Асосий мавзулар
6 октябр 2022

ЭП-36: Боғча ходимлари пахтада, ифлосланаётган сув ва расмий муносабат…

«Элтуз портали»га келган бешта шикоят мактуби ва талабалар эътирози юзасидан расмий муносабатни ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Фарғона вилоятидан:

«Мажбурий меҳнатнинг қонунийлаштирилиши!»

Элтуз порталига Фарғона вилоятидан жўнатилган шикоятга боғча аудиоёзув илова қилинган. Унда мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини пахта теримига жалб этиш ёки ўрнига одам ёллаш талаби акс этган.

“Завод омборларидан чиқаётган заҳар булоқларни ифлослантирмоқда”

“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бешбулоқ шаҳарчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Марказий Осиёда ягона бўлган Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи республикамиз ғазнасига катта даромад келтирмоқда. Аммо бу ўринда танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бир неча йилдан буён заводнинг захира кислота ва туз аралашма сақловчи омборларидан чиқаётган заҳар Бешбулоқ аҳолиси ичадиган артизан қудуқлари ва булоқларни ифлослантирмоқда. Деҳқонобод тумани лалмикор туман, кечаю кундуз Оллоҳга дуо қилиб ёғингарчилик сўраймиз. Йилимиз яхши келмай, лалмикор деҳқонлар ачинарли аҳволда қолди, чорвага сув қолмади. Бу ёқда завод омбори сабаб булоқлар заҳарланмоқда.
Қишлоғимиздан 3 км юқорида артизан сув чиқади. Шу артизанни қаздириб, қишлоқни обод қилиш мумкин. Оллоҳга шукр, халқимиз меҳнаткаш, сув бўлса, чорвамиз ҳам, экинимиз ҳам баракали бўлади. Ушбу масала ечимида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз”.

Ортида Мирзиёев турган коррупционерлар еримизни тортиб олмоқда

«Салом, Туз оға.
Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ёзяпмиз. Бизнинг «Сардоба дон» МЧЖ кластери 2019-йилда ташкил этилган. Унга 1156 га ер ажиратилган туман ҳокимининг 2021-йил 08-февралдаги 82-сонли Қарорига асосан. Ва шу қарорга асосан 49 йилга ер ижара шартномаси тузулган. Аммо 2021 йил сентябр ойида бизнинг техникаларимизни далалардан ҳокимият вакиллари келиб чиқариб юборди. Нега деб савол берганимизда бу ерлар «Сардоба Голд Вайт» номли МЧЖга берилди деб айтишди. Биз Сардоба туман ҳокимига ерларни ҳал қилиб беришини сўраб 3- 4 маротаба мурожат қилдик, аммо натижа бўлмади, охири қабул ҳам қилмай қо’йди. Кейин биз ҳуқуқни муҳофоза қилувчи ташкилотларга, жумладан, ДХХ, прокуратура, ИИБ га мурожат қилдик. Барча ташкилотлар ҳокимиятдан ўзлари сўраб олган маълумотномасини рўкач қилиб, ишни охиригача олиб боришмади, яъни маълумотномада икки МЧЖ ўртасида оғзаки шартнома бор эмиш. Қонунда икки МЧЖ ўртасида оғзаки шартнома бўлиши мумкинми?

ИИБ ходимлари ёзган ариза мурожатларимизни ҳар хил баҳоналар билан ишни чўзиб келмоқда. Бизни МЧЖга қарашли барча ер майдонини Сардоба туман ҳокимини қўл остида эгаллаб олган. Гўёки «Сардоба Голд Вайт» ни орқасида Мирзиёев Мухтор ака деган инсон турган эмиш. Бизга “Биласанми бизнинг орқамизда шу одам бор” деди. Бу айтган Мухтор ака Ички Ишлар Вазирлигида инспексия бўлим бошлиғи, қўлингдан ҳеч нарса келмайди деди.

Биз ИИБ бўлимига бизнинг МЧЖ га тегишли 200 гектардан оптика ерни 1 гектарини 8 000 000 сўмдан сотганлигини исботловчи аудиозапис олиб борсам, умуман эътиборга олмади.
Шу мурожаатни чиқаришга ёрдам берсангиз.

“Мактаб стадиони тадбиркорга ноқонуний равишда бериб юборилган…”

“Салом, Элтуз оға! Биз Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 13-мактаб ота-оналари номидан ёзмоқдамиз. Бир йил аввал мактаб директоримиз томонидан мактаб стадиони тадбиркорга ноқонуний равишда бериб юборилган. Тадбиркор ҳозиргача бирор қурилиш ёки ишлаб чиқариш қилмади. Фарзандларимиз эса стадионсиз қолмоқда. Бу ҳам етмагандай мактабдаги муҳитни ҳам соғлом деб бўлмайди. Тегишли идоралар ҳолатга эътибор қаратади деган умиддамиз”.

Саноатқурилишбанк” Тўқимачилик филиали бизга зарур кредитни бермаяпти.

