Асосий мавзулар
29 июл 2022

РТдан ваъз: «Рўмолим» қўшиғи

Шу кунларда қочган ҳам қувган ҳам рўмол деб томоқ йиртмоқда. Бу тўқсонлар охирида Туркияни дунëвийликдан мосуво қилмоқчи бўлган оқинчилар ҳаракатини эслатди. Улар қадам ба қадам Туркияни халифаликка айлантиришни мақсад қилишган ва улар назарида аввалига ўта кичик талаблар қўйиб, ғалабага эришилгач, кейин навбатдагисига ўтилиши жоиз бўлган.

МС: Ҳа билдик. Стратегия экан бу. Россия Украинани босиб олишни Қрим оролидан бошлагани каби. Олдин Қримни олади, кейин Донбасни, кейин эса бутун Украинани қириб ўлдириб тап-тақир қилади. Степ – бай степ дейди буни. Қизларни ўраганда ҳам, аста аста ўрайсизку. Олдин қўлидан аста ушайсиз, кейин белидан, кейин..

РТ: Суюлма Матчон. СССР пластинка фирмасида 1937 йили юз минг тиражда чиққан «Рўмолим» қўшиғини эшитганмисан халқ артисти Тамарахоним Петросян куйлаган.

МС: Аслида бу Хоразм халқ қўшиғи бўлган. Тамарахоним ўзининг шахсий учоғида Хивага келиб, бу қўшиқни ўрганиб кетган. «Рўмолим тушди ëпо, олиб беринг ҳай опа, Рўмолим ужи шойи, олиб баринг ҳай дойи»

Суяклар узра қазилган канал

РТ: Тамарахоним бу қўшиқни Иосиф Сталин номидаги Катта Фарғона канали қурилиш майдонларида куйлаган. Тамарахоним бошчилигидаги ўзбек санъаткорлари кетмончилар ҳордиғини чиқаришга сафарбар қилинди. Канал қурилиши Ўзбекистонда улкан тарғибот кампанияси воситасида улуғланди.“Правда” ва “Известия” каби иттифоқ, “Қизил Ўзбекистон” каби республика газеталари канал қурилишини улуғловчи мақола ва кетмон ушлаб дўппи кийган меҳнаткашлар сурати билан тўлди. Одамлар кун иссиғида кетмон чопиб «Рўмолим» қўшиғини эшитишган.  

МС: Фарғоналик қизиқчи Юсуфжон қизиқ  ўша пайтда кетмончилар устида симфоник духовой оркестр классик куйлар чалиб турганларга қараб” ош йўқ, нон йўқ эгри карнайингга суқай” деб одамларни кулдирган экан.

РТ: Иосиф Сталин номидаги Катта Фарғона канали (ҳозир Усмон Юсупов номида) 1939 йили 45 кун ичида қурилган.

Ўша давр тарғибот матбуотида “колхозчилар ташаббуси билан қурилди” дея айтилган бу канал Сталин буйруғига кўра 160 минг кишининг мажбурий меҳнати эвазига барпо қилинди.

45 кун ичида 160 минг киши маош олмасдан, очин-тўқин ҳолда ўз шахсий кетмони билан 270 километр трассадан 17,8 миллион кубометр тупроқ қазиб чиқарди.

42,2 минг кубометр бетон қўлда қорилиб қўлда қуюлди. 45 та катта ва 275 майда гидроиншоотлар тикланди.

МС: Хозирам кун иссиқ. Нархлар осмон. Пул топиш қийин. Ҳукумат тепасидаги олигарх капиталистлар одамларни сариқ чақа эвазига ишлатиб, ўзлари миллиардаларни ўмармоқда. Шундай пайтда одамларни алдаш учун «рўмолим» пластинкаси айлантирилмоқда. Аммо, Туз оға, Саид Аҳмад китобида ëзишича одамларни ўзлари югуриб бориб шессекундда текинга қанал қазиб беришган.

РТ: Саид Аҳмад ëлғон ëзган. Қамоққа кириб чиққанидан кейин ëлғон ëзишга мажбур бўлган. «Катта Фарғона канали халқнинг ўз ихтиëрига кўра қазилган муҳташам лойиҳа» деган афсона совет даврида парваришланиб, бизнинг кунларимизгача етиб келди.

