Асосий мавзулар
20 июл 2022

Тошкентда судянинг ойлик даромади қанча?

Кеча ҳаётида кўпни кўрган, Каримов қатағонларидан тирик чиққан, Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий элитасини ич-ичидан биладиган шахс  – собиқ судьялардан бири билан гаплашдим.

Рассом Туз очиқ, дилдан гаплашади ва ўз манбасини ошкор этмайди.

Мавзу, табиийки, Президент аппаратидаги сўнгги кадр ўзгаришидан тортиб, Ўзбекистонни чирмовуқдай ўраб олган коррупциягача эди.

Собиқ судя берган маълумот мени шок ҳолатига туширди ва бу ҳақда ёзмасам бўлмайди деган хулосага келдим.
Журналист билгани ва аниқлаганини ёзиши керак – бу журналистикада олтин қоида.

Собиқ судянинг иддао қилишича, қайси даромадли соҳани олманг, қуйи звенода бошланган коррупция занжири президент аппаратига бориб тақалади.

У бунга мисолни ўз соҳаси – суд тизимидан келтирди.

Судянинг сўзларига кўра, Тошкентда 11 та туман бўлса, ҳар бир туман суди шаҳар судига ойига ярим миллион доллардан “узатар” экан.

Мен табиийки, бундай бўлиши имконсиз, бунча пулни бир судя ойига қаердан топади, дея эътироз билдирдим.
Судя хомчўтга ўтди: Ўртача бир туманда ойига 300 та иш кўрилади, деб тасаввур қилинг. Бу ишлардан, дейлик, 100 тасида судя жазони максимум беради. Чунки, рўзғорни зўрға тебаратадиган велосипед ўғрсининг ота-онасида судяга берадиган ҳеч вақоси йўқ.

Қолган элликта судланувчи, айтайлик, 2-3 мингдан беради ва шартли жазо ёки жарима билан қутулади.
Оғирроқ жазо содир қилган 50 та судланувчи 10 минггача узатиб, қамоқдан омон қолади.

Янада оғирроқ жиноят содир қилган кейинги категориядаги элликталик эса судяга 50 минг долларгача узатиб, сувдан қуп қуруқ ёки ярим қуруқ чиқиб кетади.

Ундан юқори кетегориядаги судланувчилар ставкаси 50 мингдан бошланиб, дейлик, 100 минг билан тугайди.
Шундай экан, туман судясига ярим миллион долларни топиш ва шаҳар судясига узатиш – семичка чақишдай юмуш.

Ўз навбатида шаҳар суди олий судга узатади. Ставка кўпроқ, лекин даромад ҳам шунга яраша.

Олий суд эса занжирнинг сўнгги учи – Президент аппаратидаги окахонига ойлик «доля»сини ҳар ой етказиб туради.

Окахон кўпни кўрган туллак, – дейди суҳбатдошим. – Уни силжитиш янги раҳбарга осон бўлмайди.

У гапига президент сўзидан иқтибос келтириш билан нуқта қўйди.

Тошкент ва вилоятда ҳар бир судя ўзига дўкон очиб олган, деганди президент Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятида суд тизимида илдиз отган коррупция ҳақида гапираркан.

Хуллас, Шавкат Мирзиёевнинг инсон қадри тамоилини судялар соққа тамоилига айлантирмоқда.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
16 июн 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
9 март 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
18 феврал 2019
Жиззахнинг Ғаллаорол туманида яшовчи 30 яшар Акмал Аблокимов Самарқанд вилояти Иштихон туманида ички ишлар ходимлари томонидан таҳқирлангани ва калтаклангани ...
23 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...