Асосий мавзулар
30 ноябр 2022

600’24: Норов рус элчисини тақдирлади; кўмир, пахта, отхона ва Тошкент ҳокими муаммолари

Бугун 30 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.
+++
«Ўзгидромет»дан совуқ хабар. Ўзбекистонлик метеорологлар декабр ойининг бешинчи кунигача мамлакат ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келишда давом этишини билдиришди. Бунинг натижасида шимолда ҳарорат -13 даражагача совиши кутилмоқда.
+++
Айни совуқ ҳаво оқими кутилаётган Хоразмда кўмирга тупроқ қўшиб сотишмоқда. “Хоразмдан мурожаат қиляпмиз. Аҳолига берилаётган кўмирга тупроқ қўшилаётганига гувоҳ бўлдик. Вазиятни тегишли ташкилотлар назорат қилса яхши бўларди” дейди Элтуз порталига видео жўнатган хоразмлик шикоятчи. Видеода бу холатни айнан кузатиш мумкин. Бундан аввал Элтузга кўмир учун талаш акс этган видеолар келиб тушган эди.
+++
Қашқадарёдаги кўприк ибтидоий қурилишнинг ноёб намунаси каби сайёҳларни ўзига жалб қилиши мумкин. Аммо маҳаллий аҳоли учун ундан ўтиш ўта қўрқинчли.
“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани  Бойқўрғон қишлоғи дарё устидаги кўприк омонат турибди. Узилиб кетиб, фожиа рўй бериши мумкин. Мустаҳкам кўприк қуриб беришларини сўраймиз” дея изоҳлайди вазиятни Элтуз порталига видео жўнатган мухлис.
+++
Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлган ўғил отхонани ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами, ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ўғил қамоқда.
+++
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
+++
Хиндистонлик сармоядор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ундан 100 млн доллар талаб қилгани аксинча Lake City лойиҳасидан воз кечасан дея ултиматум қўйганини иддао қилди.
Тошкент ҳокими агар ўз хоҳишим билан шу ишдан бирини қилмасам, “Minerva city”ни ҳам, қолган барча лойиҳаларим ҳам олиб қўйилишини ва Ўзбекистонда кун кечиришим қийин бўлишини айтди. Бошида шартномани имзолаётганимизда, барча келишувга амал қилиниши ва мажбуриятлар бажарилиши ваъда қилганди, энди эса ҳоким бу мамлакатда шартномалар ҳеч қандай рол ўйнамаслигини таъкидламоқда.” дея билдирди ҳиндистонлик инвестор, MJ Developers компанияси асосчиси Мурари Жала Кун уз сайтига берган интервьюсида. Бироқ, шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев бу можаро прокуратура томонидан бости-бости қилинмагунига овоза қилмасликни журналистлардан талаб қилдм. Шу ўринда унинг любой журналистни шессеккундда йўқ қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапи мемга айлананини эслаш жоиз.
+++
2022 йил 26 ноябр куни “Хонқа Голд Фибер” кооперасияси етиштирган пахта ҳосилини қайта ишлаш учун олиб кетаётган юк транспорти Тўрткўл йўлида Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилди.  ЙПХ ходимлари томонидан текширилган транспорт ҳужжатларида муаммо йўқлигига қарамай, транспорт эгасидан Хонқа туман Агроинспексия бошлиғининг етиб келишини кутиш сўралган.
Кооперация раҳбарининг айтишига кўра, пахтани тегирмон усулида қайта ишлаш учун шартномалар бор. Пахта ташиш учун “Хоразм Пахта Транс” корхонаси билан шартнома тузилган. Бироқ Хоразмда мустақил фермерларга қарши маҳаллий ҳокимият вакилларининг рейдерлик ҳаракатлари давом этмоқда.
+++
Тошкентнинг Олмазорида профилактика инспектори ўлдириб кетилди. Қотиллик инспектор ишда бўлган пайтда содир этилган. Қотил воқеа жойидан яширинган. Инспектор гўрда, қотил қидирувда.
+++
Ўзбекистон билан АҚШ фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқовнинг АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник билан 29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида қайд этилди.
ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларинининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, мулоқот чоғида савдо, инвестиция, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар қараб чиқилган.