Катта Фарғона канали қурилишини пушти ранг афсонага айлантирганлардан бири ëзувчи Саид Аҳмад бўлади.
Саид Аҳмад ўзининг “Уфқ”, “Қирқ беш кун” асарларида совет кишиларининг ўз азми ихтиëри билан канал қазиганини мадҳ қилди.

МС: Бир марта Дўрмон меҳмонхонасида кўрувдим Саид Аҳмад деган ëзувчини. СССР жаханнам эди, мустақиллик шарапати билан кўкрагимга шамол тегди деганида ҳаммамиз кулувдик. Чунки Шарапат деган фоҳишани обклеувдик Дўрмонга маишат қигани. Шундан кейин Шарапатни номини Мустақиллик шарапати қўйганмиз.

РТ: Албатта, умрининг охирида Саид Аҳмад бу борада пушаймонлик сатрларини ҳам ëзди:
“Биз ҳаммамиз, жами ижодкорлар офтобда куйиб, кечалари чивинга таланиб, қум бўронларида юз-кўзини дока билан ўраб ишлаётган юпун одамларни юрак амри билан ватанпарварлик бурчини адо этгани келган, чинакам фидойи, онгли, илғор совет гражданлари деб таърифладик”. деган адиб мақола давомида : “Аслида шундаймикин?” деган савол қўяди ва шундай аламли мушоҳадаларни ўртага ташлайди: “Бу тўғрида бирон дақиқа бўлсин ўйлаб кўрмадик. Қайтага уларни бахтиёр, тўкин совет оиласи, деб таърифладик. Ҳатто, чўл шамолларидан қорайиб сополга ўхшаб кетган юзларини гўзаллик тимсоли, деб тасвирладик. Кетмондан қадоқ бўлиб кетган қўлларини “олтин қўллар” дедик”. Энг ачинарлиси, “Ичингда шунча гап бор экан, нега миқ этмай юрибсан, деб ҳеч ким сўрамади…”

Саид Аҳмад бу мисраларни ëзган мустақиллик даври ҳали Сталинизм асоратларидан қутулиш ва тазарру даври эмас эди.

Шу боис мустақиллик даври матбуоти Катта Фарғона канали тагида қолган ўзбек меҳнаткашларининг суяклари ҳақида бир сатр ҳам ëзмади..

МС: Туз оға, наҳотки ҳеч ким ëзмади?

РТ: Совет даврида сиëсий маҳбус сифатида жазо ўтаган 72 яшар Миртемир Мирабдуллаев ëзган бу ҳақда. Унга кўра, бу канал Сталин тарафидан ўзбекларни мажбуран қулдай ишлатиш эвазига қурилган:

«Суяклар устига қурилган канал бу. Одамларни гала-гала қилиб, мажбуран олиб келиб ишлатишган. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир гузар разнарядка асосида канал қурилишига қул етказиб туриш мажбуриятини олган. Ким қарши бўлса, халқ душмани деб отилган. Қанча-қанча одам канал қазиш чоғида силласи қуриб ўлган.

Бригадирлар уриб ўлдирган ҳолатлари ҳам бўлган. Нимасини айтасиз, ўша пайтда барча қурилишлар мажбурий меҳнат эвазига барпо этилган», деб ëзган эди Миртемир Мирабдуллаев.

МС: Одамларни текин ишлатиб, канал қазиш деган супер идея кимдан чиққан? Охунбобоевданми ëки Усмон Юсуповдан?

РТ: Катта фарғона канали Беломорканал тажрибаси асосида қурилган. Сталин номини ташиган (Беломо́рско-Балти́йский кана́л) 1931 йилда рекорд қисқа муддатда қурилган эди.

МС: Шундай попирис бўларди. Дайраварсин отес чекарди шу папиросни. Арзон эди. Космос 70  тийин бўлган пайтда беломор 25 тийин эди. Бир буханка нон берарди 25 тийинга.

