Асосий мавзулар
12 июн 2022

Замонавий санъат Янги Ўзбекистоннинг жозиба маркази

Авангард санъатнинг минглаб қимматли намуналари сақланаëтган ўзбек музейлари ва мамлакатда фаол ижод қилаëтган 500 дан ортиқ рассом ижоди Ўзбекистон учун жозиба маркази бўла олади. Йилига 90 миллионга яқин турист фақат Мона Лизани кўриш учун Францияга сафар қилади.

Урганч музейида Би би си мухбири Ибрат Сафо галерея муҳофизи Ширин Тошевга рассом Шуҳрат Бобожон асарларини осишда ёрдам бермоқда

Ўзбекистон музейларидаги асарлар ҳам тарғиб қилинса дунë санъатсеварларини ўзига жалб қила олади.
Нукусдаги Савицский музейи мисолида бу холат ўз исботини топди. Айни пайтда Урганч¸ Самарқанд ва Тошкент музейларидаги асарлар ва рассомлар ижодини чет элларда тарғиб қилиш имкони тўла реализация қилинмаган.
Айниқса 1984 йилда ташкил қилинган ва шу кунгача деярли номаълум қолган Урганч музейидаги замонавий санъат коллекцияси тарғибга мухтож.

(чапдан ўнгга)- Турсунали Каримович Қўзиев, Ширин Тошева, Юнус Сафар Диёр

Шу билан бирга дунëдаги етакчи модерн арт марказлари ва рассомларни Ўзбекистонга жалб қилиш ортидан мамлакат жозибасини янада ошириш имкони бор.

Юнус Сафар Диëрнинг «Қичқириқ» асари Урганч музейи олдига ўрнатилиши режаланди

Ўзбек музейларидаги мухофизлар ва санъатшуносларни дунë стандартларига мос тарзда малакасини ошириш зарурати ҳам мамлакат раҳбари яқинда имзолаган қарорларда кўрсатиб ўтилган.

Суратда: профессор Холназар Омонов, рассом Шуҳрат Бобожонов ва санъатшунос Дилбар Ғаффорова Германиядаги Ўзбекистон Бош консуллиги қабулида

Буларни амалга оширишда давлат идораларига ëрдамчи ўлароқ чет элда яшайдиган ва санъат оламида обрўси бўлган ватандошлар ташкилот тузиш ҳақида қарор беришди. Жорий йилнинг 27 май куни Чехиядаги Европа амалий фанлар ва менежмент институти раҳбари профессор Холназар Амонов¸ таниқли рассом ва журналист Шуҳрат Бобожонов ва Германияда фаолият юритадиган санъатшунос Дилбар Ғаффорова Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллигига ташриф буюриб бу лойиҳа ҳақида гапириб беришди. Дипломатлар бу ташаббусни олқишлашди ва музейларга муносабат масаласи давлат раҳбари диққат марказида эканлигини урғулашди.

Урганч музейи залига осишга қўйилаётган ранг тасвир асарлари (журналист Ибрат Сафо фотолари)

Санъатшунос Дилбар Ғаффорова яқин кунлар ичида “ўзбек санъати дўстлар кенгаши” деган шартли номдаги нодавлат ташкилотни Германияда қайддан ўтказишга киришишини билдирди. Ташкилотга Ўзбекистон ва чет элдаги таниқли санъат арбоблари¸ хусусан британиялик машхур рассом Юнус Сафар Диëр аъзо бўлишга иштиëқ билдиришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 март 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
25 сентябр 2019
ёхуд шоирлик ва маҳбусликнинг ораси неча қадам? Маҳмуд Ражаб ҳақида ёзяпман-у, устоз Матназар Абдулҳакимнинг “Маҳаллийчилик қилмаган ҳолда бир-бирларингни қўллаб ...
13 сентябр 2016
Эрталабдан мачит остонасидан болаларни ҳайдаш бошланди. Имом ҳам собиқ президентни авлиё даражасига олиб чиқиб қўйди. Телевизор, радио ва газеталар ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...