Асосий мавзулар
1 июл 2022

РТдан ваъз: Орқа ойнаси текин қорайган миллат

Қуллик зеҳнияти нима дегани, биласизми? Биргина қорни учун ажнабийга тобе бўлган халқда қуллик зеҳнияти бор. Мисол учун, «Мустақиллик бизга нима берди, яхшими-ёмонми, Россияга бориб оила тебратяпмиз, Россия бўлмаса, Ўзбекистондаги яқинларимиз очликдан ўларди», деган фикрга қўшилсангиз, демак, сизда қуллик зеҳнияти бор.

Россияда сизни “чурка” деб таҳқирласалар ҳам майлига, “чёрножопый” деб камситсалар ҳам майлига. “Cпасиба” дейсиз-у, кўчани тозалашда давом этасиз.

Бошингизда фақат бир фикр: қандай қилиб бўлмасин, уйга ҳар ой икки юз-уч юз доллар юбориш:  тўй қилиш керак, ўғил бўйга етган, қолаверса, хотин гап ўйнайди ҳар ой, қўшнидан кам жойингиз йўқ, “Спарк” олиш керак. Спарк олгандан кейин уни орқа айнагини палон пулга қорайтириш керак.

Матчон суқилиш: Биринчи июлдан бошлаб орқа ойна қорайтириш мут бўлди, текин бўлди. Олд ойна олти баравар арзон бўлди. Севин миллат!!! Сенам севин Туз оға!!!

РТ: Нега севинишим керак? Срўк нўллашгани ҳақида жим турганлар учун тўловми бу? Қачон халқ бу қадар арзонга сотилишга ўрганди?

МС: Тарихни ўқи Туз оға. Мана Колумб американи кашф қилганида ўша ердаги абориген ва хиндиларга арзон мунчоқ бериб, ўрнига килолап олтин ва жавоҳирларни олган. Чунки Колумб ақлли эди абориген ва хиндилар арзон мунчоққа сотиладиган жоҳил ва авом бўлишган. Мабодо ўша аборигенлар ҳам спарк минганида Колумб уларга қуëшдан сақлайдиган пленка бериб, ўрнига уларни абадий қул қилиш ҳуқуқини оларди.

РТ: Матчонбой, шу ерда жадидлар бош тожи Баҳбудий бобо гапини эсладим. Жахил оломон ўқишни билмагани учун уларга воқеликни театр қилиб кўрсатиш керак деган эди.

МС: Қани шу тонировка мавзусини тиëтир қилиб барсангиза оға.

Тонировка

У бу гапга ишонмади. Кўзойнакни кийиб қарорни ҳижжалаб ўқиди. Ҳа, ҳақиқатда ҳам шундай. Балки, розыгрышдир бу? Амаки адлияда ишлайдиган дўстига телефон қилди.

«Ҳа тўғри шунақа» деди дўсти.

Амаки «Наҳотки» деди ва юраги қаттиқ ура бошлади. Кейин бутун гавдаси қаттиқ силкина бошлади.  
Кейин амакининг боши шилқ этиб елкасига тушди.  Жағи очилиб кўзлари ғилай бўлди. Амаки ўлди.  
Амакини ҳаяжонга солган нарса тонировка чеклови бекор бўлгани эди.

МС: Сиз беш минути кам авлиëсиз оға. Бир ой олдин шу тониропка темасини ëзвадингиз

Диалог

– Ўзбекистон Бош вазири ўрисдан орден олсинми?
– Овурсин. Омо лекигин тонировкани текин қиб қўйсин.
– Ўзбекистон Россияни қўллаб қувватлаб украинларни ўлдиришга шерик бўлсинми?
-Бўвурсин. Фақат ану тонировкани текин қипташасин.
– Ўзбекистонни автоном республикага айлантириб Росияга қўшворса тонировка текин бўлади само собой. Бунга нима дейсан?
– Жон дейман. Қанийди бир ухлаб туриб ҳаммавузамизни чўнтагимизда Россия пасспорти билан уйғонсак. Иссиқда тонировкасиз қийинде…

МС: Туз оға, гапларингиз улли ëшуллини танқдид қилгандек эшитилди. Нерда ëшийсиз ўзи?