РТ: Сталинпараст нарком Генрих Ягода ва қамоқхоналар бошлиғи Матвей Берман раҳбарлигида Беломорканал маҳбусларнинг мажбурий меҳнати асосида қурилди.

120 минг маҳбус тарафидан қазилган Беломорканал, Катта Фарғона канали қурилиши учун намуна бўлди.
МС: Фақат Ўзбекистонда канал қазишга лойиқ шунча маҳбус йўқ эди, бунинг йўлини қандай топишди?

РТ: Ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбарлари  хозирги раҳбарларга ўхшаб  бутун ўзбек халқини қамоқдаги маҳбусдан ҳам паст кўришган. Бутун Фарғона аҳолиси қул каби канал қазишга ташланган. Махсус инструкцияга кўра, фақат ўта зарур ҳолларда техника ишлатилган. Катта Фарғона канали мардикорлари ихтиëрида ўзлари билан олиб келган 160 минг кетмон, 1500 дан зиёд от, 11881 та арава, 7205 та кўтарма замбил ғалтак бор эди.

Асосий меҳнат қуроли эса кетмон эди. Мардикорларнинг кучи етмаган жойлардагина махсус техника ишлатилган.

МС: Тракторни советлар олиб келган деб ўқитишган. Канални экскаватор билан қазса бўлмасмиди?

РТ: 245 та трактор, 14 экскаватор ва 420 автомобил махсус назорат остида авайлаб ишлатилган. Катта Фарғона каналида ишлаган маҳаллий аҳоли туганмас ресурс сифатида кўрилди. Катта Фарғона канали қурилиши ҳақида Малик Қаюмов суратга олган кинокадрларда ярим яланғоч тарзда кетмон чопаëтган минглаб меҳнаткашлар армияси акс этган.

МС: Туз оға, яқинда уйда мардикор ишлатдим. Гулликчи дейди биза тарафда. Лекин лодир, танбал, аринжак, ишëқмас экан. Бир туалетга кириб кетса икки соат ўтиради. Пива уради. Лекин, иш қизиб дурған вақтда номоз ўқишим гарак деб бир муша гириб гетади. Шу одамни мен пул бериб ҳам ишлатиб билмадим. Одамларни қандай мажбурлашган у пайтда:

РТ: Қамоқдагиларни ҳам оборишган конвой билан.  Канал қазиб силласи қуриган меҳнаткашлар очликдан илдизларни ейишган. Пистолет билан устингда турса, ишлайверасан Матчон.

Мусаффо осмон

МС: Бугунги мусаппо осмон мамлакатига қайтайлик. Қўйинг у тарихни.  Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ягона мактаб формаси мажбурий эмаслигини айтиб, ҳижобга «яшил чироқ» ëқди. Ҳайратон кўпригининг нарëғидаги «толиблар» режимига яна бир икки метр яқинлашдик. Дарвоқе, нарх наволар ошканда, толиб қувнар Тошканда.  Тошкентда эркак хотини, фарзанди, қайнонаси ва қайнсинглисини пичоқлабди. Анжанда битта миллиардер ўзини осворипти пули кўплигидан.
РТ: Миллиардер эмас миллионер. 46 яшар анжанлик  миллионер ўзининг шахрихондаги боғида осилган холда топилди. Karakalpak Sement ва  Smes Stroy Savdo ҳаммуассиси Rash Milk соҳиби  Раҳмиддин хожи Мирзаевнинг умри шу тариқа якун топди. Воқеа 25 июль куни соат 16 дан 40 дақиқа ўтганида содир бўлгани айтилмоқда.
МС: Ие, ўзини осган Раҳмиддин ҳожимиди? Раҳматлик тўппа-тўғри жаннатга тушади. Вип пакет билан. Қанча мачит мадраса қурилиши учун йўталган эди.
РТ: Ўзини осган анжанлик миллионер Раҳмиддин Мирзаев жаназасида иштирок этган Элтуз манбаларига кўра, жанжал 4,5 миллион доллар устидан бошланган. Айтишларича, марҳум ўз шериги, қаршилик йирик тадбиркор Анвардан қарздор бўлган, қарз масаласининг жаназада кўтарилиши марҳум шериклари ғазабини келтирган.  Хабар тафсилотини Андижон ҳуқуқ тартибот органларидан кутиб қоламиз. Ўзини осгани айтилаётган андижонлик миллионер тадбиркор Раҳмиддин Мирзаевнинг кеча бўлиб ўтган жаназасида марҳумнинг икки тижорий шериги – андижонлик Ботир ва қаршилик Анвар ўртасида жанжал юз берган. Жанжал сабаби ўртада бўлган катта пул учун талаш экани айтилмоқда. Ботир 25 тача одам чақириб, Анварни уриб ташлаган, деди Элтуз манбаси. Бу жанжални кўрган марҳум Раҳмиддиннинг отаси ҳодиса жойида вафот этган. Икки кунда бир уйдан икки ўлик чиқди. Ота-бола гўрда, ўртада пул сарсон!

