Асосий мавзулар
25 январ 2023

Риштонлик фермерлар пилла шартномасини прокурор босими остида имзолашди

 “Элтуз”га етиб келган маълумотларга қараганда, Риштон туманида прокурор босими остида фермерлар ипак қурти боқиб, пилла етиштириш шартномасини имзолашга мажбурланган.

Бу ҳақда “Элтуз”га бир-биридан мустақил икки манба хабар қилди.

– Риштонда пиллачилик корхонаси бошлиғи аёл киши, – дейди фермерлардан бири. – Аввал ўзи менга қўнғироқ қилди ва 7 қути ипак қурти боқиб беришим, бунинг учун пилла ширкати билан шартнома тузишим зарурлигини айтди. Ишим кўплигини, ғалла ва пахта етиштиришга ихтисослашган фермер эканимни, қолаверса, даламнинг четига тут дарахти экмаганимни, менда ипак қурти боқиш учун озуқа базаси йўқлигини билдирдим.

Фермернинг сўзларига кўра, шундан сўнг пилла корхонаси раҳбари уни “бошқача гаплашиш” ҳақида огоҳлантирган. Кўп ўтмай, уни туман прокурори чақирган.

“Борсам, хонасида 10-12 чоғли фермер ўтирибди. Аввал менга “сиз зўрмисиз, нега қурт боқмайман деяпсиз, шунақа боқасиз”, деб қаттиқ гапирди. Агар шартномага имзо қўйиб, муҳр босиб бермасам, фермерлик фаолиятимни давом эттириш ёки эттирмаслик масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди. Ноилож, бўш шартнома қоғозига имзо қўйиб, муҳр босиб бердик”, деди манба “Элтуз”га.

Ипак қурти фермерларга қандай тақсимланади? Ҳамма фермерга бир хил режа қўйиладими ёки бошқача тартиб борми?

Бу саволларга жавоб берган яна бир фермернинг билдиришича, баъзида 3 гектар ерга 1 қути ипак қурти боқиш мажбурияти юкланади. Гоҳида эса исталган меъёр белгиланади. Аниқ меъёр йўқ.

“Мен пилла ширкати бошлиғи телефон қилиб айтган заҳоти бориб, шартнома имзолаб келдим. Барибир “қилмайман, тутмайман”, дейишдан фойда йўқ. Тепадагилар қиласан дедими, қиламиз. Бугун ёки кеча фермерлик қилаётганим йўқ. Йилларки, шундай бўлиб келган”, деди фермер.

Унинг таъкидлашича, бу каби қўшимча ишлардан бўйин товлаб бўлмайди. Чунки барибир ё ҳоким, ёки прокурор орқали фермерларга босиб ўтказилади. Охир-оқибат калтак барибир яна фермернинг бошида синади.

Тағин ўқинг
9 июн 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. Сизларнинг юзингизга қараб табассум қилиш имконига ...
8 октябр 2018
Украина ҳукуматининг исталмаган шахслари рўйхатига кирган 43 яшар Артёмий Лебедев Тошкент ҳокимлигидан катта буюртма олди. Россия ишғол қилган Қрим ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
8 январ 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...