Асосий мавзулар
13 сентябр 2022

EP 30: Водийнинг қўрқинчли кўчалари, маблағга муҳтож тадбиркор, таъмир боис сарсон йўловчилар

Бугунги шикоятлар Андижоннинг қўрқинчли кўчаси, маблағга муҳтож тадбиркор, кўприк таъмири боис сарсон бўлаётган марғилонликлар. Дастлабки видеомурожаатда серқатнов кўча акс этган:

Қўрқинчли 80-метр

“Андижон шаҳридаги халқ тилида “80 метрлик” деб аталувчи кўча бўйида яшовчи аҳоли номидан ёзмоқдамиз. Ушбу кўчанинг Шодлик МФЙ ҳудудида яшаймиз. Кўчанинг “Оқшом” бурилишидан то Қўштепа гузарига қадар қисми тунги вақтда умуман ёритилмайди. Ҳолбуки, кўча ўртасида энг замонавий ёритгичлар ўрнатилган. Тунги вақтда кўчани кесиб ўтиш хавфли, айниқса, болалар ва қарияларга қийин. Шу сабаб ҳар ҳафтада 1-2 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда. Чунки автомобиллар катта тезликда ҳаракатланади. Андижон шаҳри масъулларидан ҳудуднинг тунда ёритилишини таъминлашларини сўраймиз”.
Кейинги мактуб Фарғонадан:

Баланд Мачитнинг aсфальтcиз кўчаси

«Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд Мачит М.Ф.Й. Норин кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз.
Бизнинг кўчамиз қачон асфалт бўларкан? Жаҳон банкидан ажратилган пуллар хокимнинг 1-сектори ва 2-секторга кетиб қолаяпти. Жаҳон банкидан ажратилган пуллардан 2022-йилда Норин кўчасини асфалт қилиб беришларини сўраймиз»

«Иш бор, ишчилар бор, пул йўқ»

Фарғоналик тадбиркор аёл иш юритишга маблағи йўқлигини айтмоқда, Самарқандлик ватандош эса кўчани лоток ётқизиш учун бузишгани ва у ерда чала пайвандланган қувур очиқ ётганини ёзмоқда.

«Газ сизаётган ҳавфли қувур»

“Cамарқанд шаҳри Исаева кўчаси 53-уйдан мурожаат қиляпман. Кўчамиздаги бинойидек турган жойни лоток қурамиз деб бузишди. Газ қувурини ҳам узиб қўйишди. Майли, ёмон гапирмадим, ёнимдан харажат қилиб қувур олиб келиб бердим. Лекин чала пайвандлаб кўмиб кетишибди. Газ ҳиди чиқиб ётибди. Бирор кор-ҳол бўлмасин, ҳолатга жиддий эътибор қаратишларини сўрайман”.
«Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги ҳолат. Таъмир иши чўзиляпти. Одамлар сарсон бўляпти. Иш куни ҳам бу ерда ҳеч ким йўқ…” дея ёзади фарғоналик пиёда.

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Видео: https://youtu.be/SJqzrRpNAG4

Тағин ўқинг
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи вилояти Хатирчи тумани Лангар ...
9 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси. eltuz.com
15 май 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
4 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Наманган, Хоразм, Бухоро, Тошкент ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...