Ёзувчилар молхонаси

МС: Менам пулди яхши кўраман. Буни хотинимга ҳам айтдим. Сендан кўра пулни яхши кўраман. Кўп пулим бўлса, яна битта хотин оволаман дедим. Пулга не тўлка хотин, қўй осаям бўлади. Туз оға, битта нарсани тушунмайман. Мана дераварсин отесни қўйлари бор эди. Ҳар йили кўпаярди. Нега Ëзувчилар союзи молхонасидаги давлат пулига олинган қўйлар кўпаймайди?
РТ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг ижтимоий, моддий аҳволини яхшилаш, назарда тутилган қарори асосида 50 гектар ер ажратилиб, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зафаробод МФЙ, Бирлик маҳалласи, Ҳаётобод кўчасида – асосий фаолияти “Йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш“ бўлган “OQ-QUM FAYZ BARAKA” шўъба корхонаси ташкил этилган. Шўъба корхонаси тарихидан бохабар ёзувчиларнинг гувоҳликларига кўра, дастлаб 500 бош қўй сотиб олинган бўлсада, ўтган йиллар мобайнида “Дўрмон Ижод уйи” ёки уюшма аъзолари таъминоти учун ҳеч қандай озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмаган?!
Ижод аҳлига дохил депутатнинг айтишича, ҳозирги Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Сенат раиси лавозимида пайти: – қўйларингиз қанча бўлди шоир? деб сўраганида Сирожиддин Саййид: – уч мингта, деган. Сенат раиси: – икки йил олдин ҳам уч мингта эди, нега кўпаймайди, ё қўчқорлар йўқми?, деб луқма ташлаган эканлар.
МС: Туз оға яхши гумонда бўлайлик. Қўчқорлар ҳезалак бўса керак. Ўзи нега керак бу Ëзувчилар уюшмаси? Номига зид идора. Ҳеч уюшмайдиган идора. Фақат тўй қилишу, қўй ейиш ҳақида ўйлайдиган маддоҳлар суруви. Булардан қўйларни ҳимоя қилиш керак. Ҳеч бир ўзини ҳурмат қилган қўй ўзбек ëзувчиси ошқозонига тушишни истамайди. Ундан кўра спорт ҳақида гаплашайлик Туз оға.
Спорт хабарлари
Марҳамат туман ҳокими Бобур Йўлдошев билан шу туман ИИБ бошлиғи ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. Аввалига Йўлдошевнинг кейин эса милиса начальнигининг қўли баланд келди. Улар «бой без правил» жанрида узоқ муштлашишди. Йўлдошевнинг қорнига берилган аниқ зарбалар томошабинларда завқ уйғотди. Кун кеч бўлиб қолгани учун муштлашувга танаффус эълон қилинди. Ҳозир ким ғолиблиги аниқ эмас.
Жорий йилнинг 16 июнида туман ҳокими Бобур Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги “промзона” ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул  жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида катта муштлашув бўлганидан мухлислар хабардор.
МС: Бундан 30 йил олдинги хокимлар муштлашмас эди. Чунки улар Маркснинг Капитал ва Энгелснинг Каутскийга ëзган мактубларини ўқишган.

