Асосий мавзулар
11 октябр 2022

600 CЕКУНД: Қрим кўприги портлади, таниқли хонанда Даврон Ғойипов Урганчда дафн этилди

Элтуз «600 секунд» хабарлар тасмасини тақдим этади.

+++

Тошкент шаҳрида фожиали автомобил тўқнашуви рўй берди. Махтумқули кўчасида BMW йўлни ажратувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, Nexia-3 устига тушди. Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.
+++
«Финляндия таълим стандарти бўйича бошланғич синфлар учун дарслик тайёрланди» — дея билдирди мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев. Финляндия ўқув тизимига ўтиш маъқуллиги ҳақида бундан аввал рассом Туз Элтуз каналидаги ўз маърузаларида айтган, сўнгги бор 7 сентябр куни гапирган эди.
«Бу айтган гапларингдан нима фойда», дейишганди нигилистлар. Улар назарида Рассом Туз бетон деворга гапирмоқда холос. Бу Каримов даври учун тўғри эди. Чунки, Каримов интернетга кирмай, қоғоздан бўлган «Комсомолская правда» газетини ўқирди. Аммо Мирзиëев қўлида Айпад бор. Айпадда эса Рассом Туз¸ Элтуз тиржайиб ўтирибди» – дея изоҳлади рассом Туз президент баёнотини.
+++
2022-йил сентабр учун Asiavision ABU мукофоти Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига берилди, дея хабар берди МТРК бошлиғи Алишер Ходжаев. МТРКга мукофот Ўзбекистонда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини намунали ёритгани учун берилибди. Мукофотингиз ўзингизга сийлов Алишер ака. Ош бўсин ҳеч ким танимайдиган бу мукофот. Фақат мамлакатимиз номи Ўзбекистондир Ўкбекистон эмас. Тўғирлаб қўярсиз если что.
+++
Ўзбекларни «плантациядаги негрлар» – дея ҳақорат қилган Олмалиқлик аёл, Ўзбекистоннинг ўрис фуқароси Любовь Крупенина шахсини аниқлаш ва тегишли чора кўриш мақсадида раҳбарият назоратига олинди, дея хабар берди «Миллий тикланиш» партияси депутати Қобул Дўсов.
+++
Қрим ярим оролини Россия билан боғловчи Керч кўприги портлатилгач, 9 октябр куни илк синов поезди ҳаракатланди. Портлаш асосан темир йўлга ёндош автомобил йўлида юз берган, кўприкнинг иккита бўлаги яксон бўлган эди.    
Украина Президенти девони маслаҳатчиси Подоляк Украина Қрим кўпригидаги портлаш учун жавобгарлигини тан олди
«Қрим, кўприк — бу бошланиши. Ноқонуний ҳамма нарсани йўқ қилиш, ўғирланган нарсаларни Украинага қайтариш, Россия томонидан босиб олинган ҳамма нарсани йўқ қилиш керак”, — деб ёзди Подоляк Twitter’даги саҳифасида.
+++
Истанбулда газ баллони портлаши оқибатида уч қаватли уй ëниб кул бўлди. Уч киши ўлди. Портлаш Истанбулнинг осиë қисми Қадикўйнинг Фикртепа маҳалласида юз берди.
Портлашга террорчилик сабаб бўлмагани ва ҳаволар совиб, газ ишлатиш бошлангани билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг бошланғичи экани айтилди. Ўзбекистонда ҳам қўлбола иситиш ускуналари¸ ис гази ва газ сизиши оқибатида йилига ўнлаб одамлар ўлади.  
+++
Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Россия бош бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) “Бузилмас биродарлик – 2022” деб номланган ҳарбий машқларини ўтказишдан бош тортди.
Мамлакат мудофаа вазирлари октябр ойининг ўрталарида Россия билан ҳамкорликда ўтказилиши мўлжалланган машқларни бекор қилишганини таъкидлашди.
10 октябрдан 14 октябргача бўлиб ўтиши керак бўлган машқлар бекор қилингани ҳақида Қирғизистон Мудофаа вазирлиги маълум қилган, бироқ бунинг сабабини очиқлаган эмас.  
Шу йил 26 сентябридан 8 октябригача КХШТ “тинчликпарвар” қўшинлари Қозоғистонда “Ҳамкорлик-2022”, “Қидирув-2022” ва “Эшелон-2022” деб номланган машқларни ўтказишган. Россия ва Белоруссия ҳарбийлари дохил аскарлар бу машқлардан кейин Қирғизистонга йўл олишлари керак эди, бироқ эндиликда улар уйларига қайтаётганлари айтилган.