РТ: Мен Чилонзордаги дўмда яшайман. Дўмдақа дўм. Ҳамза метросидан бир остановка нарида. Тўқсонлар бошида балконга чиқиб, энг крутой ва қиммат машиналарни томоша қилардим. Уйимди олдида машина кўргазмаси йўқ. Проста уйим Тошкент шаҳар прокуратураси ëнида. Прокурор дегани одамни қақшатиб топган пулига қиммат тачка олади. Аммо гап ҳатто президент нафратланадиган голубой форма прокурорлар ҳақида эмас. Гап қўшним ҳақида.  

Қўшни ҳақида

Қўшнимнинг овози менга аниқ эшитилиб туради. Юпқа бетон деворли уй шарапати билан. Гап уй сифати ҳақида эмас. Гап сиëсат ҳақида. Қўшнимнинг исмини айтмай қўя қолай. Каримов даврида интернетга кирмай фақат «Комсомолская правда» ўқийдиган қўшним хозир тармоқда нима ëзилади, коментларда нима дейишмоқда, ҳаммасини нуқта вергулигача ўқиб чиғади.  Ўқиб қолса орамиз бузилади. Аммо гап тармоқлар ҳақида эмас. Сиëсат ëки қўшним тимсолидаги сиëсат талқини ҳақида.  

Каримов даврида у жим эди. Фақат ора сира Гулнора ўтказган марафонда текин футболка кийиб югурар ва Гулнорани мақтарди. Гулнора қамалгач, дарров Гулнора расми туширилган майкаларни ховлига обчиқиб ëқивориб, жим бўлди.  

Каримов ўлган деган хабар тарқалиши билан тилга кириб: «Дода тирик», деди. Кейин дода аниқ ўлгани ҳақида бир хапта ўтиб расман ТВда айтилганида энг бақириб йиғлаган ҳам шу қўшним бўлди.

Табиатан зиқна бу қўшним атай бир қучоқ оқ хризантема олиб Каримов мурдаси олиб ўтиладиган йўлда рангини бўқдай қилиб туриб олди. Ҳаа ўша. Газеталарда расмиям чиқувди. Ғам чеккан фуқаро расми. Бир хафта йиғламисираб юрди. «Биз у кишини борлигида, кўзи тириклигида қадрини билмабмиз, мана ўлганида энг қадрдон одам сифатида севиб қолганимизни билдик,» деб, кўз ëшини артиб қўярди.  

Бирдан бу одам яна жим бўлди. Эртасига.  

«Ай лавю Мирзияев» деб ëзилиб қизил юракча туширилган  футболкани кийиб чиқиб: «Конституцияда нима ëзсаям, Йўлдошев эмас, мана шу одам бўлиши керак» деди.

«Мамлакат бошига мусибат тушганида нафақат тобут дастасини балки иқтисодни ҳам кўтарадиган лидер керак», деди у кўчада ўтирган семичкачи кампирларга қараб.  

Айнан шундай деди. Аммо уч кун олдин у шу гапни уйида Рустам Азимов ҳақида ҳам гапирувди. Юпқа бетон девор шарапати билан унинг гапига қулоқ мусофири бўлувдим.

Билмаганларга эслатиб қўйай, Каримов мурдаси ортилган тобутнинг бир дастасини Азимов ҳам кўтарган эди.

Орадан икки кун ўтиб бир лўли боланинг эшшак араваси бизнинг подъезда тўхтади. Қўшнимнинг уйидан 132 тўм Каримов китобларини аравасига юклаб олиб кетди. Родной загарли ачаватлик шарафли ватандош бу китобларни бирин бирин ташиди.  

«Уй тор. Китобни интернетда ўқиса ҳам бўлади» деди лўли бола берган пулни икки қайта санаб турган қўшни. Бир кун қарасам, балконида лимон ўстиряпи. Бир кун қарасам, саккизта жўжа солинган қапас пайдо бўлди ўша балконда. Прописка тарафдори ва конвертацияга доимо қарши бўлиб кетган бу қўшним бунинг тескарисини гапиряпти.  

Тожикларни тазик деб камситиб Роғун Гесни ўзим пўртллатаман деб юрган одам энди ўзи менам  асли тожикман тагим ўратепалик, Роғун ГЭСи сувсизликдан қийналаëтган минтақа учун асосий зарурият деб турибди.  
Олдин Жириновскийни сўкадиган дўстим: «кошки хотиним ëш бўлса, Жирикнинг ëтоғига бир кеча қўшардим,» деган гапларни ҳам айтишга борди.  

