Асосий мавзулар
22 июл 2022

РТдан ваъз: Шу атрофда қўтос бордир

Америкада «Газета тоғи» деган чўққи бор. Бир пайтлар ҳинду қабилалари шу чўққи тошларига ўз кечмишларини расм чизиб изҳор қилиб кетар экан. Бошқа бир қабила келиб, бу расмларни кўриб, ўз муносабатини билдириб, қўшимча расмлар чизиб кетишган.

МС:  Туз оға, индейцлар тоғларга расм чизган? Биз, ëш пайтимизда Тошкентга ўқишга келган болалар, туалет ичига ëзув ëзардик. Буям шунга ўхшаган нарсами?

РТ: Эй, Марчон Суқилиш, сенга ўхшаш индейцлар туалетга уят гап ëзган. Амриқо хиндулари эса ўз ҳаëтини расм қилиб чизган.

Шу тариқа бир-бири билан жисмонан учрашмаган қабилалар, бир-бири билан «гаплашган». Одамлар газета орқали бир-бири билан «гаплашади» деган сўзнинг маъноси  ҳам шу.

МС: Туз оға, икки йилча аввал сиз духтирхонада ўлган бир хотин ҳақида ëзувдингиз, шуни президент Мирзиëевнинг ўзи ўқиб, селекторда сизга раҳмат айтувди. Демак, газета орқали президент билан ҳам гаплашса бўлар экан, Қойил оға.

РТ: Шундай Матчон. Масалан, масофа, пул ва мавқе жиҳатдан мендан анча узоқда бўлган Zafar Khashimov ни тармоқ дея аталган газета орқали  ватанпарвар сифатида танидим. Агар тармоқ бўлмаса, мен ул одамни тижоратнинг  семирган  мушуги сифатида  салбий фараз қилган бўлардим. На эса… Мулоқотда хайр бор. Бугун кун бўйи сизлар билан гаплашдим. Баъзан қаттиқ, баъзан аста, баъзан эса хаста овоз билан. Кеча эса ғайратга миниб, кўпроқ гаплашиб юборсам, ФБ роботи мени робот деб ўйлаб, бир муддат тушов солиб қўйди. Робот эмас, одамман.  Беҳбудий ва Жулқунбойни устоз деб билган, оқни оқ, қорани қора дегувчи одамман. Табиатимдаги авторитарлик ëнида кечирувчан меҳрибонлик ҳам бор.  Муросага ҳам очиқман. Миллатни маърифат қутқаради деб ишонаман. Мени ўқиëтган дўстларим, ҳоссатан қизларни қароқларим деб сийлаб гапираман. Қароқ – бу кўз қорачиғи.

МС: Туз оға, биз  Тошкентда ўқиганимзда туалетга эркак ва аëл кишининг уят расмларини чизардик. Шунга бизани ҳам индейц дейишарди. Америкадаги индейцлар нима чизган?

РТ: Амриқо даштларида қўтосларни қувалаган ҳинду «газета тоғи»га бу қўтосни қандай ушлагани ва қандай нимталаб егани расмини чизган. Яна бир ҳинду эса бу расмни кўриб, шу атрофда қўтос борлигидан хабардор бўлган. Журналистнинг вазифаси шу. Хабардор қилиш. Интилганга толе ëрдир. Шу атрофда қўтос бордир.  

МС: Туз оға Қўтос дегани уят гап эмасми? Хозир ўзидан эрон шариат посбони ясаб олган мулозимлар келиб сизни сазойи қилмасин яна.

Реориентация

РТ: Гулистон ХТБ вакилининг «Кўча-кўйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик» деган гапи вазирликдаги  Эрон услубидаги консерватив  мулозимларга ëқмабди.

Гулистон Халқ таълими бўлимига қарашли Telegram-каналда мактаб ўқувчиларининг ҳижоб ўрашига қарши пост жойланди. Мазкур пост ижтимоий тармоқда илдиз отган диний радикал троллар сазойисига нишон бўлди.  Шундан сўнг Telegram-каналдаги  пост олиб ташланди. Мана бу матн эса ўша олиб ташланган пост нусхаси:

«Диний эркинликни суиистеъмол қилаётганлар, сизлар ислом динини ҳар бирингизнинг миянгизга келадиган бўлмағур фикрлар билан ҳар томонга тортқилаб ташладинглар. Одамларни ҳар хил тушунарсиз ва аҳлоқсиз маъруза ва видеочиқишлар билан зериктириб юборгансиз.

