Асосий мавзулар
7 сентябр 2022

EP 29: Ишламаётган конституция, бузуқ трансформатор, ёрдамга муҳтож инсонлар

Бугунги мактублар, ишламаётган конституция, бузуқ трансформатор, ёрдамга муҳтож иккинчи гуруҳ ногирони, аттестациядан йиқилган ўқитувчи, ўқувчи формаси олишга қурби етмаган ота-оналардан келган.

«Трансформатрни бузиб кетганлар яна ишлатиб қўйсин…

«Ассалому алайкум туз оға. Мен Жиззах вилояти Зомин туманидаги, «Диёрбек-Дурбек-Дилбек» фермер хўжалиги раисиман.

2022 йил 9 август куни Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахслари ҳамда Зарбдор ЭТК энергосотиш бўлими бошлиғи тушлик пайти соати 13:19 да келиб ф/х га тегишли трансформаторни бузиб кетишган. Ушбу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим лекин натижа бўлмади. Ушбу масалага ёрдам беришларингизни сўрайман.»

Кейинги мактуб Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан, иккинчи гурух ногирони, ишга яроқсиз деб ташхис қўйилган фуқаро президентга қилган видеомурожаатини йўллаган.

Иккинчи гурух ногирони ёрдамга мухтож

Навбатдаги мактуб тағин ўқитувчилардан келган

“Аттестация – олий тоифали ўқитувчилар мутахассис даражасига туширилди…»

“Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 572-сонли қарори 1-иловасида та’лим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестасиядан ўтмаслиги белгиланган. Шунга асосан 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май-июн ойларида аттестасияга жалб этилмади. Бироқ орадан 3 ой ўтиб Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил 425-сонли қарори 2-иловасига асосан бу тартиб бекор бўлди. 2022 йилдаги аттестасия жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ юзлаб педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди, шу асосда ҳақ тўланадиган бўлди. Бу ерда педагогнинг айби нимада? Қизиқ, вазирлик бу билан педагогларни касбдан бездиришни мақсад қилганми?
Бу ерда гап тоифалар орасида тўланадиган маблағда ёки аттестасиядан қочишда эмас. Шунчаки ўқитувчи устидан кулгандек, олий тоифали ўқитувчиларни биратўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилганида ва ноябр ойида бўладиган аттестасиягача айнан 572-сонли қарорнинг юқоридаги бандига ишониб аттестасиядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида. Унда нега ўша май-июн ойларида шу каби педагоглар аттестасияга жалб этилмади?
Ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозара ва э’тирозларга сабаб бўлса-да, адлия вазирлиги жим турганига ҳайронман. Ўзбекистонда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига мас’ул бўлган яна бир орган бор. Бу – прокуратура. Ушбу идора қарор ижросидаги номутаносибликка аниқлик киритиб, масалани ижобий ҳал қилиб берса, 1000 га яқин педагогнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилган бўларди”.

Ва ниҳоят сўнгги бешинчи мактуб Хоразмнинг Хонқа туманидан:

«Ойлигим 3 нафар фарзандимнинг мажбурий формасига зўрға етяпти…»

«Ассалому алайкум бизни Хоразм вилояти Хонка туманидаги мактабларда ҳам форма мажбурий деб ҳамма ўқувчиларга мажбуран олдирмоқдалар, уч нафар фарзандим мактабга боради ўзим бир миллон икки юз минг сўм ойлик оламан.
Учаласини форма пули битта ойлигимга тенг бўлаяпти. Ҳали ўқув қуролларисиз. Форма мажбурий эмаску десам ўқитувчиси ХТБ бошлиғи Ҳ. Бектимиров ҳамма мактабларга мажбурий деб топшириқ берганмиш. Бу ёқда китоб ижара пули ҳар бирига 108000 сўмдан, бешинчи синфда ўқийдиган боламни устозидан қанча китоби эски қанчаси янги десам иккитаси янги қолгани эски дейди, нимага олдинги йиллар бошқа ота оналардан олган китоб пуллари учун яна кейинги йил ота оналар яна пул тулаши керак, ўша икки дона янги китобни пулини тўлатиб қўяса бўлмайдими.
Ўзи бу ХТБ тизими коррупсияга ботиб кетган. Хамма вилоят ХТБ ва туман ХТБлар мудирларини ва ўринбосарларини ҳам эски ёш кадрларга алмаштириш вақти келиб ўтиб ҳам кетди.
Ушбу постни каналингизда чиқарсангиз нур устига аъло нур бўларди.»

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

PS: Расмда акс этган Пўртахолларнинг Элтуз порталига алоқаси йўқ. Видео бу ерда: https://youtu.be/QupvbehotGo

Тағин ўқинг
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
26 январ 2022
EltuzTG January 26, 2022 25 январь куни Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Огни Ташкента” ресторанида ўзбек мафиясининг энг кўзга кўринган ...
20 феврал 2017
Беш йил бурун Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ёлланма қотил томонидан отиб кетилган таниқли имом Обидхон Назаровнинг яқинлари унинг анча тузалиб ...
24 сентябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ёзувчи Темур Пўлатнинг ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...