Рамзанни эса худди пассив ҳамжинсбоз каби севиб қолди. Менимча, тушида Рамзанга берибам чиқса керак. Хотини шундай гумонда.  

Март ойидан бошлаб Украинларни сўкиб бошлади. «Укропларни ўраëтган Путинга шон шараф,» деб  бақирарди хар куни. Хуллас, бу қўшним шу кунларда «Кечувда отларни алмаштириб бўлмайди» дея ақлли гапларни гапириб бошлади. Яхшиям шундай қўшним бор.  

Сиëсат соҳасида барометр керак эмас. Оқсарою Кўксаройлардаги каллалар нима ўйлаëтганини аниқ билиб турасиз. Ҳовли олма, қўшни ол. Чилонзор 3 даги бетон дўм ҳовли эмасу, энди гап келганида айтдим қўйдим.  

МС: Фақат муҳтарам президентни кечувдан ўтаëтган аравадаги отга ўхшатгани сиëсий одобга зид эмасми ë йўқми билолмай турибман.

Балогирлар ва цензура

МС: Туз оғо охшом журналист ва балогирлар сипсани дик қўйиб ëммон ҳаззатибдилар. Танзила опой дегани ҳар донаси минг дўллар турадиғон соат тарқатибди. Соат олганлар сонига қараганда ўзбекистонда тумонат журналист бор экан. Самарқандни ўзида хоким 300 балогирни 100 миллион сўм тўлаб бақибди. Мана ишонмасангиз ресторан дириктирининг гаппини эшитинг.

(видеодан қисқа парча)

МС: Шу мут овқат еб ëтганлар ТВда қизларнинг эмчагини бижиллатса керак

РТ: Асли Эронда туғилган «турки шерозий» амаки билан танишман. Асл касби тарихчи бўлган бу оғанинг жияни Швейцариядаги журналистика факультетини тугатиб, Техронга ишга борган. «Иш»да эса аëл киши бўлган бу жияннинг қўлига қора фломастер бериб, хорижий журналларда кўринган ва мулозимлар назарида «иёт» бўлган суратлар устини қорага бўяш  буюрилган. Шу «иш» экан. Тошкентда журналистика факультетини битирган бир қизни биламан.  Ғиж-ғиж ҳарф хатолари билан ëзадиган, куни бўйи личкада эркаклар билан виртуаал секс қиладиган бу қиз ТВда бўсаларни аниқлаб, бижжиллатиш билан шуғулланар экан. Қиссадан ҳисса, экс ҳизбутлар Маданият вазири бўлган замонда аëлларнинг қичини бўяб, бижиллатиш каби иш ўринлари кўпайганидан кўпаяверади. Ўзбекистон дев қадамлар билан Эрон тарафга қараб кетмоқда.

«Иёт» расмлар

МС: Иноби расмни ким чизган?

РТ. Расмни улуғ сюрреалист рассом Рене Магрит чизган . Бу «Бўса» деб номланган картина.

МС: Иноби расмни ким чизган?

РТ: Расм эмас бу ҳайкал. «Ўпишиш» —  Бу барча даврларнинг энг буюк ҳайкалтароши Огюст Роден яратган ва 1889  йили Париждаги халқаро кўргазамада илк бор намойиш қилинган мармар асар. Кейинчалик асар бронзага кўчирилиб Париждаги машхур паркга ўрнатилган. Хозир бу шедеврни кўриш учун Париждаги le jardin des Tuileries боғига йилига саксон миллион одам келади.

Бу  пост Ўзбекистон ТВ каналлари, Маданият вазирлиги ва бошқа идораларда ишлайдиган қовоқ калла ва толибон зеҳният мулозимлар учундир.  Чунки айнан улар ўзлари ўтакеткан ғар бўлатуриб  «Ўткан кунлар» каби классик фильмларидаги ўпич саҳналарини қайчилашмоқда.

МС: Ўзбекистондаги толибонбашара ва ИШИД зехниятли ТВ мулозимлари таниқли киночи Али Хамраевнинг «Ëр Ëр» филмидаги  ўпишиш саҳнасини кесиб эфирга узатишди.

РТ: Бу воқеа аҳолиси порно каналларни энг кўп кўрадиган, Хитой ва Хиндистон каби миллиардер мамлакатларни  фоҳиша билан таъминлайдиган¸ сексуал аҳлоқсизлик амалдорларнинг асосий сифатига айланган мамлакатда юз бермоқда. Диндор ва тужжор қатламнинг луғатида асосий боғловчи сўз «жалаб» бўлган иккиюзламачи  риëкорлар яшайдиган диëр.

