Асосий мавзулар
21 ноябр 2022

600 CЕКУНД: Лавров туёқлари дупури, Тошкентда ўчирилган расм, итни ўлдирган хитойлик,

Салом қадрли мухлислари. Бугун 21 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.
+++
Каттақўрғонда итни темир билан уриб ўлдирган Хитой қашшоғи штраф тўлаб қутулди
Хитой халқ Республикаси фуқароси HAO SIHUA Каттақўрғон кўчасида яйраб юрган итнинг ортидан қувиб бориб темир қувур билан уриб ўлдирди.
Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари итни ўлдирган Хитой қашшоғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида (900.000 (тўққиз юз минг) сўм) жарима жазоси тайинлашди. Ит хитойлик ошқозонида эмас, гўрда.
+++
Ўзбек бенкси Инкузарт Абдураҳмоннинг Тошкент кўчасида чизган расмини «маънавиятчи» деган шампатруллар ўчириб ташлади.
«Варварлар ҳукмрон бу Ўзбекистонда,
Санъатнинг қадрини англамас ҳеч ким…
Ҳақ сўзин айтганни бўғзидан тутиб,
Гулханга отарлар, қутқармас ҳеч ким… дея шеър билан ифода этди бу холатни ўзбекистонлик шоир Ғайрат Омон.
+++
Ўзбекистон санкцияга тушган Кремль олигархи Алишер Усмоновга лоббичилик қилгани боис Германия билан низоли ҳолатга тушди. Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш ва солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлагани Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни кескинлаштирган, деб ёзмоқда Германиянинг Spiegel нашри.
Нашрнинг ëзишича, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, дашном қилинган.
Дипломатик совуқлашув 21-сентабр куни Германия жанубидаги Тегерензе кўли бўйида Усмоновга номига рўйхатдан ўтган кўчмас мулкларда ўтказилган тинтув ортидан кузатилмоқда.
Орадан бир ҳафта ўтиб Германия полицияси тергов доирасида Германия шимолидаги яхтада ҳам тинтув ўтказди.
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Германия Федерал жиноят полицияси бошқармаси билан учрашув уюштиришни сўраб Германия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган, аммо бу уриниш натижа бермаган, деб ёзади Spiegel.
+++
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳри бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро У.Н. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга Мустақиллик кўчасида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдонини 18 минг доллар эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ерсотар қамоқда.
+++
Ургутнинг «Чағизмон» қишлоғида 26 яшар келин 45 яшар қайнонаси бошини ғишт билан мажақлаб ташади. Қайнана гўрда, келин қамоқда.
+++
Тошкентлик она ўзининг икки яшар боласини 35 минг долларга сотаëтганда қўлга олинди. Боласотар ўзбек она 5 йилга қамалди. Эрим туғдириб кетворди, мен бу болани боқишга қурбим етмади, шунга сотиб биннасали бўлмоқчи эдим, деди она. Эслатиб ўтамиз, нолегал бола савдоси, асосан донор сифатида уни сўйиб органларини сотиш мақсадида амалга оширилади.
+++
Ўзбекистон ҳукумати электр энергияси истеъмолчилари олдига энергия ресурсларини тежаш вазифасини қўйди. Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида кўча ёритиш тармоқлари тунги истеъмолни чеклаш тартибига ўтмоқда.
+++
Ўзбекистоннинг Нукус шаҳридаги тўполонларга алоқадор деб билинган сепаратчи Тилўвбике Йўлдошева Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида қўлга олинди. Сепаратчи Россияга чиқиб кетаëтган пайтдида қозоқ чегарачилари тарафидан ушланган. Сепаратчи қамоқда.
+++
Украинада “Турон” батальони тузилди.
Украинада чет эллик кўнгиллиларнинг янги бўлинмаси — туркий халқлар мансубларидан иборат “Турон” батальони тузилди. Қозоқ мухолифатчиси Айдос Садиқовга қарашли BASE телеграм-каналининг ёзишича, батальонга Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида туғилган Алмаз Қудабек ўғли бошчилик қилмоқда.
Алмаз командир ўз мурожаатида Россия президенти Владимир Путинни туркий халқларига қарши геноцид уюштирганликда айблаган, ҳамда ислом ниқоби остида “жиҳод” эълон қилган Рамзан Қодировнинг “шайтоний режими” ва Путлернинг империя режими йўқ қилиниши лозимлиги ҳақида гапирган.
+++
Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
