Асосий мавзулар
14 январ 2023

РТдан ваъз: Аномал совуқ театри

РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади.

МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило.

Р.Т: Матчонбой, бугун улуғ украин сатириги Николай Гоголнинг “Ревизор” спектаклиниинг янги талқинини қисқа қилиб қўйиб берсам.

М.С: Овонг оғо. Биламиз ревизорни. Бир вохтлар Наби Раҳимов Хлестаковни ўйнаган Ҳамза театрида. Кейин эса хивали брат Бахром Матчанов ўйнавади. Шу билан мустақил Ўзбекистонда ревизор қўйилмади исоп.

Р.Т: 1999 -йили Хоразмдаги Огаҳий театрида“ Ревизор” спектакли қўйилди. Бу спектаклда ўз башарасини кўрган замҳоким Ботир Раҳимов «давай, тўхтат бу масхарабозликни. Автор олдимга кирсин» деди. Шунда театр ижодкорлари автор 1852- йили ўлиб кетган деганда бу саводсиз замҳоким «таак » деб ўсал бўлганди. Шундан кейин Ботир Раҳимов театрдан ўч олишга қарор қилди. Театр раҳбари драматург Қуронбой Матризоевни афиша ëпиштирувчи хотиндан пора олди деб қаматтирди. Гапнинг қисқаси бугунги аҳволимизга Ботир Раҳимов каби манқурт раҳбарлар сабабчи

МС: Дониймон ву етимни. Сигондон ботир чиқса капасини ўт қўяди дийдилар. Топ ўзи. Совод- повод йўқ. Запорожда таксичилик атар ади. Кейин акасини домкранти билан хоҳимлика ўтвади. Сўнг хозорапсида ҳоким бўлиб урилиб гетди монглойи қоро. ТВ. ЭЙ .ЭЛ СИ.ни ҳам шу ëпвади¸ табиат ва халқ душмани ву. Қани оғо, бошлонг тиëтрни. Замон зўрники, томоша кўрники.

АНОМАЛ СОВУҚ

(Беш кўринишли комедия)

Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама (Халқ мақоли)

Ролларда: Абдулла Ғарибов, – шаҳар ҳокими

Сабзавот Бақлажоновна – ҳокимнинг хотини

Шармандахон – ҳокимнинг қизи

Ўлсинқул Сотилганов – Таълим вазири

Нозиқурғур Ëтибберганова – вазирнинг хотини

Озодбек Қўшиқайтганов – ашула вазири

Озодбўлган Қодиров – Судья.

Сепкилбой Минибюравераров – Диний тужжорлар нозири

Айвонбой Устунбоев – Почта вазири

Пулхўр Дўмбиллаганский – блогер

Очопат Боббилаганский – блогер

Аëз Эшакўлдирганов – Петербургдан келиши кутилаëтган аномал совуқ

Шабада – унинг ўйнаши

Бекзод Бачакушов – шаҳар бош табиби

Фирдавс Андреевич Лўликов – кўчада диафильм кўрсатиб юрадиган шоумен

Ким Чин Растаковский – Боғча вазири

Мурод Билдинг Коробкин – уй қурадиган уста

Қамағдан чиққан ва энди қамоққа кетишга тайëрланаëтган чиновниклар, шаҳарнинг почетные ўрис оғалари.

Фазлиддин Юмуруқ – қашқалдоқ отувчи боксёр

Ҳуштак Исматов – гўзал гўшадаги блогер

Хуркит Иркит – ҳокимни мақтайдиган шоир

Амалий Каркидоний – эшакшунос,

диний блогер

Уронғич Қирчонғи – ҳоким эшигида турадиган милиса

Ғариб Абдулин – савдогар

Танозил Петровна – шаҳар кенгаши спикери

Маймунахон – ҳокимнинг шаръий никоҳдаги иккинчи хотини.