Легал ғархона очиш…

МС; Туз оға шўрда бир  савол: Ўзбекистонда легал фоҳишахоналар очилиши мавзусига қандай қарайсиз?

РТ: Фоҳишахоналар бу заминда 20000 йилдан бери мавжуд. Рус Туркистонида  эса  бу фаолият легал бўлган. Талаб бор жойда таклиф ҳам бўлади. Хозирги диндор Эрдўғон Туркиясида ҳам легал ғархоналар бор. Демак бемалол ғархона очиб давлат мижозлар ва хизматчилар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаб қўйса бўлди. Де факто де юре бўлади холос.

МС: Шу халол ғархона очса бўлмайдими? Халол фоҳишахона қандай бўлади? Сиз бир хонадонга борасиз. Иддаси чиққан аëлга бир эркак икки хотин гувоҳлигида сизни ўша ердаги дежурний имом никоҳлаб қўяди. Гувоҳларга 20 Имомга 30 доллар берилади. Кейин келин образидаги фоҳишага «махр» дея 100 доллар берилади. Эрталабгача куëв бола бўласизда келин болага уч марта «талоқ талоқ талоқ» десангиз иш битди. Ҳаммаси шаърий. Зино йўқ. Виждон азоби йўқ. Маззами?

РТ:  Бу бизнинг поняткадаги исломда йу́к!

МС: Адашган шиаларда, Эронда бор. Лекин кимнинг адашганини аниқлаш тангри таборакнинг иши.

Қуролга изн…

МС: Ўзбекистонда ахолига қурол сотишга изн берилиши керакми?

РТ: Яқинда АҚШда аҳолига қурол сотиш қоидаси анча кескинлашди. Қурол олмоқчи бўлган одамга маҳаллада икки одам тавсия бериши керак. «Бир вақтлар зўравон ва заиф бор эди, пистолет сотувга чиққанидан кейин иккаласи тенглашди» дейиладиган америка яхши мисол эмас. Ҳар оилада битта ов милтиқ ва тўртта тўппонча бўлган Туркия ҳам. Дунëдаги энг хавфсиз мамлакат бўлган Швейцарияда қурол билан боғлиқ жиноятлар ўта кам. Чунки халқнинг маърифий даражсаси юқори.  Энди Ўзбекистонга келсак. Ичи нафрат билан тўлиб тошган ўз хис туйғусини жиовлай олмайдиган аҳолига қурол сотиш маймуннинг қўлига граната берган билан тенг. Ҳар куни пичағлабди, сўйибди деган хабарлар ўрнига калашников билан 20 та одамни тариллатиб отиб ташабди деган хабарлар чиқа бошлайди. Шу боис аҳолига қурол сотгандан кўра уларни ўнгача санаш ва харф танишга ўргатсак яхши бўлади.

МС: Ҳа ўнгача санашни ўрганса блогер бўлиб, Самарқанд ҳокими Турдимов осган қозондан текин шавла ейди. Танзиладан соат, Ҳокимдан занжир, боғбондан анжир, чўпондан айрон, ойша холадан райхон олади.  Туз оға мана кеча Қорақалпоқдан Султон деган журналист бола чиқиб конституцияда бизани ҳуқуқимиз  камайибди инди кўчага чиқиб права качат қиламиз деди. Шунга нима дейсиз?

Айирмачилик

РТ: Қорақалпоғистонда пашшадан фил ясаш ëки стакан ичида тўфон қилишга ҳожат йўқ. Ўзбекларнинг қорақалпоқлар билан конфликт тарихи йўқ. Ҳеч ким у ерни босиб олмаган. Тарихда бу икки туркий эл орасида  уруш ва низолар ҳам бўлмаган. Рим ҳуқуқига кўра, бу ерлар 1873 йилга қадар Хива хонлигига оид бўлган. 1919 йилдан бошлаб Хоразм Республикаси ери бўлган. Бир муддат ўрис қўлида бўлди  кейин  Ўзбекистон ССР ва 1991 йилдан – мустақил Ўзбекистон. Мамлакат бир ва бўлинмасдир. Ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида ўзбек, қозоқ, корейц, рус, тоторлар истиқомат қилади. Уларнинг ҳаммаси – Ўзбекистон ватандоши. Айни пайтда мен таниган қорақалпоқлар мардлиги, қўрқмас ва ботирлиги билан ажралиб туради. Мен ҳам жон деб ўзимни қорақалпоқ дея атайман. Бугун Украинада сепаратчилик оловини ëққанлар катта пушаймон бўлишгани – давр реаллиги. Чунки сепаратизм низоси боис бу низони кўтарганларнинг ўзлари ва оилалари зарар кўрди. Уйлари ëнди, мол-мулки ўрислар тарафидан ғорат бўлди. Мен ëқтирмайдиган нарса – низо шўрвасида Кремлнинг тузи борлиги. Қорақалпоқ бовурларим, ўриснинг ўйинига қўшилманг. Ўзимиз келишиб оламиз. Бўладиган эл бир-бирини ботирим, дейди.