Сизларнинг аҳмоқона тарғиботингиз туфайли ҳақиқий диндор билан ниқобдаги диндорларни фарқлай олмаяпти халқ. Кўча-кўйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик.

Биз фарзандларимизни ўқиб, билимли бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ англайдиган бўлиб вояга етишларини хоҳлаймиз. Гулдек ёшлигини сенларга ўхшаган исломий газандалар қўлида қурбон бўлишига жим қараб турмаймиз», – дейилади постда.

Халқ таълими вазирлик штатларига сизган қадимчи мухофазакорлар босими остида қолган Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамовага кўра, бу юзадан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Бу вазирлик ходимлари ўзларини Эронда ишлаяпмиз деб ўйласа керак. Буни  сиëсатда реориентация, тиббиëтда эса галюцинация дейилади.

Хурматли вазирлик ходимлари, конституцияни олиб ўқиб кўринг (ҳар холда харф танийсиз деган гумондамиз) Ўзбекистон таълим тизими диндан ажратилган.

Майиз емаган хотин

МС: Туз оға, хотинлар бурқа паранжи ва чачвон кийса ғар бўлиб бузилиб кетмас экан деган фикр бор. Бу ҳақда ҳатто Абдулла Қаххор «майиз емаган хотин» деган ҳикоя ëзган.

РТ: Эх, ўқимаган Матчон. Абдулла Қаххорнинг бу ҳикояси паранжига ўралган тақвоси кучайган хотиннинг ўз уйига ўйнашини олиб келиб, тагида тўнқайгани ҳақида. Жадидлар паранжига қарши бўлган. Мен ҳам неожадид ўлароқ устодлар йўлидаман. Парчалаб кишанларни ҳар томон паришон қил!!!

МС: Андижонда мулла 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ бериб келганлиги учун ушланди.

Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди. Агар бу мулла Або Муслим жангномасини хатм қилган бўлса, болларни уриб ўқитишга ҳаққи борми?

РТ: Агар диний билими ошиб тошиб кетган бўлса ҳам ҳеч бир муллавачча болаларни ўқитишга ҳаққи йўқ.

Ўзбекистонда таълим тизими диндан ажратилган.

Лайфхак

МС: Яқинда бир қатарлик миссионер билан гаплашиб қолдим. Ўзбекистонда диннинг салафийлик оқимини ëшлар орасида қандай ëйса бўлади, деб сўради. Сиз унга  қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

РТ: Хуллас қайсидир ариқ (олтиариқ, бешариқ, учариқ) ëки масалан Учқўрғонда «Зулу ва бошқа тиллар курсини» очасиз. Списка мана бундай;
1. Зулу тили ўргатиш курси.
2. Чичева тили талаффуз курси.
3.Варрамунга тилида изофа.
4. Араб тили.
5. Пита-пита тилида жарангдорлик.

Шу бешта тилни ўрагатаман деб курс очилади. Қовс ичига группаси тўлса дарс ўтилади деб ëзиб қўйилади. Учқўрғонда нима кўп, ўлсам болам гўримди устида тиловат қилсин деган мардум кўп. Гуввв этиб келиб курсди тўлдириб беради.

Энди бемалол миссионерлар ўз прозелитизмини оборовеаради. Абдулваҳоб Тамимий, Ибн Таймия ва бошқа ибни хаттоблар учениясини ўргатовурасиз.

