Асосий мавзулар
4 апрел 2022

Қозоғистонда Тўқаевга қарши суиқасд режалаган шахс қўлга олинди

Қозоғистон расмийлари мамлакат президенти Тўқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган “хорижий разведка агенти” қўлга олинганини маълум қилдилар. 

Лекин унинг қайси мамлакат агенти бўлгани айтилмаган.

“25 март куни Нур-Султонда Қозоғистон президенти ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд уюштиришни режалаштирган Қозоғистон фуқароси, хорижий разведка агенти қўлга олинди. Шу билан бирга, у махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган”,  — дейилади Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарида.

Шунингдек,  КНБ маълумотларига кўра, агент гўёки «Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқотни тарғиб қилиш бўйича вазифаларни ишлаб чиққан».

Кўпчилик бу воқеа Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулаймоновнинг баёноти ортидан юз берганига эътибор қаратмоқда.

2 апрел куни Сулаймонов Қозоғистон Россияга қарши “санксияларни четлаб ўтиш воситаси”га айланмайди, дея баёнот берган эди.

Сулаймонов, Қозоғистон санксиялар остидаги шахслар ёки ташкилотлар номидаги ҳар қандай сармояни назорат қилиш учун барча имкониятларни ишга солишини билдирган эди.

“Биз санксияларга риоя қиламиз. Гарчи биз Россия, Беларус ва бошқа давлатлар билан иқтисодий иттифоқнинг бир қисми бўлсак-да, халқаро ҳамжамиятнинг бир қисмимиз. Шу боис, биз истаган охирги нарса – Қозоғистонга нисбатан АҚШ ва Европа Иттифоқининг иккинчи даражали санксиялари қўлланилиши”, — деган эди Сулейменов.

Бундан аввал 24 март куни Россиялик депутат Сергей Савостьянов Болтиқбўйи, Молдова, Польша ва Қозоғистонда ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказишни таклиф қилган эди.

Депутат Савостьянов ўз нутқида битта Украина билан чекланиб қолмаслик, демилитаризация ва денацификацияни бошқа қўшни давлатлар чегарасига қадар кенгайтириш ҳақида очиқчасига гапирган эди.

Лекин реал ҳақиқат урушда Россиянинг аллақачон мағлубиятга учраганини кўрсатмоқда. Апрел ойи бошларига келиб рус армияси Киев остонасидаги шаҳарларни бир бир бой бериб чекина бошлади.

Рус аскарларининг тинч аҳолига нисбатан ҳарбий жиноятлари ва ёвузликлари бутун дунёда қораланмоқда. Бироқ Россиянинг Марказий Осиёдаги вассаллари ҳамон бу фактларни кўришни исташмаётир. Улар бошқа бир душманни, қоронғу хонадаги қора мушукни излашмоқда.

Тағин ўқинг
16 май 2022
Ассалому алайкум Туз оға, сизга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳеч кимга сир эмас, уч-тўрт кундан кейин маҳалла ...
10 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан. “Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ...
26 декабр 2019
«Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 10-қисмида 1991 йилнинг августида содир бўлган воқеалар, ГКЧП ва унинг Каримов ...
12 апрел 2017
Эркакларнинг доялик қилишига қарши маърузаси билан танилган тошкентлик 42 ёшли имом Сайфуддинов мавзуни ёритган журналистларни фитнада айблади. «Эркак кишини ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...