Маркс ва унинг капитали

РТ: Мустақиллик давридаги Хоразм вилояти илк ҳокимининг исми Маркс эди. Раҳматли яхши одам эди. 1992 йил Рейим ота деган кулолнинг пенсияси масаласида олдига кирдик. Маркс ака бу муаммони ҳал қилдида, Рейим отани олиб келинглар, бир чой ичирай деди. Маркс аканинг столида Қуръон китоби турарди. «Бундан буëн бизлар энди шу китоб бўйича ишлаймиз. Мана бу китобнинг эса умри тугади», деб, Карл Маркснинг «Дас Капитал» деган китобини четга сурди. Бир ой ўтиб Рейим ота билан етаклашиб Маркс ака олдига кирдик. Тўхта опанинг носидан  бирга чекиб, хумор ëздик. Қарасам, стол устида Қуръон китоби йўқ. «Ëшулли китоб қани», десам, Маркс ака носини туфлаб келиб, тортмадан китобни олдида Рейим отага падарка қилди. «Яқинда Ислом оғам Наманган ҳокимини уялтириб, сен ë ҳоким бўл, ë масжида бориб имом бўл,» деб уришди. Тўғри қилди. Ўзбекистонда турли хил одамлар яшайди. Уларни битта китоб, бир мафкура қолипига тиқиш нотўғри. Масалан, Гурландаги карислар ҳам – биз билан тенг ҳуқуқли гражданин. Уларга бориб, сен кофирсан, деб айтсам, тўғри бўлмайди.  Шунинг учун бу китоб Рейим отани уйида тураверсин.
Бошқа тарафдан, ўқишни билмаган Рейим отага нега керак бу китоб? Маркс ака фикрини давом эттирмади.
Маркс Жуманиëзов ëрдами билан хонқалик кулол Рейим ота Матчоновга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилди. Устахонаси солиқдан озод бўлди.
Бугун уларнинг иккиси ҳам ҳаëтда йўқ. Аммо табиатан донишманд одам бўлган Маркс аканинг ақлли гапларини эслаб тураман. Мен учун Маркснинг капитали шу!
МС: У пайтларда одамлар ақлли эди. Хозир ақлсиз. Мана Элтуз ТГ каналида коментлар қисмини очиб қўйдик. Ақлсиз жиннилар алахсираб ëзган гапларни кўроверасиз энди.

Элтуздаги изоҳлар

РТ: Тасаввур қилинг, мен мана бу ëзувни ëздим:
«27 яшар Сумайя бир яшар боласини товада қовуриб еди. Бола ошқозонда, Сумайя қамағда».
Изоҳлар эса буюк эҳтимолда мана бундай бўларди:
«Оч бўлгандан кейин ейдида», «Сабабини ўргандингларми? Нима учун товада қовурибди¸ қозони йўқ эканми?»
«Бу бола туғилганида тақдирига товада қовурилиш ëзилган. Онада айб йўқ», «Бошқа ниманиям ейди. Гўштни қиммат қиған прзидент айбдор», «Нега Сумайя деб ëздинг? Диндорлигига шаъма қивоссанми. Мусулмонмисан сан жалап, гандон, ғар», «Бир яшар боланинг гўшти оз бўлади. Яна бир йил кутса, анча семирарди», «Танганинг иккинчи тарафиини ўрганиш керак. Бекарга емагандир», «Бу аëлди никоҳимга тўртинчи қилиб оламан, личкага адрес ташанг», «Нега шакар қимматлади?», «Оч қоган одам ўлмаслик учун тўнғиз ейиши мумкин дейилган, буку бир кўтибўқ бола экан», «Донбассда укроплар бундан баттарини қиған. Путин олға», «Хўп майли бугун боласини епти. Эртага нима ейди? Ë боласи кўпми? Муаллиф саволимга жавоб беринг», «Тузсиз туз, четда туриб ҳарбалони ёзаверасанми, сука, ватангадо! Тинчлигимизани кўромиёпсан, ЛГБТ. «Менам икки бачамди дўлатга билдирмай еб қўйғанман. Энди мени қомайдими?
МС: Мен кўрдим, изохларда ўнлаб бир биридан фанттастиш вариантлар келтирилган
Arzu Parlak:
«Боласини ўзида айб, онасини иштаҳасини қитиқлаб, кўзини олдида дўмбиллаб ўйнаб юрган»
Olimjon Suyarov:
Пахта ёғида пиширилдимикан, семичка ёғида? ! 