Танапсда елгебете яхудийлар, массонлар ва отатуркни зеклар тилида ўричча сўкишни ҳам ўргатасиз. Ағи ўзи кетоуради. Оми халқ борини обкеб тўкиб ташайди.  Боласини абкеб «этиям, кетиям сиздики, нима қисонгиз қивуринг тақсир» дейди. Мақпти жихот парз бўганига кимам шак келтиради. Мабодо, муфаттиш келиб «нега Зулу тили ëки Варрамунга ўқитилмаяпти. Чичева қани» деб сўраса курс тўлмади, талаб йўқ¸ ўқитувчиям йўқ дейсизда, чўнтагига эхсон тиғиб қўясиз. Хадяни олишлик жоизлигини ҳар бир муфаттиш билади. Ана бўлди. Ўзбекистоннинг ëшларини уммат йўлида харжлашнинг бошқа бунданда самаралироқ йўли бўлса ойтинг биродарлар. Умр ғафлату зиллатда ўтмасин. Иззат ва рижоллик баданимизга сингиб кетсин.

Кўприкдан нари…

МС: Болларни уриб-уриб баданига киргизвориш керакми. Яхшиси ким саодат асрини орзу қилса шундоқ Термизга борсин. Аши жойдаги биратлар қўлидан ушаб ҳайратон кўпригидан ўткизиб юборсин. Рўмолам, ҳижобам, баччанинг этиям-кетиям ашағда. Бир мазза қилишсин биродарлар. Бир марталик умрида оирзусига етсинда бу рижоллар.

Туз оға Пархона ҳали Искобил номи билан юритилган пайтдаям алдаб пулини оса бўладиғон анойилар шаҳри бўған. Ўша пайтдаги газитлар ëзғон буни.

РТ: Бу энди тарих. Бугунга қайтсак, 2021 йилнинг июнь ойида С.Д исмли пархоналик апрс яна бир пархоналик лох  Ю.Б.нинг ишончига кириб, уни  Кореяга ишга жўнатаман деб 10.000 дўлларини олиб еб ичворган. Апрстни ушаб қамағга олиб келишганда у «Битттийн пулим бўлса онам хотиним бўлсин» деб нон тепиб қасам ичворди. Терговчилар уни аяғидан кўтариб бошини ерга қилиб силкитиб кўришди. Ростдан ҳам чўнтагида ҳемириям йўқ. Номидаям мол мулк йўқ. Урсанг ўламан – берсанг ейман деган жанвор. Қамағдагиларнинг қопига оч назарини тикиб, озод бўсам силаниям кореяга юбораман, деб икки бўлак қази билан қотган нонини об қўйибди.

МС: Апрс қамағдами ëки Ëш итлар капиллликка олдими?

РТ: Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Пархоналик апрст агар сўтни рози қилмаса  саккиз йилга қамалади.

Декан пора олди

РТ: Тилимизга ярашиқ сўзлар бор. Масалан «Булбул сайрайди» Айтсанг ўзи айтилиб кетадиган сўз. Албатта булбул бўлганидан кейин сайрайдида. Шундай сўзлардан бири «Декан пора олди»

МС: Оладида энди декан бўлганидан кейин.

РТ: Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ва Фарғона давлат университети декани пора олаётганда қўлга олинди. Порахўрлар  қамағда… Улар ўрнига ишга тайнланганлар эса  порани қандай қилиб билинтирмай олиш ҳақида ўйлашмоқда. Бутун бир халқ бола-чақаси ва ота-энаси билан қўшилиб ишламай пул топиш, пора олиш, ўмариш ва ташмачилик ҳақида ўйлайди. Декан деган лавозим эса порахўрлик тимсолига айланган.

МС: Туз оға, декан деган сўзнинг маъноси нима. Дакан дегани хотинбоз хўроз. Декани нима?

РТ: Аслида Декан. немисча — Dekan. лотин тилида  — decanus черковдаги рухоний ота деган маънони беради. Баъзи черковларда декан деб  рохибларнинг ўнбошисига айтилган. Деканлар ҳар хафтанинг якшанба куни ўз қавмидан пул йиғиб кун кўрган. Черков декани бизнинг ўзбек деканларига ўхшаб ишламай кун кўрадиган паразит бўлган.

Артистлар нега солиқ тўламайди?

МС: Туз оға 122 минг долларга Toyota олган Муродбек Қиличев қўшиқчиларни солиқдан озод қилган ҳўкўматдан миннатдор.

