғининг лойга ботган кўчалари
Элтузга 10 феврал куни тасвирга олиб юборилган видеода Қашқадарё вилоятнинг Қамаши тумани Толли қишлоғининг лойли кўчалари акс этган.
«Шу ролик 21 чи асрда олинганми? Эссиз инсонлар…» дея ёзди видеони кўрган Элтуз мухлисларидан бири.
Лойга ботиб қолган автомобилни аҳоли итариб чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Мактаб ўқувчилари шу ботқоқ йўллар орқали дарсларга бориб келишмоқда. Бошқа бир тасвирда бир гурух болалар эса лойли “спорт майдони”да копток тепишмоқда.
«Аҳвол оғир. Айниқса қиш кунларида бу жуда қийин, касалликлар ортган. Туман ҳокимлигидагилар бу ҳақда ёзилган аризаларга эътибор беришмаяпти», дейишмоқда Толли қишлоғи турғунлари.
Улар Элтуздан қишлоқдаги ҳароб аҳвол ҳақидаги шу видеони эълон қилишимизни, шу йўл билан керакли жойларга етказишни сўрашган.
Eltuz.com