Асосий мавзулар
9 январ 2023

РТдан ваъз: Қишлоқилар нега керак?

Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила. Опо даян сувуқларда нишатиб ўнгишип ўтирипсизлар? Қишлоқдайи онги пасла қиш галади сувуқ бўлади дап ëзда ўйламисизло. Ëзи билан тўй атдингизла, мўлло чоқирип ис чиқордингизлар. Вуннан гўра ўйни исси атишни ўйлаш гарак ади. Қишлоқли дўддило!

(Видео клип)

РТ: Матчонбой бу видеоклипни 1998 йили Урганчда ТВ АЛСда ишлаган эдик. Видеода қўшиқчи Илхом Минжиқ қишлоқли одам ролини ўйнайди. Бу қишлоқли одам кир гупписи¸ кир ëқаси ювилмаган сочи билан шахарлик гўзал қиз севиб қолишини истайди. Клип финалида шаҳарлик қиз бу қишлоқли кир чир ва тиши ювилмаган одамни севиб қолади. Аммо бу фақат клипда бўлади.
МС: Ўзим кал кўнглим нозик дегани шу?
РТ: «Қишлоқиларни ўлдириш керак», дея закий турк шоири Шукри Эрбошдан иқтибос келтирган ўзбек ëзар Тилланисони тармоқ омилари тошбўрон қилиб ўлдиришмоқчи. Яна ҳам тўғриси, оч мушук билан қопга солиб, тириклай ерга кўмишмоқчи. Оч мушук тимдалаб қийнаб ўлдирсин бу тирранча қизни, дея. Ҳей тўхтанглар. Анжанликлар айтмоқчи, «Жичча тўхташ», «Мени эшитиш».
МС: Оғо Аввали шоир Шукри Эрбош биратни шеърини ўқийликқ. Қони новви ëзиғти?

Шукри Эрбошдан таржима:

Қишлоқлиларни нега ўлдиришимиз зарур?
Чунки улар тепса-тебранмас одамлар.
Ўзгарган дунëга қарши карвуч деворлар каби қаттиқ.
Чақир тиконлар каби сувсиз.
Қайддан ўтмай тирмашиб яшайдилар.
Қовоқ калла ва ўжардир улар.
Бемалол ëлғон гапиришади ва бу ëлғонга ишонишади. Чўнтагида пули бўлса ҳам ўзини қашшоқ кўрсатиш каби ҳунарлари бордир.
Ҳамма нарсага эътиборсиз қарашади.
Ëмғирга шамолга ва қуëшга.
Кунлардан бир куни экканлари қуриб қолишини ўйлашмайди. Бир бирларининг чегарасидан бузиб ўтиб ер участкасини каттайтириш учун тиришиб ëтишади.
Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур?
Чунки улар ўз хотинларини калтаклашади.
Бақириб гапиришади қишлоқилар.
Ташқарида бошқадан тепки еб ичкарида бола чақасини тепишади.
Газета ўқишмайди. Фақат ўз бошига келган зулмгагина қарши чиқишади.
Қишлоқда ҳар қадамда бир булоқ ëки ариқ бўлса ҳам ювинмай кир чир юришади бир қарич соқолни осилтириб.
Болаларини яхши етиштиришмайди. Ўқитишмайди.
Уйларида китоб¸ музика ва расм йўқ.
Умрида бир марта ҳам тишини ювмайди улар.
Кун бўйи кийган сассиқ шапкасини фақат ëтганда ечишади.
Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур?
Чунки улар итлари бир бирини бўғгунига қадар жанжал қилишади.
Бир бирларининг уйларига фақат ўлим ëки тўй бўлса боришади. Қўшиқ айтишдан ëки ҳиссиëтга берилишдан уялишади.
Улар назарида кулиш айб¸ ўйин кулги қилиш заифликдир.
Фақат ароқ ичишса таъсирланиб йиғлашади.
Мингларча йилнинг қалин қобиғи остида булар.
Юраклари алмисоқдан қолган газ лампаси каби.
Алданиб қолишдан қўрқиб тинимсиз бир бирини алдашади. Агар бир жойга бормоқчи бўлишса хотинидан камида ўн қадам олдин юрадилар.
Ëки ўзиини эркак деб кўрсатиш учун хотинларини ҳамманинг кўз ўнгида калтаклашади.
Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур?
Чунки улар янглиш партияларга овоз беришади.
Ўзларига ўхшаганлардан аразлаб¸ ғалати бир шаклда ëтларга ишонишади.
Давлат улар учун кадастр идораси¸ кредит олиш учун бонка ва касалхона.
Давлатдан қўрқишади аммо давлатга қарши энг кўп хийла қилганлар ҳам шулар.
Армияда дедлар урган каби йиқитиб тепсалар давлатни.
Аммо бир амалдорни кўришса қўрқиб эзилиб ерга кириб кетишади.
Инфляция улар учун буғдой ва ўғит нархи.
Мачит деворига суяниб ¸ чойхона ëки дарахт соясида ястаниб 11 ой кўкдан марҳамат тиланиб ўтиришади.
Охиратдан қўрққани учун диндор улар.
Аммо кўчадан ўтган хотиннинг тўпиғига қараб эмчагини кўрадиган даражада шилқимдир улар.
Хирмон кўтаргандан кейин йилда бир марта шаҳарга борадилар (жалабга)
Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур?
Чунки улар автобусда пайпоқ ечишади.
Ўриндиқларга бурнини қоқиб толесиз қизлари ва хайрсиз ўғилларини баланд овоз билан ғийбат қилишади.
Йўқсизлик¸ машаққат ва умуман барча муаммоларга фақат шукр қилиб бунга худонинг лутфи деб қарашади.
Аммо сал ўтиб узоқ шаҳардаги бой қариндоши билан мақтанишади.
Кўчада овқат емаймиз деб ўзини катта олишади аммо тинимсиз кўчага тупуришади.
Кейин эса шаҳарнинг тоза экани ва унда яшаш қулай экани ҳақида гапиришади.
Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур?
Чунки улар илк оқшомдан ухлаб тошдай қотишган.
Ярим кечада бедор уйғониб¸ юлдузларга боқиб ўзга дунëлар ҳақида ҳаëл сурмайди улар……