Рассом Туз нега хафа?

МС: Туз оға негадир ҳафа кўринасиз. Кўчада тўй томошо бўлса? Агар сизни асирга олишган бўлишса кўзингизни юмиб-очиб маълум қилинг.

РТ: Ҳар қачонгидан эркинман, аммо қўлимда кўп информациялар бор. Бу информациялар мени жўн популист матнлар эмас, фарқли тафаккур ва танқидий таҳлил қилинган битиклар ëзишга  ундади. Маъюслигим сабаби бор… Хафта ичида мен шахсан таниган икки киши оламдан ўтди. Эрк учун курашган буюк киши ўлди. Иброҳим Ҳаққул дунëдан ўтди.

У каби улуғ одамга замондош бўлиш бизга кўплик қилди. Иброҳим ака билан Эрк газетасида бирга ишлаганмиз, бирга айбланганмиз. 

Хафта ичида инженер, шоир, драматург ва «Матрос жимлиги» қамоғида ноҳақ ўтирган собиқ махбус Комил Аваз оламдан ўтди. Комил оға 1942 йил Хивада туғилди. 1963 йили Тошкент тўқимачилик институтини битириб мухандис бўлди. Хоразмдаги пахта заводларида раҳбар бўлгани ортидан Гдлян ва Иванов уюштирган қама қамаларнинг илк нишонига айланди.  Комил Аваз Москвадаги «Матрос жимлиги» турмасининг энг чуқур зиндонининг бир кишилик хонасида фақат шўр карам еб ойлар йиллар азоб чекди. Кейин оқланди. Қолган умрини ижодга сарфлади. Огаҳий театрида директор бўлиб ишлади…

Хоразмда уч шоир бор – Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар. Бу уч шоирдан иккиси ўлди. Бири тирик. Ўлганларни ëдлаб қолганларга умр тилаймиз…. (қуйида хоразмлик марҳум шоир Жуманазар Матёқубов шеъри)

Хоразмда бор-йўғи уч шоир,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар,
Учови ҳам бир-биридан ғўч шоир,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.
Дошқин бобо ёнин қилиб қароргоҳ,
Шеър ёзишар, Зарифий ҳам борар гоҳ,
Бўлиб кетар оҳда-оҳу, воҳда-воҳ,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.
Анжирдан бошлайди бири сўзини,
Феруз каби тутар бири ўзини,
Шеър ўқиса бири юмар кўзини,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.
“Қўймадингиз” дея олиб эҳсонлар,
Қутлуғ бўлсин кийган зарбоп чопонлар,
Бирён четда қолиб кетди Омонлар,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.
Меҳмон энса уюшмадан Тошкентдан,
Қайси бири қуруқ келиб, бўш кетган,
Аэрофлотга чиқиб хайру-хўш этган,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.
Чингизнинг қиринда Рустамда не ҳол,
Дарёнинг бўйинда Маҳмуддан аҳвол,
Сўраш йўқ, исташ йўқ, бу на ола-ол,
Ошиқ Эркин, Комил Аваз, Матназар.  

Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
2 март 2017
27 феврал куни Тошкентдаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин ҳалокати акс этган видео қўйилди. Бунда пиёдалар йўлагига парковка ...
18 сентябр 2017
Уйландингми тамом, бир йилдан кейин фарзанд кўрмасанг «бир балоси бор буларнинг» каби тавқи лаънатни қучоқлайсан. Мана допустим, тасаввур қилинг ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида соҳа ривожининг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилган. Фармондан иқтибос: ...
14 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова Eltuz.com Улар “Дўстлик” туман соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари эди. Дам олиш куни бўлишига қарамай улар, эрта ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...