Асосий мавзулар
5 сентябр 2022

600 СЕКУНД: Адвокат Давлетов ўлди, Рамзан кетмоқчи, Макаревич ҳорижий агент деб эълон қилинди…

Қадрли муҳлислар, эътиборингизга Элтуз 600 секундниниг навбатдаги сонини тақдим этади.
+++
4 сентябр куни Қамашининг Қўшкапасида “Нексия» ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаëтган кишини уриб юборди. Наманганда эса Nexia ва Damas тўқнашди. Автомобиллар бир бирининг ичига кириб кетган.
+++
Ўзбекистонда йилига 10 мингга яқин одам аварияда ўлади. Ўзбекистонда аварияда ўлганлар сони, қотиллар томонидан ўлдирилганлардан беш баробар кўпдир.  2020 йилнинг 7 ойида 1,5 минг нафардан зиёд одамни қотиллар ўлдирган бўлса эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида 7,5 мингдан зиёд ватандош ўлган.
+++
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни қон-томир хасталиги туфайли вафот этган 42 ёшли таниқли адвокат Умид Давлатов, ўзи туғилиб ўсган Хоразмнинг Хазорасп тумани Карвак қишлоғида дафн этилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ҳуқуқ фаолининг ўлими юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Видео:
Умид Давлатов “Симай ком” адвокатлик фирмаси адвокати ҳамда “Эзгулик” жамиятининг юрист-консультанти сифатида мамлакатда таниқли ҳуқуқшуносларлардан бири сифатида сиёсий маҳкумлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва журналистларга оид шов-шувли маҳкамаларда адвокатлик қилган Умид Давлатов  халқаро тадбирларда ҳам қатнашиб келарди. Умид Давлатов оилали, 2 нафар фарзанди бор эди.
+++
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусини поймол қилиб  тергов органларидан яшириниб юрган эркак қўлга олинди.
Туманнинг «Ҳавзак» маҳалласида яшовчи К.Д, Арнасой туманида жойлашган кўл ортидаги чекка бир ҳудудда яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
+++
16 августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг 131 миллион доллар пули Швейцария ҳукумати билан келишув доирасида “дарҳол” республикага қайтарилишини хабар қилди.
Европа давлатлари мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи хорижда “ювган” пулни биринчи марта қайтараётгани йўқ. Аммо бу транш қайтарилаётган пулларнинг энг йиригидир.
“Медиазона” бир вақтлар қудратли бўлган бу бизнесмен аёлнинг хорижда қанча маблағи борлиги ва уларни Ўзбекистонга қайтариш имкониятларини ўрганди. Бу юзадан «Элтуз» навбатдаги кўрсатувда батафсил ҳикоя қилишни режалаган.
+++
Самарқанддаги Амир Темур гўрини таъмирлаш бошланди. Айтишларича, соҳибқирон «ким менинг тинчимни бузса, уруш бошланади», деган. Амир Темур гўри охирги бор 1941 йилнинг 21 июнида очилган ва эртасига уруш бошланган эди.
+++
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Президент Мирзиёевнинг қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқига Россия ОАВларида берилган баёнотларга муносабат билдирди.
Сафоев уларни Мустабид тузум қатағон қурбонлари хотирасини ёд этган Ўзбекистон Президентининг мувозанатли, босиқ ва ўта самимий нутқига мутлақо ноадекват муносабат дея атади.
+++
АҚШнинг Бруклин тумани федерал суди 36 яшар ўзбек Дилшод Хусановни диний радикализм ва террорчиларга моддий ëрдам берганликда айблаб 11 йилга қамади. Ўтган йили қамоққа олинган Хусанов устидан суд ҳукми жорий йилнинг 10 августида чиқарилди. Диний экстремизмда айбдор деб топилган Хусанов АҚШнинг Чикаго шаҳрида яшаган пайтида ИШИД ва «Жабҳатун-Нусра» ташкилотларига кўмак учун пул йиққан ва АҚШдаги ўзбекларни Сурияга кетишга ундаган.  Тергов ҳужжатларида унинг Бруклинда яшаган ўзбекларни Сурияга жиҳод учун кетишини молиялагани ўз исботини топган. 2021 йил октябрь ойида Хусанов ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб ўз ҳамтовоқлари ҳақидаги маълумотларни терговга тақдим қилган. Суд ҳукмига кўра, 11 йил қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан кейин Хусанов Ўзбекистонга депорт қилинади.
+++
Қозоғистонда буғдой баҳоси кескин пасайиб кетди. ElDala сайти хабарига кўра, яқиндагина учинчи нав буғдойнинг бир тоннаси 150 минг танга эди, ҳозир эса 115-116 минг тангага тушди.
Нарх пасайиши мамлакатга уруш санкцияси туфайли Россиядан арзон буғдой олиб кирилаётгани билан ҳам боғланмоқда.  