👀

Izzatilla Rakhmatillaev:
Ўтганда бир группада ўқиган эдим , Сауд арабстони уламолари фатвосига кўра, Эр оч қолса хотинини сўйиб ейишга изн берилибди. 

😅

Фарид Усманов:
Иккинчи, (яъни қовурдоқ бўган бола) тарафни эшитмасдан хулоса килмаслик керак.
Алекс Кольцова:
Қаергадир ташлаб кетмабдику. Ўзи еган-ку. Ўзининг боласи. Нима қилса ҳаққи бор
Жингли кулги
Лохлар ва фирибгарлар
МС: «Худони ўртага қўйиб, қасам ичиб, пулимди опкетди. Ҳануз бермади», деган гапларни кўп эшитамиз. Ҳатто, буюк кидала Аҳмадбой ҳам, апрстликни худо номидан оқлаб берадиган битта имомбердини штатга киритиб, ойлик бериб қўйган. «Палончи маҳр бераман деб, текин итариб талоқ қиворди», деган шикоятларни ҳам эшитамиз. Буни қандай решат қиса бўлади?
РТ: Бу муаммолар бўтқаси Ўзбекистоннинг дунëвий давлат эканлигини унутиш билан боғлиқ. Нафақат авом. Балки ҳоким, судя, прокурор, халқ таълими ходимлари ҳам мамлакатдаги барча масалалар мавжуд дунëвий қонунлар воситасида ҳал этилишини аллақачон унутишган.
Мол сўяëтган қассоб олдига бориб, ҳиндилар чўпчагига кўра, бу ишинг ëмон дейиш қанчалар беманилигини тушунсангиз керак.
Худди шу тариқа, олди-сотти, оила қуриш ва таълим давлат қонун ва қоидалари асосидагина ишлаши шарт.
Чўпчак, эртак ва бошқа беш мингдан зиëд сиғиноқ ва топиноқ мансубларининг морал диктовка қилмаслигини давлат таъминлаб бериши керак. Ўзбекистон – дунëвий давлат.

Шоир Туз

МС: Туз оға олдин кўп шеър айтардингиз, хозир нега камайиб кетди.
РТ: Олдин айтганимдек, ичимда бир ўлик шоир бор. Умуман, ҳар бир ўзбекни умр бўйи «шиғир ëзиш» деган офат таъқиб қилади. Мен учинчи синфда эканимда «Сеҳрли най» деган шеърий эртак ëзгандим. Вилоят ТВдаги журналист опа истаги билан бу шиғирни ТВга чиқиб ўзим айтиб бердим. Ўшанда ТВ рассоми Кузнецов отпускада бўлган. Журналист опа (Бекпошшо апика эди исми янглишмасам) «сен ўзинг чиз, бу эртакка мос сувратларни», деди. Чиздим рангбаранг қилиб. Шу орада ТВ рассоми Кузнецов ҳам адашиб кеб қолди. Расмларни мақтади.»
Бизда дарахтни урсанг шоир тўкилади. Сен рассом бўлақогин болам. Қўлинг келишаркан», деб, тўғри ақл берди. Шу тариқа мен шоир бўлиш қисматига чап бердим. Аммо, вужуд ичига кирган вирус тирилиб, касал қайталагани каби яна ора-сира шиғир ëзиб бошладим. Агар бир мард чиқиб «ëзма» деса, шартта тўхтайман омо лекин.
МС: Тозо ëзғон шерлардан эшитайлик инди. Қозонга бориб келибсиз санксияларни айланиб ўтиб.
РТ: Қирқлар элининг ëзари Раҳматжон ака «шоирлигимдан ийманаман», деб ëзибди. Мен эса шоирман деб айтсам, кўпчилик ишонмаганидан хафаман. Қўйли, Холли ва Абсатторлар ҳақида ëзиб, ўзимнинг ëзувчилигимга одамларни бир қадар ишонтирдим. Аммо, бахт тугал бўлиши учун шоирлигимни ҳам тан олишсин. Шиғиримни ўқиган ўсмир қиз уксус ичсин, поезд тагига ўзини ташасин, ë арқон олиб оғилхона болорига оссин. Ëзган шиғири ҳеч кимга таъсир қилмайдиган шоир бўлишнинг ўзи ғирт бахтсизлик.
Мана бу эса мен  матур Қозон шаҳрини зиëрат қилиб юриб опера театрида билет сотадиган қиз Суюмбека билан тонишганимдан кейин ëзған шиғирим. Илк марта эълон қилиноқда.