РТ: Камбағал дея солиқдан озод қилинган артс Малика Равшанова ярим миллион долларга участка қураëтганини мақтанса, Позилжонов дегани эски аравасини 42 минг долларга сотиб  100 минглик янги мошн олмоқчи. Шаҳзода Муҳаммедова деган артс эса мишиқи қизини ойига 800 доллар турадиган боқчага берганини айтиб мақтанди. Яна бир солиқдан озод бўлган қизиқчи бир финжон кофе ичишга кетадиган пайтда хундай соната сотиб олганини видео қилиб, солиқ тўласа ҳам, мошина ололмай юрганлар ичини куйдирди. Рўйхатни сиз давом эттиринг. Мен савол берай.

Нега бу мақтанчоқ артслар солиқ тўлашдан озод қилинди? Нега Учкўприкда турп сотадиган меҳнаткаш солиқ тўлайдию, артс бўлиб пул шопираëтган уродлар тўламайди? Негаааа? Ким у артслар? Атом реакторининг кнопкасини ихтиро қилдими? Курва кокаин билат.

МС: Сўкиндингиза бират. Тўчний сўкиндингиз.Абдурахмон деган рассом Тошкент кўчасига Путин билан Зеленскийни тенг қилиб расм чизгани учун роса сўкишди.

Зеленский расми нега ўчирилди?

Рассом укамиз Абдурахмон Inkuzart Incognita билан дўстимиз Никита Макаренко гаплашибди. Рассом «Менинг гапимни нотўғри талқин қилишибди» дея узрини айтган. Аммо бу орада Zafar Khashimovдан тортиб, Akhunov Vyacheslavгача рассомни маломат қилишди.

Ëш рассом бутун обрўсини бир кунда йўқотиш арафасида қолди. Яна айтаман Путинни оқлаш бу – рассом учун ўзини харакири қилиш билан тенг. Бу можарода менга ëққан нарса либерал тусовканинг Украинани қўллашидаги ҳамжиҳатлик.

Бу мутлақо позитив. Биз Украинани қўллар эканмиз, пировардида Ўзбекистон мустақиллиги тарафида бўламиз. Путин бу замонамиз ажинаси. Гитлер ва Чикатило каби ëвузлар қаторидаги қонхўр. Уни қўллаб қувватлаш каби люкс ҳеч кимда йўқ. Путинни мақтаган тил кесилиши, унга эгилган бош чопилиши керак.

Тамом вассалом. Лекин рассом дўстимиз Абдурахмонни кечирайлик деган ўтинчимни яна такрорлайман. У ватанпарвар ватандош.

МС: Товуснинг ўзи чиройли бўғани билан овози хунук бўлади. Овози яхши бўлган баччанинг қилиғини кўрсанг, қусгинг келади. Овози яхши, дея мақталадиган ва амру маъриф матнлар ўқийдиган  артист Афзал Рафиқов  ўриспарастлик томир томиригача сингиб кетган тавия бўлиб чиқди. Мана унинг Озодик радиосида айтганлари:
“Албатта яхши, мажбур бўлди Россия. Россияни мажбур қилишди. Украинада фашизм туғиляпти. Европада! Буни Европа тан олмади. Америка тан олмади. Кечирасизу, Украинани кўтига пахта қўйишди. Мақсад, Россияни ҳозирги бўлаётган ишларга мажбурлаш ва ниятига етди. Шу менинг муносабатим, жуда тўғри иш бўляпти.
Россиянинг ғалаба қозонишига мен ишонаман. Россия ҳақ!»

РТ: Айтилган сўз – отилган ўқ! Артс Афзал Рафиқов гўдаклар ва болаларни ўлдираëтган Путин патинкасини ялайдиган махлуқ экани тарих саҳифаларига ëзилди.

Агар у туғилганида қулоғига азон айтилиб, мусулмон бўлган бўлса, бу гапидан кейин имони куйиб, хотини талоқ бўлди.

Онаси туққан пайтида кўти билан босиб ўлдириб ташаса, инсоният янада бахтли бўларди.

Ўзи бошидаëқ кўрпачага тўкилиб кетса, дунë яна ҳам нурафшон бўларди.

Бир пайтлар Чўлппону Фитратларни ўлдирган Сталинга сиғинган қул қони оқмоқда бу артс томирларида.

