Швеция учта рус дипломатини мамлакатдан ҳайдади
Стокгольмдаги Россия элчихонаси олдидаги автобус бекатида Украинада уруш бошланган кундан буён рус (ва инглиз) тилида ёзилган қуйидаги эълон банери осиғлиқ турибди. Швециядаги рус элчихонаси ходимлари ва элчихонага иши тушган руслар пойтахтнинг овлоқ чеккасидаги ўрмонда жойлашган бу идорага бориш учун шу автобус бекатида тўхташади. Ишдан қайтишда яна автобус кутиб, ўзлари учун шармандали эълонни ўқишади. Унда шу сўзлар ёзилган.
”Жаноби чекистлар
…ва Россия элчихонасининг бошқа ходимлари, ишга бориб келиш Сиз учун оғир кечмаяптими? Кун охирида уятдан қийналмайсизми?
Яқинда қочишга умуман кеч бўлади.
Сиёсий бошпана олиш юзасидан маслаҳат олиш учун биз билан боғланинг,
Қаҳва билан меҳмон қиламиз!
ASYlBYRÅN”
Швециядаги қочқинлар билан ишлаш идорасининг махсус куар-коди илова қилинган ушбу эълони Автобус бекатининг маҳсус ёритиладиган реклама ойнасига жойланган. Кўпчилик рус дипломатлари швециядаги рус қочқинлари билан бир столга ўтиришдан ор қилишади, энди эса қочқинлар рус дипломатлари учун ноёб имконият – қочиш учун белгиланган муддатнинг ҳам тугаганига ишора қилишмоқда. Чунки 5 апрел куни расмий Стокгольм учта Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда Швеция Ташқи ишлар вазири Анна Линда билдирди. @eltuz Ҳайдалиш куйини чалингиз…
Қудрат Бобожон
Швеция