РТ: Яна анча қатори бор. Ағдаришга эриндим…

МС: Билдик. Шукри Эрбош шеъри акан бу. Аслида данғаралик фермер Раҳимжон Раҳмат Шукри Эрбошдан ҳам ўтириб қишлоқликлар ҳақида ëзиб қўйибди.

РТ: Ҳа деворинг Раҳматжон оғо.
Раҳматжонни айтишича Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга.
МС: Бу дегани Ўзбекистонда қишлоқам бир шаҳарам дегани.
1.Шаҳарда аҳоли сиёсий фаол бўлиши керак. Амалда ундай эмас.

Шаҳарда илм-фан тараққий этган бўлиши лозим. Амалда ундай эмас. Ағдан-бағдан кўчириб юзаки (халтура) илмий иш ёзиб олим бўлганлар етарли. Ҳатто шаҳарликлар физика ва химия фанини ўқитиш керакмас деяпти.

Шаҳарда ишлаб чиқариш, саноат ривожланган бўлиши даркор. Амалда ундай эмас. Шаҳарлик бойлар асосан тўйхона, супермаркет ва клиникалар ташкил қиляпти.

Мамлакатнинг асосий бойлиги қишлоқдан ташиб келинади: нефт, газ, пахта ва бошқа фойдали қазилмалар. Ё Ҳадрада газ кони борми?
5.Мана, биз сизларга гўшт, нон, картошка, пиёз етказиб беряпмиз. Сизлар бизларга нима беряпсизлар? Бозорларимиз сифатсиз ва қиммат товарга тўла. Дорихоналаримизга заҳарли дорилар олиб келяпсизлар ва бу дориларни ичиб болалар ўляпти.

Зиёлиларинг суст, қўрқоқ ва маддоҳ. Ҳатто ўз она (давлат) тилимизни ҳам ҳимоя қила олмайсизлар.
7.Ўғит, солярка ва шу кабилар нарҳини ҳар йили оширасизлар, лекин махсулотлар нарҳи ошмайди.
8.Салкам йигирма йил қишлоқдан пойтаҳтга келиб ўрнашаман деган қишлоқ одами йўлига «прописка» деган тўсиқ қўйдиларинг. Шаҳарни биз қишлоқ ўзбегидан қизғондиларинг.