Абсаттор – ҳокимиятда блокнот ушаб туради

Салим Абдувалиев – Ҳокимнинг шўпри Комедияда

Россиядан келган паразитлар¸ кидат қилинган инвестор ва уй сўраб темир даптарга киртишни талаб қилган гадойлар галаси ҳам қанашади.

ХАРАКТЕРЛАР ВА КОСТЮМЛАР

Ролларни ўйнайдиган актёрларга насиҳат ўрнида

Шаҳар ҳокими ўз лавозимида ҳали 10 йил ҳам ўтирмаган бўлса-да қариб қолган. Сўзида турмайди. Айтадиям қайтадиям. Қиммат костюм кийиб, олча гулли галстук тақади. Калбошлиги билинмаслиги учун мўйлов қўйган. Сабзавотхон Бақлажоновна – Ҳокимнинг хотини. Яқинда операция қилиб озгани учун кўзлари киртайиб қолган. Пархонача акцентда гапиради агар гапирса. Асосан жим туради. Қора узун жемпер кияди товус расми йўғидан. Аномал совуқ – бу кейинги 7 йилда ҳар йили келадиган ҳаво ҳарорати. Асосан Россиядан келади. Башараси жуда хунук. Биринчи кўриниш Айвонбой Устунбоев почта вазири шаҳар ҳокимига қараб: «Шаҳримзга аномал совуқ келмоқда» Сабзавот Бақлажоновна, ҳокимнинг хотини: «Келса, Шоввозсойда меҳмон қилиб, тўн кийдириб, яна кузатворамиз» Шармандахон, ҳокимнинг қизи: «Аномал Совуқ ака жуда чиройли йигит бўса керак. Баҳонада танишиб оламан» Ўлсинқул Сотилганов, Таълим вазири: «Мактабарни ëпиб турамиз. Меҳмон хижолат бўмасин»

Озодбек Қўшиқайтганов, Ашула вазири: «Аши меҳмон мен ғарибни битта ўпсин»

Нозиқурғур Ëтибберганова, вазирнинг хотини: «Нега сени ўпаркан ,кал? Мана биза турибмиз очилиб -сочилиб»

Бекзод Бачакушов, шаҳар бош табиби: «Шамоллаб қолманг, янга. Аномал совуқ ака билан ачомлашаман деб».

Фазлиддин Юмуруқ, қашқалдоқ отувчи боксёр: «Қашқалдоқни отаман кейин эса ëтаман»

Шармандахон, ҳокимнинг қизи: «Вой ман биланми?»

Абдулла Ғарипов, шаҳар ҳокими: «Нима қиламиз энди?»

Танозил Петровна, шаҳар кенгаши спикери: «Отработаем»

Эшик қоқилади, «Тақ, тақ, тақ».

Ким Чин Растаковский, боғча вазири: «Петрбургдан махсус ëрлиқ билан аномал совуқ ташриф буюрди. Кутиб олинг.»

(Саҳнага Аëз Эшакўлдирганов ўйнаши Шабадахон билан кириб келади.)

Аëз Эшакўлдирганов: Тата там. Мана мен…

(Соқов саҳна. Ҳамма совуқдан қотиб қолган.)

Парда тушади. Қарсаклар Азиз томошабин. Комедиянинг кейинги кўринишларини сизнинг назарингизда нималар юз беради?