Давлат раҳбари етти йилга иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқисиз сайланади.
Мутахассисларнинг фикрича, сиёсий элита қўллаб-қувватлашига эришган амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик ғалабага эришади.
Аввалроқ у президент ваколатларини чекловчи қонунни имзолаган эди.
Қозоғистонда вилоят ва шаҳарлар раҳбарлари эндиликда фақат маҳаллий депутатлар розилиги билан тайинланади.
Қариндошликка қарши кураш доирасида эса президентнинг яқинларига сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.
Бу тузатишлар Тўқаев томонидан йил бошидаги оммавий норозилик намойишларидан кейин киритилган эди.
+++
Пригожин ташрифларидан кейин Россия қамоқхоналаридан бир ой ичида 13 мингдан кўпроқ зэк “йўқолиб қолгани” маълум бўлди
Россия қамоқхоналарида ўтирганлар сони октябрь ойи ичида 13 минг кишига камайган. Бу ҳақда “Агентство” нашри Россия Жазони ўташ федерал хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Уруш бошланганидан бери ўтган 9 ой ичида ҳам тақрибан шунча одам колонияларни тарк этган.
Бу кўрсаткич “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати зэкларни Украинадаги урушга ёллашни ҳали бошламаган йил бошидаги кўрсаткичлардан кескин фарқ қилади. Масалан, январ ойида қамоқхонадаги судланганлар сони бор-йўғи 1086 кишига, февралда 814 кишига, мартда 887 кишига камайган. Апрелда эса қамоқхонада ўтирганлар сони аксинча 453 кишига кўпайган.
Евгений Пригожиннинг “Вагнер” ширкати қамалганларни урушга ёллай бошлагани жамоатчиликка 2022 йилнинг ёзига келиб маълум бўлган эди.
Ноябрь ойида Путин мобилизацияга оид қонунга тузатишларни имзолаган, унга мувофиқ, зэкларни урушга сафарбар қилиш имкони пайдо бўлган эди.
+++
Украина президенти Владимир Зеленский Днепрга берилган зарба видеосини эълон қилди. Ҳужум натижасида 14 киши яралангани айтилмоқда, улар орасида 15 яшар қиз ҳам бор.
+++
Россиядан Украинага сафарбар қилинган жангчилар урушга 1891-1930 йилларда ишлаб чиқарилган Мосин милтиқлари ва 1968 йилда чиққан каскалар билан кетишаётгани акс этган видеолар тармоқда тарқалди. Илгари ўтган аср бошларига оид тўпларни судраган ҳарбий россия ҳарбий карвони видеоси тарқаган эди. Тармоқда дунёнинг иккинчи армияси учу замонавий курол аслаҳа танқислиги сезилмоқдами, ёки бу аскарлар замбарак еми бўлиш учун кетмоқдами деган саволлар кўпаймоқда.
+++
Сатирик шеърлари билан рус боcқинчиларини ҳажв қилган Украин шоири Леонард Капица ўз cиёсий шеърлар тўпламини чоп этди. Китобнинг электрон версиясини бу ердан Элтуз телеграм каналидаги линкдан кўчириб олиш мумкин. «Элтуз обуначиларига текин», деди ватанпарвар шоир. Китоб аскарлар чўнтагига мос В6 форматида босилган 80 саҳифадан иборат. Капица номаълум шоир сифатида олдин ҳам бир муддат Элтузга шеърларини жўнатиб турган, уларнинг бир қанчасини рассом Туз ўзбекчага ўгирган эди.
Чақирилди ётоққа
кўрпа битлари.
Россия нацизмининг
иркит итлари.

Келар ёлғонлар
саси уфуриб
Форс гиламлари узра
Қирчанғи Лавровнинг
туёқ дупури!

Эритрея, Толибон,
Чучхе олқиши,
Кремл тўзони
узра хойда-хой!
…лекин холи вой
Дўстларнинг кулгилари остида
руслар таслим бўлишар,
ва мажбур бўлишар
босароқ
қайтишга
ўтмишга –
занг босган совет
музейларига…
+++
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
3 июн 2020
Ўтган йилнинг январида ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) Пекиннинг коронавирус тарқалишига бўлган тезкор муносабатини олқишлаётган пайтда Хитой расмийларининг хатти-ҳаракатлари ...
12 октябр 2018
Женеванинг Lombard Odier банки сейфларидан топилган ва Гулнора Каримовага тегишли экани айтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг қиймати 38 миллион франкка ...
7 июл 2016
«Ҳуррият» газетаси Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилган «Эътиқод эркинлигининг тоза ҳавоси» сарлавҳали мақола юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳайит намозини адо ...
24 июл 2017
Халқ орасида йирик ишбилармондан кўра кўпроқ криминал авторитет сифатида танилган Ғофир Раҳимовнинг туғилган куни муносабати билан интернетда у ҳақда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...