+++
Украина қуролли кучлари Луганск областидаги еттита аҳоли пунктини озод қилди.
Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, Новелюбивка, Невске, Грекивка, Новоегоривка, Надия, Андрийивка аҳоли пунктлари устидан Украина назорати ўрнатилган.
+++
Путиннинг шахсий ошпази сифатида танилган Пригожин чўлоқ зэкларни урушга қайтишга даъват қилаётгани акс этган видео тармоқда тарқади.
Айни пайтда “Вагнер хусусий ҳарбий ширкати” таъсисчиси Евгений Пригожин Украина урушида қўл-оёғидан ажралган собиқ маҳкумларни протез тақиб, яна жангга қайтишга ундади.
“Вагнер ХҲШ”дан ё қариб, пенсия ёшига етгандан кейин айрилиш мумкин ёки темир тобутда. Ҳозир протезларни тақиб, урушга қайтамиз”, – дея “тасалли” берди Пригожин “қисман соғ қолган” собиқ зэкларга.
+++
Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия ракеталари мамлакат ҳаво ҳудудини бузганини даъво қилди
«Қора денгиздаги Россия ҳарбий кемаларидан учирилган учта қанотли ракета мамлакатимиз устидан Колбасна қишлоғи ва Сорока шаҳри ҳудудидан ўтди.  Миллий ҳаво ҳудудининг бузилишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди», дейилади вазирлик баёнотида.
+++
Украинага мукаммал режасиз ракеталар учириш ортидан Россиядаги йирик компанияларнинг акциялари нархи кескин тушиб кетди.
+++
Тармоқда Киев метросида ракета зарбаларидан яшириниб ўтирган украиналик аёлларнинг ватанпарварлик қўшиқларини куйлашаётгани акс этган видеолар тарқалди.
+++
Россия Украина шаҳарларини тинимсиз бомбалашга тушди. Бибиси жонли эфири пайтида ҳам шаҳарга ракеталар отилгани акс этди. Украина расмийлари 10 октябрь куни эрталаб Россия қўшинлари томонидан пойтахт Киевга бир нечта ракета отилганини, тинч аҳоли вакиллари орасида жабрланганлар борлигини айтишмоқда. Ракета зарбалари натижасида пойтахт Киевдаги болалар майдончаси вайронага айланди. Киев мэри Виталий Кличко сўзларига кўра, портлашлар пойтахтнинг Шевченко туманида кузатилган. Шунингдек, Днепр, Кривой Рог шаҳрига, Житомир, Львов ва Тернопол вилоятларига ҳам зарбалар берилгани ҳақида хабарлар бор.
+++
«Эрталабдан бери Украинага 75 та ракета учирилди, улардан 41 таси Украина томонидан уриб туширилди» — дея баёнот берди Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони 10 октябрь куни.
+++
Словакия “Путиннинг таваллуд куни муносабати билан Украинага “Zuzana 2” русумли яна иккита гаубица совға қилди. 2023 йили Киевга яна 16 та гаубица ясаб, топшириш режалаштирилган. Аввалроқ Дания, Словакия, Норвегия ва Германия Украина Қуролли кучларига берилажак “Zuzana 2” гаубицаларини биргаликда молиялаштиришга келишиб олишганди.
+++
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма топилди.
Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.
+++
Ўзбек роки асосчиси Даврон Ғоипов 61 ёшида, ўзининг туғилган кунида  оламдан ўтди.  У 10 октябрь куни ўзи туғилиб ўсган Урганч шаҳрида дафн этилди. Ёшлигидан истеъдодли бўлган Ғойипов аввалига икки йил Ялла ансамблида бас гитарист сифатида фаолият кўрсатан, икки йил ўтию 1980 йили афсонавий «Оригинал» гуруҳига асос солган эди.  

Тағин ўқинг
30 ноябр 2016
26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора ...
4 декабр 2017
Ўзбек қамоқхонасида 21 йил ëтган диссидент, қашқадарёлик Мурод Жўраев 65 ёшида 4 декабрь куни вафот этди. «Эрк» демократик партияси ...
24 май 2018
Муҳаммад Бекжоннинг укаси Рашид Бекжон ҳам деярли Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал портлаши содир бўлган куни қамалган акаси Комил ...
16 март 2016
„Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб қолаётгани хақида Жахон Банкини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...