МС: Дуз оға, инди бу сатира бўлибди. Реал бўлғон воқеани ҳам отиб барсангиз

МАДАНИЯТ КЎЧАСИДАГИ ЖИНОЯТ

Матчонбой, сенга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа 2023- йил ,2 -январь тунги соат бирда юз берди. Ўша тун сирли эди. Шу қадар сирли эдики, ҳар бир одам йўлдан озгиси кеп кетарди. Бухоронинг Когон шаҳридаги “Маданият ”кўчаси ўз тарихида қанча қонли воқеаларни кўрган. Аммо бу сафаргиси… “Маданият” кўчасидаги 35 яшар хотиннинг уйига 40 яшар таниш эркак ярим кечаси ароқ кўтариб келади. Бу хотин «байрам ўтиб кетди-ку, хай. “Арақ хўрданба сабаб нест-ку» деса, анави эркак: «Қанай бўлиб бир марта аномал совуқ келопти, шунга ичмасак қачон ичамиз,» дейди. Логика – бетон. Биринчи қадаҳ янги йил шарафига ичилди. «Когон, Олот, Кегайли, бир сафар индамасдан ичгайли» деб, иккинчи қадаҳни тостсиз уришди. Бирдан бу хотиннинг эсига бир нарса тушиб қолди: «Уч йил бурун жуда дағал бир иш қилиб эдинг менга, кўрсатаман энди сенга». Хуллас у «анақа» деди¸ бу “манақа” деди. Когонлик хотинларнинг жаҳли тез бўлишини любой бухоролик билади. Хуллас бу хотин шартта пичағди олиб, бу эркакнинг қорнига тиғиб-тиғиб олди. (Тергов ҳужжатида 6 марта тиққани ëзилган. Эркагам “ўлмас кошшей” экан – тирик қолди). Ҳамма ëқ қора қон бўлди. Аммо бу хотин ҳаяжонда қилиб қўйған ишидан пушмон бўлиб, духтир чоғирди. Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги қаракўллик духтирлар бу бачани қорнини тикиб, қутқариб қолишди.

Ҳиппократ онтини ичган духтирлар секин милисага ҳам телефон қилишди: «ножевой ранения если штў», деб. Милисалар келиб, можарога бу хотиннинг эри ҳам аралашгани, эр нариги хонага чиғиб кетганида бу яшшамугур меймон хотиннинг эмчагини эзғиламоқчи бўлгани ҳақидаги иддаолар ҳам ўртага чиқди. Хуллас наманганлик боғча опа айтганидай: «Байрамдиям кўтига тиғишди»

Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Энг муҳими ҳеч ким гўрда эмас.

Ўсироқ кампир параддаги маршалми?

МС: Кошки гўрда бўлса ади? Ишитдингизми? Намонгон ва умуман Пархона қишлағларида янги мўда. Умрадан қайтганлар учун кўчага бир километрлик кўрпача, гилам ва шойи- атласдан пойандоз солинади. Бу ўсироқ кампир Гилтерни ўлдириб галган маршалдин бўлиб юрибди.

(Видео)

Тасаввур қилинг, бир ўсироқ кампир умрадан қайтяпти. Уни худди Фаластинни яҳудлардан озод қилган мужоҳид-фотиҳ каби кутиб олишяпти. “Бу кампир босиб ўтсин” деб хотинлар устидаги кийимларини ечиб, оëғи тагига ташлашди. Битта хотин устидаги кийимни ечиб, бир қат ички кийимда эмчакларини дириллатиб турибди. Илло, шу экскурсиядан келган кампир босиб ўтиб, аши кийимда таварик қилсин. Жувонлар ўз бачаларини ҳам кампирнинг аяғи остига ташашади. Устидан тепкилаб ўтса таварик, деб. Яна бир деталь. Умрадан қайтган хотинлар труси, эмчак халта ва сассиқ жўропларини ювмай, ўз қариндошларига падарка қилар экан. Муқаддас жайди ҳиди кептурибди дея ҳидлаб, қўйнида олиб юришаркан бу сассиқ пайпоқларни одамлар.

Бу – нима? Бу – ширкдир! Бу ўсироқ кампирлардан бут ясаëтган авом совуқда дилдираш ва ис газидан ëки доридан таппа-таппа ўлишга мажбур. Баттар бўлиш, пийпл.

МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг!

РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак!

@eltuz

Тағин ўқинг
13 май 2016
Андижон воқеаларидан 11 йил ўтиб, Америка Қўшма штатлари, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини жавобгарликка тортиш талабларини ...
3 феврал 2020
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеванинг ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фонди васийлик кенгаши раҳбарлигига тайинланиши ...
21 феврал 2021
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида ...
15 октябр 2023
Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...