Аввалроқ Россия Давлат думаси матбуот хизмати спикери Вячеслав Володин Ўзбекистонга ташрифи чоғида АҚШ билан ҳамкорлик оқибатларидан ўзбек ҳукуматини огоҳлантирган эди.
+++
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов эса «миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун» Россия элчиси Олег Мальгиновга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини топширди. Расмий Тошкентнинг қалтис икки хил ўйини давом этмоқда.
+++
Путин билан Токаевнинг Москвадаги учрашувида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «уч томонлама газ иттифоқи тузиш» ҳақида гап борган. Бундан мақсад Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ташишни мувофиқлаштириш экани таъкидланган. Президентлигини келгуси етти йилга маҳкамлаб олган Токаев дарҳол Москвага саломга отланган ва тағин эски ташвиши Россия газини ташқарига сотиш ҳақида ўйламоқда. Бу сафар яна ягона сўнгги йўл, Ўзбекистон ҳудуди орқали.
+++
Украинага очилган уруш боис Европа футбол ассоциацияси УЭФА аъзолигидан ҳайдалган Россия футбол уюшмаси эндиликда Осиё конфедерациясига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда 27 ноябрда Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси раиси Александр Дюков маълум қилди.
Осиё конфедерациясига қўшилгач Россия халқаро мусобақаларда иштирок этишга умид қилмоқда. Россия 2024 йилги Европа чемпионатидан ҳам четлатилган, терма жамоа саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросимида иштирокчилар қаторига киритилган эмас.
Россия терма жамоаси расмий мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан четлатилганидан сўнг Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказган эди.
+++
Рус пропагандонлари Москва қўшинларининг Украинага бостириб киришидан асл мақсадларини охирги кунларда яширмай ҳам қўйишди. Россия телеканали бошловчиси Маргарита Симонян навбатдаги кўрсатувида «Украинанинг ҳудуди ҳаддан зиёд катта, уни сал-пал қисқартириш керак ва биз бу ишни  муваффақият билан амалга оширмоқдамиз», деди.
+++
Москва ва Теҳрон билан иттифоқчилик алоқаларига эга Арманистон Эронда ишлаб чиқарилаётган қуролларнинг Россияга етказиб берилишида муҳим рол ўйнамоқда. Бу қуроллар кейинчалик Украинадаги урушда қўлланилмоқда, дея хабар берди New Eastern Europe нашри.
Хабарда айтилишича, сўнгги ойларда Эроннинг «Шаҳед» дронлари юклангани тахмин қилинган бир неча самолёти Россияга Ереван орқали учиб келган.  Бу орада айрим украиналиклар, жумладан журналист Гордон Эрон дронлари Россияга Ўзбекистон орқали етказиб берилаётганини иддао қилган, аммо бу маълумот тўғри эмаслигига амин бўлгач, узр сўраган эди.
+++
Россиянинг Олтой ўлкасида мактаб хоналари етарли иситилмаётгани боис ўқувчилар масофавий таълимга ўтказилди. Новосибирскда эса мактаб ўқувчилари минус 30 даража совуқда дарсга қатнамоқда. Россия тарғиботчиларига мактабларнинг етарли иситилмаётганига ғарб ва Россияга бўйсунмаётган украинанинг қайсар президенти Зеленский сабабчи экан.
+++
Санкциялар остидаги Россияга Япония ва Италия ширкатлари матрицали принтер сотмай қўйгани учун яқинда россияликлар бутунлай паспортсиз қолиши ҳам мумкин. «Россиянинг ўзида эса матрицали принтерлар ишлаб чиқарилмайди, тарихдан шундай бўлиб келган», деди Россия ИИВ информацион технологиялар департаменти бошлиғи Юрий Войнов.
+++
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
3 август 2020
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият ёмонлашган бир пайтда Тошкент шаҳри ҳокими билан боғлиқ хусусий университет тўғрисидаги давлат ҳужжатлари ғазаблантирмоқда. ...
7 сентябр 2018
Ўзбекистон ҳукумати 6 сентябрь куни Интернет веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ушбу низомга мувофиқ, тарқатилиши тақиқланган ...
13 октябр 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
9 сентябр 2020
Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов туман селекторида уй сўраб жонига теккан бир муаллима аёлни жинни деб ҳақорат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...