MS: Лекин бу гаплар ҳеч кима ëқмайди. Парижга алмашмасман оғилхонамни деб шиғир ëзади қишлоқдан шаҳарга қочиб келган шаирлар.

РТ: Нега бу тўппа тўғри гаплар одамларга ëқмайди. Тўғри гап туққанингга ëқмайди.
Бошқа тарафдан СССРда «Қишлоқни улуғлаш» деган махсус компания олиб борилган. Одамлар қишлоқни тарк қилмасин деб 1963 йилгача паспорт берилмаган. Одамлар қишлоқни ташлаб шаҳарга кетмаслиги ва СССР учун пахта¸ картошка¸ буғдой етказиши керак эди. Шу боис қишлоқдан мингга қўйиб шаҳарга қочган шаирлар шиғир ëзиб таппи¸ оғилхона ва ботқоқ йўлларни рўмонтиклаштиришган. Хотинларнинг сассиқ лозими¸ эркакларнинг кир яктагини улуғлашган. (Задания шундай бўлган) Аслида қишлоқ бу моховхонадан ҳам баттар жой. (6 йил қишлоқ мактабида дарс берган маллимман) Битта мисол айтай. Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур? Бир йигит Тошкентда ўқиб келгач ўз қишлоғидаги уйида ҳаммом қурди. Боғ ëнда уч метрга уч метрлик уйча ва бир дахлизлик ҳаммом. Темир бочка ичида сув исийдигиан оддий механизм. Аммо ана шундан кейин қиëмат қойим бўлди. Аввалига бутун қишлоқ йигитнинг устидан кулди. Битта тефал билан сув иситиб ювиниш ўрнига «палон пул сарплап мўрча қурган» исрофгар гўрига ғишт қаланди. Кейин эса одамлар колхоз ҳаммомиға келган каби келиб бетини без қилиб ювиниб кета бошлашди. Битта келин қатиққа бош ювай деб шишада қатиқ обкеган. Шиша онтарилиб синиб кейинги келган кампирнинг товонини кесган. Кафел қонга буланиб ëтибди. Қўшни жувон пска олиб келиб жунини қириб пскани ҳам жунга қўшиб ерга ташаб кетган. Бу ëқда ҳаммом очередини талашган қишлоқилар галаси. Охири бу йигит улкан қувалди тўқмоқ билан ҳаммони бузиб ташлади. Ҳамма тинчиди. Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур? Мана шу кунларда фермерлар давлат ëки кластер билан фючер шартнома имзолайди. Шартномада барча нарса шу жумладан нархлар кўрсатилади. Аммо бу аҳмоқ қишлоқи фермерлар тўлдирилмаган бланкани имзолайди. Кейин йил охирида додлаб юради автобусда чўнтаги кесилган зиқна каби. Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур? Чунки улар ўзлари каби қолоқликни урчитиб кўпайтиришади. Агар Махтумқули Қорақумдаги ўз ўбосида яшаганида мутафаккир шоир бўлмасди. Махтумқулини Махтумқули қилган Хива шаҳридир. Шерғози мадрасасидир. Агар Садриддин Айний Соктере қишлоғида қолганида ëзувчи ëки жадид бўлмасди. Уни жадид қилган¸ илм ирфонни танитган Бухоро шаҳридир. Агар Пикассо Малагада қолганида буюк рассом бўлмасди. Уни рассом қилган Мадрид ва Париж каби шаҳарлардир. Шоирлар қишлоқда туғилади лекин шаҳарда шоир бўлиб етишади. Одамни қишлоқдан шаҳарга олиб келиш мумкин аммо унинг ичидаги қишлоқни чиқариб ташлаш қийин масала. Нега қишлоқлиларни ўлдириш зарур? Тушундингизми?

МС: Тушундим. Ўзбекистон қишлоқлариндаги бохти қоро .фермерлар Австалиядаги фермерлардан кўра 87 марта кўп сув хоржлийди.

