Асосий мавзулар
18 май 2022

Косонлик ўқитувчи судга уйидан қатнаш шарти билан қамоқдан озод этилди

Қашқадарё вилояти Косон тумани жиноят ишлари суди 17 май кунги суд мажлисида қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланган инглиз тили ўқитувчиси Дилдора Ҳакимовани суд залидан озод этди.

“Қамоқ билан боғлиқ жазо алмаштирилиб, бундан кейинги суд мажлисига уйидан қатнайдиган бўлди. Прокурор қамоқ жазоси қолишини қатъий сўраса-да, суд мустақиллигини сақлаб қолди”, деди суд жараёнларини яқиндан кузатаётган жамоатчилик фаоли Наргиза Келдиёрова “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг билдиришича, фирибгарлик жиноятида айбланаётган Дилдора Ҳакимованинг ҳибсга олинишига блогерлик фаолияти сабаб бўлган.  

Шу вақтга қадар Дилдора Ҳакимова ижтимоий тармоқда “Инсон ҳуқуқи ва қадри” каналини юргизиб келаётган эди. Айблов хулосасида айни каналда чоп этилган постлар ва фотосуратларни кўздан кечириш баённомалари жиноят иши учун ашёвий далил сифатида эътироф этилган.  

“Кейинги бир неча йиллар давомида Ҳакимова онкология касаллигига ҳам чалинган. Илоҳим унга шифо берсин. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топишини истайман”, деди Наргиза Келдиёрова.

Ҳакимова жорий йилнинг 26 февралидан буён Қарши шаҳридаги 5-жазони ўташ колониясида сақланаётган эди.

Айблов хулосасига кўра, Ҳакимова жорий йилнинг 18 январида қўзғатилган жиноят ишига дастлаб гувоҳ сифатида жалб этилган.

26 февраль куни у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 139-моддаси 3-қисми “г” банди (туҳмат) ва 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат) билан ишга айбланувчи тариқасида жалб этилганди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди. 

Тағин ўқинг
12 март 2024
Андижон вилояти Олтинкўл тумани   9-мактаб ёнидаги бинода 12 март куни соат эрталабки ўнга яқин ёнғин ходисаси содир бўлди. Расмий ...
29 ноябр 2021
Тармоқларда яланғоч видеоси тарқалгани ортидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги биносида 3 декабрь куни бўладиган йиғилишда 43 ёшли депутат ...
2 июн 2017
Қоидалар Россия президентининг «2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чоралари» ҳақидаги 202-сон фармони билан боғлиқ. Ҳавфсизлик чораларига ...
23 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 9-қисмидан унинг айнан мамалакатни тарк этганидан кейин, ҳижратда ёзган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...