Шунингдек, Қозоғистон 10 сентябрдан бошлаб дон ва ун экспортига қўйилган чекловларни бекор қилишини билдирган.
+++
Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги махсус вакили лавозимига тайинланди.
72 ёшли Отунбаева шу йил июнь ойи ўртасида истеъфога кетган Дебора Лайонс ўрнига келади, дейилади БМТ баёнотида.
Отунбаева 2021 йилнинг августида Афғонистонда толиблар ҳокимиятни эгаллаб олгани ортидан мамлакатда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кескин чеклана бошлаган бир пайтда махсус вакил лавозимига киришмоқда.
Давлатнинг қатор юқори лавозимларида ишлаган Отунбаева 2010-2011 йилларда Қирғизистонда президент вазифасини ҳам бажарган. Хусусан, у иқтидорга келган 2010 йил июнида Ўш ва Жалолободда ўзбекларга қарши этник низо юз берган эди.
+++
Ашхобод Анқарадан Туркияга келаётган туркманистонликлар учун вақтинчалик виза чеклови жорий этишни сўради. Шу кунларда Туркияда туркманистонлик эмигрантлар ота-бола Бердимухаммедовлар диктатурасига қарши тўхтовсиз норозилик акциялари уюштираётгани маълум.
+++
Ҳиндистонда одам тўла аттракцион 15 метр баландликдан қулади. Ҳодиса натижасида элликка яқин одам жабрлангани айтилмоқда. Улардан 16 нафари касалхонага олиб кетилди.
+++
3 сентябр куни Горбачев жасади тупроққа берилган пайтда Германия пойтахти Берлин шаҳрида байроқлар туширилиб мотам эълон қилинди. Айнан буюк сиëсатчи Горбачев шарофати билан Берлин девори қулатилган эди.
+++
Украина кучлари мамлакат жануби ва шарқида учта аҳоли пунктини рус босқинчиларидан озод қилишга муваффақ бўлди, дея маълум қилди президент Зеленский якшанба оқшомидаги мурожаатида. Зеленский Украина жанубидаги икки ва шарқидаги бир аҳоли пунктидан босқинчиларни қувиб чиқаргани учун ўз қўшинларига миннатдорлик билдирди.
+++
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, уч кун ичида «Байроқдор»лар рус босқинчиларининг умумий қиймати қарийб 26,5 миллион долларлик кўплаб техникасини йўқ қилган.
+++
Чеченистон рахбари Рамзан Қодиров «истеъфо бериш» ниятида эканини билдирди:
«Мана 15 йилки, мен республикани бошқараман.  Биз кавказликларда ва  чеченларда мақол бор. «Меҳмон ўз иззатини билиб кетгани яхши деган» Шундан келиб чиқиб мениям кетиш вақтим етди. Мени ҳайдаб юборишмасидан олдин ўзим кетсам девдим. Менам қариб қолдим. Қачондир ëш ва тажрибасиз эдим. Хозир ҳам тажрибасизман. Аммо ëшлик ҳам қайгадир йўқолди. Бўлди шунча ишлаганим эсим борида этагимни ëпа қолай» деди тг канали орқали Қодиров.
+++
Россия уруши туфайли Украина зоопаркидаги йўлбарс қочиб Словакиягача етиб боргани телеграм тармоғидаги каналлар маълум қилинди. Уруш тугагунича словаклар қочқин йўлбарсни ювиб тараб боқиб туришадиган бўлишди.
+++
Россия машҳур бастакор ва қӯшиқчи Андрей Макаревични хорижий агент деб эълон қилди. Украинага қарши уруш очилганидан бери ўнлаб медиа нашрлари ва шахслар Россия ҳукумати томонидан ҳорижий агент дея эълон қилинган. Макаревич бунга навбатдаги қўшиғи билан жавоб қайтарди
+++
Бу 600 секунд ичида Элтуз сизга етказмоқчи бўлган хабарлар эди. Кун давомида биз билан қолинг. Мамлакат мустақиллигини нишонлашни ва Элтуз каналига обуна бўлиб қўнғироқчани босишни унутманг.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 сентябр 2021
Бир пайтлар ўзбек театрлари қайнона-келин ҳақида маҳаллий каллаварам ëзган гўтўйинларни эмас, балки инсоният тафаккури гултожи бўлган Шекспир асарларини саҳналаштирарди. ...
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
16 апрел 2021
Мўрисидан тутун чиқар,  Қатламаси бутун чиқар. Етти келин югуриб чиқар, Рамазон, омин! Мана, азизлар, ўлмаган қул, яна ойлар султони ...
26 феврал 2021
Йил ўтуб, йиллар ўтуб тобора лойға ботамиз, Иблиснинг супрасинда ваҳдат майини тотамиз. Онамиз, балки гумроҳ, балки сўқирдир отамиз, Кўр ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...