Биз “Бухара Мега голд” МЧЖ “Саноатқурилишбанк”нинг Тўқимачилик филиалига жорий йил март ойидан буён кредит сўраб мурожаат қилиб келмоқдамиз.
Иссиқхона хўжалигимиз томонидан янги лойиҳа учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвеститсия киритилиши белгилаб олинди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жамиятимизда моддий қийинчиликлар мавжудлигини инобатга олиб лойиҳанинг 50% қисмини банк кредити орқали молиялаштирилиши керак деган қарорга келдик ва шу мақсадда СҚБнинг Тўқимачилик филиалига 1 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит сўраб мурожаат қиилдик. Банк турли баҳоналарни рўкач қилиб, 2 ой алдаб юрди.
2022-йил 28-июлда Бош вазир ўринбосари Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазири Ж.Хожаев тадбиркорлар таклиф ва муаммоларини ечиш мақсадида Бухоро вилоятида ташрифи бўлиб ўтди. Учрашувда жамиятимиз раҳбари А.Райимов СҚБдан бир неча ойдан буён кредит ололмай келаётганлигини ва бу борада амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди ва Ҳукумат комиссияси баённомаси билан “Букҳара Мега голд” МЧЖ га 10 кун муддатда “Саноатқурилишбанк” ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркорнинг муаммосини ижобий ҳал қилиб берилиши бўйича аниқ кўрсатма берилди.
Бугунга келиб сотиб олиниши зарур бўлган маҳсулот етиштириш учун дастлабки керак бўладиган минерал ўғитлар, кокос плиткаси, суғориш тизими нархлари икки бараварга ошиб кетди. Экспортёр корхонани 6 ойдан буён сарсон қилиб келаётган “Саноатқурилишбанк” муттасадилари қонун устуворлигини таъминлаб, сансанорликка йўл қўйиб келаётган мансабдорларга чора кўриб беришингизни, қолаверса иссиқхона хўжалигимизни замонавий Гидропоника усулига ўтказишимизга ёрдам беришлари учун мурожаатимизни раҳбариятга етказишингизни сўраймиз!

Расмий муносабат: Талабаларнинг уч эътирозига жавоб

Жорий йилнинг 30-сентабр куни телеграм ижтимоий тармоғидаги «Елтуз» порталида “Педагогика институти раҳбариятига уч эътирозимиз бор” мазмунида хабар чоп этилди. Шаҳрисабз давлат педагогика институти ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги муносабатни билдиради.

  1. Институтнинг иккинчи сменада таълим олаётган талабаси шанба куни дарснинг кеч тугаётганлиги ҳақида арз қилган ва шу куни дарслар қўйилмаслиги таклифи билан чиққан. Хабарингиз бор, ҳозирги кунга келиб Президентимизнинг «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ талабалар «4+2» шаклида дарс машғулотларини ўзлаштириб бормоқда. Шу сабабли талабалар 4 кун давомида институтда 24 соат дарсни ўзлаштиришлари зарур. Олий таълим ўқув бўлими кузги тенг кунликда дарсларни соат 13:30дан 13:00 га белгилаши режалаштирилган.
    Иккинчи эътирозга келадиган бўлсак, институт рўпарасида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Табиийки, эрталаб мактаб ўқувчилари мактабга келишган пайтда йўл торлиги сабабли жуда тирбанд ҳолат юзага келади. Мазкур муаммони бартараф қилиш мақсадида йўловчи ташиш транспортларининг фаолиятига тўсқинлик қилолмаймиз. Шу сабабли институтнинг иккинчи дарвозаси орқали талабалар институтга киришади. Лекин куннинг қолган қисмларида асосий дарвоза очиқ туради.
    Учинчи ҳолат юзасидан шуни айта оламизки, институт Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ академик литсейининг 720 ўринли ўқув биносида очилган. Бугунги кунда институтда 4000 дан зиёд талабалар таҳсил олишади. Уларни хоналар билан таъминлаш мақсадида икки сменада ўқиш жараёнлари ташкил этилган. Ўқув хоналари етишмаслиги сабабли институт ҳудудида компютер хизмати қўйилмаган.
    Келажакда ҳудудда янги Ахборот-ресурс маркази ва ўқув бинолар қурилиши режалаштирилган. Албатта, қурилиши кўзда тутилган ўқув биноси ва АРМ мавжуд муаммога ечим бўла олади.
    Эндигина ташкил этилганига 3 йил бўлган Олий таълим муассасасида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ёшлар учун. Мақсадимиз, етакчи педагог-кадрларни етиштириб бериш.
    ЗАСТАВКА:

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
26 сентябр 2020
Ўзбек эстрадаси хонандаси ва кинолардаги турли роллари билан актриса сифатида танилган 34 яшар Муниса Ризаева очиқ кийинганлиги сабабли ижтимоий тармоқларнинг радикал диндор ва муҳофазакор ...
4 сентябр 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
20 январ 2024
Салом қадрли мухлислар бугун 23 январ, Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Пойтахт вилоятининг Оққўрғон туманида 35 ёшли ва ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...