Австралияни қўй Матчон шу қўнгши Қозоқистондаги фермердан кўра беш марта кўп сув сарфлайди. Масалан бир центнер пахта етиштириш учун қозоқдан кўра беш марта кўп суғоради. Чунки ирригацияни билмайди. Қишлоқ одамини ўлдириш керак.

MС: Югурип бориб ўлдириб галинми қишлоқдагиларни. Барибир бугунги яшаши ит ўлимидин. Уннан гўра ўлгани яхши бу манглайи қораларни.

Қишлоқ одамининг миясида темир пўстлоқ бор. Унга бирор фикрни мих билан қоқиб сингдираман десанг ҳам, ўша пўстлоқдан ўтмайди.
Қишлоқ одами эрталаб туради. Қарайди ҳаммаёқ совуқ. Иш йўқ. Чўнтагида пул ҳам йўқ. Иш қидириб кетади.

МС: Қишлоқ одамининг билгани пул. Қури плни ўйлийди. Пл кавопи. Лекин шу шоммилода ҳеч қачон етарли пул бўлмаган.

РТ: Қишлоқ одамининг бирортаси мошина олиб қолса, бошқалари энди мошин олганнинг оғзига қарайди. Қишлоқ одами учун ягона статус бу пул.

Қишлоқ одами ҳокимликка тайинланган қариндоши бутун уруғини бойликка кўмиб ташламагани учун қарғайди. Ундан ландавур одам йўқ деб билади.

Қишлоқ одамини кўрганингда йиғлагинг келади, додлагинг келади. Чунки улар энг тўғри гапнинг зиғирчасиниям қабул қилмайди. Агар буни пули йўқ одам айтса. Қишлоқ одами ҳаётини уйида неча маҳал гўштли овқат ейиши билан ўлчайди ҳаётини. Қишлоқ одамининг аёллари фақат қизларини эрга бериш, ўғилларини уйлантириш ҳақида ўйлайди – латта путтани ўйлайди. Бундан бошқа ўйлайдиган ўйи йўқ. Қизлари, келинлари бир кунда қанча жойни супургани, қанча ўт ўра олиши, қанча, ўтин ёра олиши билан мақтанади. Қишлоқда эрлар камдан кам ўтин ёради. Эрлар дангаса бўлади қишлоқда.

Қишлоқ одамига ачиниш керак дейишади. Қишлоқ одамига ачинишади. Лекин севишмайди. Афсус, шаҳарга кетганлар ҳам шаҳарлик эмас. Улар ҳам қишлоқ одами руҳини олиб юради руҳида. Улар мансабини, топган бойлигини келиб қишлоқда қишлоқдошларига мақтанишни хоҳлайди. Агар шаҳарда яшаб битта мошин олмаган бўлсангиз, қишлоқ одами учун сиз қашшоқдан қашшоқсиз.

МС: буни тушуниш учун миядаги қишлоқдан ташқарига чиқишлари керак

РТ: Германияга борганимда бир воқеани айтиб беришганди.
Грузиядан бир аёл немисга турмушга чиқибди. Германияга етиб боришгач, аёл эрдан » қани сенинг Ферраринг, икки қаватли уйинг, бренд кийимларинг» деб ғавго кўтарибди. Ахир европалик. Европада одамлар ҳашамда яшайди деб ўйларкан. Эркак унақа нарсалар йўқлигини, оддий яшашини айтибди, аёл ажрашиб кетган экан. Ва ташхис шундай бўлгандики, «бутун собиқ иттифоқ давлатлари оч ва очкўз. Улар ҳаётда моддиятдан бошқа нарса бўлишини тассавур қилолмайди.»

Энди бизнинг қишлоқ одамининг жоҳиллиги ундан 100 карра баттар. Илтимос, менга бу одамларга ачиниш , ожиз ва жоҳил бўлгани учун, бошқаcжа яшашга имкони бўлмагани учун ҳам севиш керак деманг. Бу одамлар умуман севиб бўлмайди. Нафратланиш мумкин улардан фақат. Уларга ҳозир бирор пайғамбар тушганида ва энг тўғри гапни айтганида ҳам агар у дунёнинг энг бой одами ё президент бўлмаганида , ишонмасди. Сиз вор в закон бўлинг, ёлғон гапириб, ва одамларни эзинг, пулинг борми, қишлоқ одами учун энг севимлисиз.