Суюмбека

Суюмбека Суюмбика
Гўзларинда қуюн бика
Сут ичинда домизлиқим
Товоқ ичра уюн бика
Кўзларима дўйин бика.
Синда тотор минда тотор
Севги бизни ичга тортор
Қувончимиз инди ортор
Кимдир олор, кимдир сотор
Суюмбика Суюмбика
Яхшиям бор Суюмбека
Севгига зор Суюмбека
Сулув тотор Суюмбека
Ухлаб ëтор Суюмбека
Тошдай қотор Суюмбека
Сочларида шамол ухлар
Қошларида камон ухлар
Кипригида замон ухлар
Қозон ухлар. Тотор ухлар
Энди уйғооон Суюмбека!
Суюмбека Суюмбека
Қачон энди тўйинг бека?
Қовушсангчи ман ўзбека
Совлиқ сўяй, кесай серка
гал бағрима, гал, эй арка.
Суюмбека Қозон қани?
Севгимизни ëзон қани?
Гўримизни  қозон қани?
Қамишзорда тўзон қани?
Қашқир қани, кўзон қани?
Ўринбурун Дўрмон қани?
Отанг сани тотор обзий
Бойлиқлари қатор обзий
Қизин манга сотор обзий
Жонин жона қотар обзий
Ëнбошина  ëтор  обзий
Суюмбека Суюмбека
Қўшил энди сан ўзбека
Суюмбека Суюмбека
Кўзларида қуюн бека
Қўлларинда дуюн бека.
Қозон ортда, олдда Косон
Қадам ташлаб юргин бека.
Суюн бека, Севин бека
МС: Яшанг. Буни мадвазир Озодбекка берсак, қўшиқ қилиб айтсин. айниқса Сочларинда шамол ухлар, Қошларинда камон ухлар, Кипригинда замон ухлар деган жумаларни Мухриддин услубида айтса ҳаммани ағдаради.
РТ: Суюмбека деган шиғирим кўпларга ëқиб кетиб, мана бундай вариантни ҳам таклиф қилишди.
Суюмбека, Суюмбека
Эл. Тузни деб куюн  бека.
Фақат юргин тўғри йўлдан
Асло эгма бўйин бека.
Суюмбека, Суюмбека
Ҳаёт йўли қийин бека.
Алдовларга кўп ишонма
Бу бариси ўйин бека.
Ундан кўра келгин Косон
Барча ишинг бўлар осон.
Шу шаҳарда қолгин бека
Бир эр топиб олгин бека.
Суюмбека, Суюмбека
Бир кун бўлар тўйинг бека!
МС:  Козонга Косон, Косонга Осон қофия бўлгани учун Суюнбекага Косондан эр топибсизда. Ëмонсиз шоир. Майли қани қўлни очинг. Илойим кўрганимиз тўй, еганимиз қўй, мошинлар жип, телефонлар вип, сроклар нол бўлсин!

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

РТдан ваъз: «Рўмолим» қўшиғи

Тағин ўқинг
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам анча танилиб қолган амалдорлардан ...
24 май 2021
Литва Бош прокуратураси Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоғи миналаштирилгани иддаоси билан Минскда мажбуран қўндирилиши ва йўловчиларга нисбатан ...
3 март 2023
Мана ўлмаган қул кўкламга ҳам етдик. Қиш тўқсони ортда қолди. Аномал совуқда ўлмасдан бугунга етиб келдик. Бу кунларга етганлар ...
28 январ 2019
26 январь куни Янгиобод турбазаси раҳбари Али Тўхтаевга Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-қарор асосида Тошкент вилояти ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...