МС: Бека ҳам тинчиди, бекач ҳам. Рассом Абдурахмон (Inkuzart Incognita) ўз асарини ўчириб ташлади. Недолго музыка играла – недолго фраер танцевал.

Еттинчи роддомнинг ойнаги

МС: Буюк рассомлар фақат ўтмишда бўлган. Хозиргилар икки курсида ўтирмоқчи бўлган риëкор. Туз оға ўткан хапта ўзбекистондаги паразит балогирлар гўмма нега қиммат дея додлашувди. Еттинчи роддомнинг айнаги синиб кетди.

РТ: Мавзуга қопқоқ. Бугун банкетдаги гўмма қиммат деб, ерларга думалаб, бошларини деворларга тарс-тарс уриб, тирсагини тишлаб додлаëтганлар 27 июнь куни давлатнинг текин зиëфатини заҳар заққумига ютган ва кетаëтиб эртакдаги Қиммат каби «совға қани», деб, бетини без қилиб, сўраган мардуми ғофиллардир. Минг доллларлик соат, Артел лед ТВ ва бошқа падаркаларни олиб, расмини тармоққа қўйиб, мақтаниб  «эҳсон» қилганларга хушомад қилаëтган балогирлар тўдаси бир ойнага қарасин.

МС: Туз оға мана Тайм журнали Ўзбекистонда адабиëт фетивали бўлади деб ëзиб мақтаб чиғди. Лекин адабиëт соҳасини монополия қилган ëзувчилар уюшмаси бу фестивални йўққа чиғорди.

РТ: Ҳақиқатда Ўзбекистон илк маротаба АҚШдаги Тайм журналида «Албатта бориш керак» дейилган мамлакат сифатида ëритилиб бунинг сабаби «Буюк ипак йўли адабиëт фестивали» экани урғуланган. Энди нима деб жавоб беради ëзувчилар союзида пахтали ватник гуппи кийиб ўтириб, советдан қолган мия билан юрган етимаклар?

МС: Ëзувчилар уюшмаси деган колхозчи, жоҳил, мудаклар контораси адабиëт фестивалини тақиқлаб, Ўзбекистон обрўсини халқаро майдонда тушириб юборди. Шу ëзувчилар уюшмаси тирик бўлса, бизга душманнинг кераги йўқ. Туз оға ўзи адабиëт дегани нима?

Адабиёт надур?

Адабиëт надур? Бу эски саволга менинг жавобим. Бу орамиздаги энг хиссий етишкин одамнинг жамият ҳақидаги мустақил тахлилидир. Чехов, Зошенко, Азиз Несин ва Довлатов ҳикоялари, Эмил Золя, Толстой, Бунин ва Ўрхон Помуқ романлари. Бу романларни ëзган ëзарларнинг авомдан фарқли айтар сўзи (месседжи) бор. Улар ҳақиқатда ақл закоси билан авомдан фарқланади. Шу маънода ўзбек ëзғучи шоирларининг айтадиган оригинал гапи йўқ.  Умуман олганда кўпи илмсиз жохил одамлар. Жахон тамаддуни, тасвирий санъат, балет, театр, мусиқа ва мода дунëсидаги трендлардан беҳабар. (бир ë икки истисно бор холос) Айтадиган гапи авом алжирашидан ҳам тубан.

Масалан Махамат Йусуп деган шиғирчи «Сўкаверманглар Сталинни сиз. Уни ҳам она туққан» деб ëзишгача боради. Ўзбек шеърий эстетикасини тубанлаштирган бу йиғлоқи калхоз шоири минглаб ўзбек ойдинларини ўлдириш машинасини Сталин ижод қилганини билишга ақли етмайди. Авом қатори бу қатл машинаси мурватларини айбламоқчи бўлади. Ичи бўш ноғорадан яхши сас чиқади аммо ичи бўш ëзувчининг ëзгани сариқ чақа.

Ваъз нима ўзи?