МС: Қишлоқ одамини ўлдириш керак.

Лекин афсус бизнинг шаҳарларимиз ҳам тўла қишлоқ одамлари – руҳи қишлоқ одами. Жоҳиллигимиз қишлоқники. Шу қадар жоҳилмизки, миямиз пўстлоғи темирдан. Бу пўстлоқдан бирор фикр тешиб ўтоламайди. Шундай экан, бу анъана ҳали бери давом этаверади : қизлар сарпоси кўз- кўз қилиниши ва қиз бола бўлгани учун «улардан тезроқ қутилиш» мақсадида эрга берилади, эрлар мошин олиш учун яшайди. Битта мошин олса бўлди, на фарзанди тарбияси билан иши бор, на хотинига оила ишида ёрдам беради. Тв пулти қўлида . Фақат ётгани ётган.

Қишлоқ одамини ўлдирмасак жоҳиллик тугамайди. Бир бирини тушинмаган одамлар севгили гаплашолмайди.

МС: Лекин бу қишлоқ одами ҳам Ўлмас Кошейга ўхшайди.

РТ: Матчонбой Сарварбек деган қишлоқдан чиққан ғўч йигитни хатини ўқиб берсам. Сарварбекни айтишича қишлоқ бу хайвонот ва инсоният ўртасидаги чегара.

Ҳайвонот ва инсоният ўртасидаги чегара

Турмуш тарзи инсон дунё қарашини, аҳлоқ маданиятини шакллантириши ҳақида кетяпти гап. Қишлоқ ҳаёти ҳайвонот олами бн инсоният олами орасидаги чегара эканлиги рост.
Ўзим қишлоқда ўсганман, аммо болалигимдан шаҳарга тез тез борганман, жуғрофия ва тарихга қиззиқанман. Саргузашт ва саёҳатга мавзусида кўр бади китоблар ўқиганман. Доим шаҳар бн қишлоқни солиштириб келдим ва бугунга келиб шу хулосага келдимки, «катта мегаполислар бунёд қилиш, смарт шаҳарлар қуруш лозим. Ва қишлоқларни бутунлай тугатиш лозим. Аҳолини барчасини ўша шаҳарларга кўчириш керак. Иқтисодига «қишлоқ хўжалиги» деган атамани йўқотиб, «деҳқон ва чорва, сув хўжалиги» атамларини қолдириш керак. Аҳолини шаҳарлашиши жуда зарур. Аксхолда итни кейинги оёғи бўлиб юрорамиз.
Дейлик водийда 10 миллион аҳоли бор. Қишлоқлар сақланиб қолар экан турмуш даражаси ҳам кўтарилмайди, қишлоқлар кенгайиб бораверади.
Агар катта 5та шаҳар бунёд этилса.
Қўқон, Наманган, Фарғона ва Андижон. Ва водий марказида битта янги шаҳар. Хар бир шаҳарга 2миллиондан аҳоли жойлашса, қанча экин ерлари бўшайди деҳқон хўжалиги ун қулай бўлган. Водий атрофидаги тоғ ёнбағирларида, қир адирларда эса чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва боғдорчилик бериш керак. Ишлаб чиқариш ва бошқа саноат корхоналари ҳам, завод фабрикалар барчаси ўша тошлоқ, яроқсиз ерларга кўчирилиши керак. 20-25 қаватли уйлардан иборат катта шаҳарларда аҳоли яшайди. Ана у одамлар кейин дунёга бир хил назар бн қарайди ёндош яшагач. Маданият ҳам, аҳлоқ ҳам бир хил шаклланади

МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг
РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак.

Рассом Туз

@eltuz

Тағин ўқинг
19 октябр 2019
Рассом Туз Eltuz.com
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, тўдалашиб томоша қилиб видеога ...
16 август 2022
Элтуз мухбирининг ёзишича, душанба куни тушлик пайтида Тошкентнинг Юнусобот тумани ИИБ ёнида катта тезликда Жентра автомашинасини бошқариб бораётган шахс ...
10 ноябр 2021
“Элтуз”га келган мактублардан бирида 26 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими ўтказган йиғилишда пахта теримига икки ҳафталик сафарбарлик эълон қилингани, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...