Document UZ
29 ноябр 2021

Бабашевани депутатликдан олишмоқчи

Тармоқларда яланғоч видеоси тарқалгани ортидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги биносида 3 декабрь куни бўладиган йиғилишда 43 ёшли депутат Феруза Бабашева депутатлик мақомидан маҳрум қилиниши мумкин. Тошкент вилояти маҳаллий депутатларининг телеграм гуруҳидаги «Элтуз» танишган эълонда шу куни Бабашеванинг депутатликдан ҳайдалиши масаласи кўрилиши айтилган.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши доимий комиссияси Халқ демократик партиясидан депутат Бабашевани дахлсизлик мақомидан маҳрум қилган эди.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги биносида Бабашеванинг депутатлик иши ва одоб-ахлоқи муҳокамасига оид йиғилиш депутатнинг иштирокисиз ўтган эди. «Элтуз» билан суҳбатда Бабашева бу ҳолатни тазйиқларнинг янги тўлқини, деб таъкидлади: «Дахлсизлигимни ечишгани кам экан, энди депутатликдан олишмоқчи. Анови видеолардаги шаллақи аёлларга президент порталига ёздиришибди. Камига депутатлардан ҳам ёздиришибди менга қарши. Ҳокимнинг қўли узун, хоҳлаган жойига етади. Депутатлар ҳокимга сўзсиз бўйсунишади».

«Элтуз» мухбири ҳолат бўйича масъуллар билан боғланди. Ўзини кенгаш котибаси деб таништирган ходимга кўра, 3 декабрь куни соат 12 да Ўртачирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари 30-сессияси бўлади.

«Кун тартибида регламент ва депутатлик одоби бўйича доимий комиссия раиси Дилором Зулëрованинг ахбороти асосида депутат Бабашевага оид қарор қабул қилинади. Қарор лойиҳаси бор, аммо уни сизга бера олмайман», деди ходим.

Ўтган сафарги йиғилишга киритилмаган Бабашева «Элтуз»га, шунингдек, йиғилиш баённомаси ва натижаси депутат ва ОАВ вакилларига тақдим қилинмагани ва орадан бир кун ўтиб ҳам ўзининг иштирокисиз ўтган йиғилиш баённомасини олмаганини маълум қилган эди.

«Менга депутатлик гувоҳномамни бекор қилиш талаби асоси, тақдимномаси кўрсатилмади. Менинг устимдан келиб тушган шикоятлардан ҳам хабарим йўқ. Фақат улар орасида «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Қиёмовнинг аризаси борлигидан хабарим бор. Унда мен у ишлаётган банк ва унинг шахсини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилиб, шахснинг ишчанлик қобилиятига дахл қилганим айтилибди.

Аммо 2021 йилнинг июль ойида бўлган ушбу воқеа юзасидан мен аллақачон ҳолатнинг ёлғон ва асоссиз эканини тегишли тартибда исботлаб берганман. Йиғилишда яна нима муҳокама қилингани менга маълум эмас. Адвокатим ва юристимга ҳам йиғилиш баённомаси тақдим этилмади. Мени расман йиғилишга чақиришмади, келишим сўралмади ҳам», деди депутат Феруза Бабашева.

Фото: Фейсбук саҳифасидан. Депутат Феруза Бабашева сайлов тадбирида.

Депутат Феруза Бабашова узоқ йиллар прокурор ва Бош прокуратура тизимида раҳбар лавозимида ишлаб келган Муҳиддин Қиёмов билан шахсан адовати йўқлигини, юзма-юз низолашмаганини айтди. Депутатнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ ўқитувчилар Феруза Бабашевага ойликлари «Агробанк» томонидан бир фоиз нақдлаштиришга ушлаб қолинаётгани бўйича арз қилган.

Бабашева бу бўйича ижтимоий тармоқларда пост қолдирган ва чиқишлар қилган. Чиқишларида депутатнинг кузатувчилари «Агробанк»ни ўғри банк, дея изоҳ қолдиришган. Буни матндан юлиб олиб effekt.uz сайтида «Агробанк энг ўғри банк» номли материал чиқади. Унга депутатнинг видеоси ҳам илова қилинган. Видео кўп ўтмасдан ўчирилган. Бироқ «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Қиёмов томонидан депутатга тазйиқ, босимлар уюштирилган.

Депутатнинг «Элтуз» мухбирига очиқлашича, ижтимоий тармоқларда айланган видео 2 октябрь санасида Тошкент вилоятидаги дала ҳовлиларнинг бирида бўлган. У ерда депутат ёлғиз бўлмаган. Яна 4 фуқаро бўлган.

Унинг айтишича, қолган 4 фуқаро уйларига кетказиб юборилиб, фақат Феруза Бабашева сўроқ қилинган. Бармоғига озор берилиб, телефони олиб қўйилган. Дала ҳовлига ИИБнинг уч ходими ва яна оддий фуқаро кийимидаги икки киши келган. Воқеа жойида Тошкент вилояти ИИБ ходими майор Зиёдулла Раҳимов ҳам бўлган.

Бу бўйича майорнинг ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги йиғилиш баёни эълон қилинмагунча ҳолат юзасидан маълумот беролмаслигини билдирди. Феруза Бабашева 1978 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Оилали. Узоқ йиллар туман мактабида директор ва ўқитувчи бўлиб фаолият юритган. Бир фарзанди бор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 май 2019
2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ...
17 январ 2017
17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган. Шу ...
26 июл 2017
Ўзбекистоннинг 8 мингдан зиёд маҳаллаларида «Қайноналар кенгаши» фаолият бошлади. Хотин қизлар қўмитасининг янги қароридан аёллар орасида таассуф билдирувчилар ҳам ...
Блоглар
26 ноябр 2022
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда қатнашиб ...
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...