МС: Эрталаб «молоокооо» деган сас уйқумни бузди. Туриб кўча айландим. Йўл бўйида қовун уйуми ëнида ухлаб ëтган сотувчини уйғотиб битта сапча қовун олдим. Қовун есанг саҳар е, саҳар емасанг заҳар е. Мен чойни иссиқ қовунни эса муздай ейишни севаман. Олган қовуним иссиққина эди. Кесиб тухумини ажратиб морозилникка соп қўйдим. Эсимдан чиқиб қолмаса бўлди. Хозир эса девонга ëнбошлаб қавҳа хўплаяпман. Мана  жума ваъзи чиқди. Қочирманглар. Ғоят пурмаъно. Ваъз нима ўзи?

Бу ақл ўргатиш эмас, балки йўл кўрсатишдир. Ëшлигимда Оëқдўрмон деган жойда яшагандим. Шовот канали бўйида. Ҳали понтон кўпир қурилмаган пайтлар. Каналга ташқаридан қарасанг, бир хил мавж уриб ëтибди. Аммо қумлоқ ерларидан кечиб ўтиш мумкин бўлган жойи бор. у жойни дойим менга кўрсатган эди. Мен эса сувнинг нариги бетига ўтмоқчи бўлганлар олдига тушиб йўл кўрсатардим. Агар салгина янглишсанг, оëқинг чуқурга ўйилиб оқиб кетиш ҳеч гап эмас. Мен улардан бир қадам олдинда юриб, сувдан бехатар кечишни таъминлар эдим. Бехатар қирғоқдан қирғоққа ўтганларни кўриб ички қониқиш ҳис қилар эдим. Ваъз айтиб бўлгач, ҳам шу туйғуни қайта яшайман. Озгина билганимни бошқалар билан пойлашиш севинчи бу.

Таниқли немис киночиси Файт Хельмер ўз фильми финали учун қўшиқ излайди. Узоқ изланишдан сўнг Чокар ғазали билан айтиладиган Мустахзодни танлайди. Элтуз мухбири билан Берлинда учрашган Хельмер “қўшиқ ичидаги оригинал ритм уни лол қилганини” айтди. Хельмерга кўра дунëда ритм ва оҳанг кўп, аммо улар орасида оригинали кам.

Ҳуснинг қули то бўлди жаҳон мулкида пайдо эй шўхи паризод
Солдинг они ишқи бошима кулфати савдо қилғил манга фарëд

Бу қўшиқни кўпчилик эшитган аммо унинг Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар тарафидан ëзилганини кўпчилик билмайди.

Чокар Хива адабий мухитининг бизгача етиб кела олган вакилларидан бири эди. Унинг ғазалларида немис киночиси дайди ритм деб атаган бир сир яширин. Бу сир ғазал ичидаги паузалар билан изохланади.

Солдинг они ишқи бошима кулфати савдо (пауза) қилғил манга фарëд(пауза)
1889 йил Хива шаҳрида туғилиб  мактаб ва мадрасаларида таҳсил олган Чокарнинг отаси  Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди.

Чокарнинг ташаббуси билан Хивада мусиқа техникуми — интернат ташкил этилади. Чокар унинг директори бўлади ва дарс беради. Ўша йиллари Чокар Хоразм халқ музикаси ва классик куйлар асосида иккита асар ёзади. Унинг «Қисқача Хоразм музика тарихи» асари 1925 йилда Москвада нашр этилди. Кейин Чокар Самарқанд ва Тошкентда ишлайди. Чокар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони соҳибидир. У 1952 йилда Тошкентда вафот этди.

Чокарнинг мана бу ғазали бугун миллатни хароб қилаëтган мирзиëевлар оиласига хитоб каби янграйди:

Эйки, сизлар қилдингизлар мулку миллатни хароб,
Айлади бечоралар бағрин ситам ўти кабоб.

Жоҳилу нодонлар ўрнидур таайюш маснади,
Бўлди доноларни жойи ғам била зери туроб.

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
25 сентябр 2015
“Далани кўришга борган ўзбек ҳуқуқбони таҳқирланди” деган тагсарлавҳани кўрганлар, пинак бузишмайди, чунки Ўзбекистонда ҳар йили пахта терилиши, тағин бутун ...
6 октябр 2016
Айни кунларда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иштирок этиши кутилаётган номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш жараёни бормоқда. ...
11 июл 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
5 март 2021
Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 ёшли Отабек Умаровнинг аварияда мажақланган икки оëғи 4 март куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...