Асосий мавзулар
20 январ 2023

EP55: Товуқхонаси тортиб олинган фермер, совуқ қиш ва газ танқислиги

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Хоразм вилоятининг Шовот туманидан. Паррандачиликка ихтисослашган ферма эгаси Муяссар Абдуллаева бир неча йил аввал ўзига тегишли бўлган бостирма ва омборхона бинолари ноқонуний тортиб олингани, бугунги кунда эса суд ва прокуратура идоралари эшигида сарсон бўлаётганини айтмоқда.

Биноларимизни ноҳақ тортиб олишди
(видео мурожаат)

Газ идораси ходимлари дам олиш кунлари ҳам ишламоқда

«Қашқадарё вилояти Деҳқонобод Тумангаз ташкилоти ишчи ҳодимларини шанба – якшанба кунлари ҳам мажбурий ишлатиб келмоқда. Аммо иш ҳақига келсак ўзгариш бўлмайди, ишбай асосида тўғри тақсимот йўқ, раҳбарлар хоҳлаган ишини қилади. Оддий ишчилар эзилмоқда, бу ноҳақликнинг ечими борми кимдан ёрдам кутайлик?»

Бухородаги «масхарабозлик»

«Бухоро вилояти Вобкент туманида пахта тўқимачилик кластери ҳомийлик қилди деб кам таъминланган аҳолига кундалик озиқ овқат тарқатилди. Ҳаражатлар фермерлардан 160 минг сўмдан нақд териб олинди, ана масхарабозлик«

Газ ҳам чироқ ҳам ўчаяпти

“Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Сарой Ферон кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Газ ўчиб қолди. Аҳолини огоҳлантирмасдан чироқни ҳам соатлаб ўчиришяпти. Трансформаторлар ёз бўйи қаровсиз ётди. Маҳалла ва электр корхонаси қишга аввалдан тайёргарлик кўрса бўлар эди-ку!
Газ ўчгач, эски қувурни яна ямашди. Янги қувур қўйишса яхши бўларди. Газ ўйнашидан уйимизда печка ёниб кетди. Уйимиз ҳам ёниб кетишига бир бахя қолди. Мутасаддилар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.

Тошкентнинг музлаган кўчалари

“Тошкентнинг Лабзак даҳаси Зулфияхоним кўчасидан мурожаат қиляпман. Катта йўл қордан яхши тозаланмади. Пиёдалар йўлагида ҳам қор уюлиб ётибди. Ички ҳовлиларда яхмалак ҳосил бўлган. Аҳоли, айниқса, қариялар қийналяпти. Қор оғирлигидан айрим дарахтлар синиб кетди. Кўп қаватли уй томларида катта-катта сумалаклар ҳосил бўлган. Худо кўрсатмасин, бировнинг бошига тушса фожиа рўй бериши мумкин. Одамлар ҳушёр бўлиб юрсин. Коммунал хизматлар ҳолат бўйича амалий ёрдам берса яхши бўларди.

ЕХҲТ идораси қаршисидаги пиёдалар йўлаги светофорида тугма қўйилмаган. Бу ерда пиёдалар аварияга учраши ҳам кузатилмоқда. йўл ҳаракати хавфсизлиги вазиятни назоратга олишини сўраб қоламиз”.

@eltuz

Тағин ўқинг
25 октябр 2019
«Отангни онангга бепардоз кўрсатма. Яхшисини ошир – ëмонини яшир. Отангни ўлдирганга онангни бер. Эгилган бошни қилич кесмайди». Бу ўзбек ...
23 январ 2017
«Кеча Мирзиёев. Ш.М кетиши билан 3 кундан бери ўчмай турган чироқлар бошлади ўчишни» дея ёзди тўрткўллик шифокор Алимардон Султонов. ...
20 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига ...
28 июл 2016
«Ҳуррият» газетаси ўз муассиси бўлмиш Журналистлар уюшмасига қарашли мониторинг гуруҳининг мамлакат матбуоти жорий йилнинг иккинчи чорагида нима кароматлар кўрсатгани ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...