Асосий мавзулар
6 феврал 2023

600’30: Қамалган талаба, 100 минг сўмлик сомса, Туркиядаги зилзила…

Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 6 феврал, 30-сонини тақдим этади.
+++
Ўзбек сенати Въетнамлик меҳмонлар дастурхонига тортган таомлар сметаси Элтуз таҳририятига келиб тушди. Фактурада ошқовоқ сомсанинг бир донаси 100 минг сўмдан ҳарид қилингани ёзилган. Сенатда Вьетнам Социалистик Республикаси Вице Президенти Во Тхи Ань Суан бошчилигидаги делегация дастурхонига тортилган бу қовоқ сомса ҳақидаги ҳужжат рус тилида ёзилган. Сенатдагилар бу сметани Россия ҳукуматига отработка қилиш учун ёзишдими деган шубҳа уйғонади.
+++
Сиз кўраётган ушбу видеода эса халқ дардида куйиб яшайдиган Ўрта Чирчиқ ҳокимининг уйи акс этган. Уй таъмирига 200 минг доллар кетгани айтилмоқда.
Бундан сал аввал туман ҳокими Ихтиёр Косимовнинг отасига ярим миллиард сўмлик яп янги Hyundai Santa Fe автомобили совға қилгани шов шув бўоган эди.
Бу даромад ойликка кун кўрадиган туман ҳокимининг мулк декларациясида қандай акс этгани Элтузга номаълум. Эслатиб ўтамиз, ҳокимият органларида ишлайдиган шахсларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши тақиқланган.
+++
Тошкентда Техника университетининг 4-курсида ўқийдиган 21 яшар талаба ВКонтакте тармоғидан кўчириб олган диний нашидани тарқатганликда айбланиб судланди.
2023 йилнинг 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг очиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг “г” банди билан айбланган С. Р. га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган 2022 йил 18 июлдаги ИП-1218-сонли хулосасига кўра, С. Р. тарқатган диний қўшиқ (нашида) ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган бўлиб, бу каби диний материални мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.
Судланувчи суд мажлисида дастлабки тергов жараёнида қийноққа солинганлиги ҳақида кўрсатма бермаган ва важлар келтирмагани расман билдирилган.
Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун қонунда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
+++
Тошкент-Олмаота автойўлининг 570 километрида куни кеча ичида 33 нафар ўзбекистонлик ва 18 нафар тожикистонлик бўлган автобус бузилиб, тўхтаб қолди. Маълумотларга кўра, совуқ жонидан ўтиб кетган йўловчиларни Қозоғистон ФВВ ходимлари қутқаришган, иссиқ жой ва иссиқ чой билан сийлашган. Қиш чилласида Остонага кетаётган йўловчилар орасида гўдак болаларини кўтариб олган аёллар ҳам бўлган, кейинроқ улар Чимкентдан келган бошқа автобус билан манзилига элтиб қўйилган.
+++
Ўзбекистон билан савдо алоқалари тўхтатилгани ортидан Ҳайратон портида афғон савдогарларининг мевалари чириб, нобуд бўлмоқда.
Афғонистонлик савдогарлар юк машинасини бўшатиш учун Амударёга меваларни ташлаб юборишга мажбур бўлишаётгани акс этган видеотасвирлар тармоқда тарқалди.
+++
Тармоқда тарқалган яна бир видеода, болалар мактабдан қайтаетган пайтида, мошинадаги номаълум йигитлар олиб кетмоқчи бўлишгани акс этган. Лекин болалардан бирининг ойиси ойнадан кўриб қолиб, бақирган. Ота оналари милиция орқали топишган буларни. Уларнинг наркоман болалар экани, болаларни орган донори сифатида сотишни кўзлагани иддао қилинмоқда. Ҳамюртимиз Мадинабону Исмаилова тарқатган бу хабар қанчалар ҳақиқатлигини билмаймиз. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролар хавфсизлигига янада жиддийроқ эътибор қаратишади деб умид қиламиз.
+++
Қозоғистон пойтахтида кичкина қизча тунги соат 3 да мактабга боргани тармоқда шов-шув бўлди. Ҳодисага қизчанинг уйидаги бузуқ соат сабаб бўлгани айтилмоқда. Тун ярмида уйғонган қизча девордаги соат 7 бўлганини кўриб, кийиниб, мактабга кетаверган. Мактабнинг олдида рюкзакли қизчани кўрган йўловчилар полиция  чақиришган. Ўқувчининг ота-онасига унинг уйдан чиқиб кетганини полициячилар хабар қилишган. Улар маъмурий жавобгарликка тортилишган. Хуллас, ҳеч ким қамоқда эмас, лекин бундан буён хушёрроқ бўлишса керак.
+++
Туркияда даҳшатли зилзила рўй берди. Зилзила магнитудаси 7,8 баллни ташкил этган. Эпицентр Ғозиёнтеп яқинида кузатилган. Кўплаб уйлар вайрон бўлган. Қурбонлар сонига хозирча аниқлик киритилмоқда. Ўзбекистон қардош давлатга таъзия билдирди.
+++
Дубайдаги хусусий клиникалардан бирида Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф ўлди. 2001 йилдан 2008 йилгача Покистонни бошқарган сиёсатчи анчадан бери касал экани айтилмоқда. 79 ёшли Мушарраф сўнгги йилларда Бирлашган Араб Амирликларида қочқинликда яшаб келаётган эди.
+++
Эрон ва Россия учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарадиган қўшма завод қуришни режалаштирмоқда,  деб хабар берди Тhe Wаll Street Journal нашри.
Завод Россияда жойлашади. Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши 2014 йилда бошланган.  Ўша йили Россия Қримни босиб олган, Донецк ва Луганск вилоятларида эса айирмачилик урушини бошлаган эди. Бироқ, боши берк кўчага кирган чўзилган уруш ва Украина армиясига мукаммал ҳарбий техникалар етказиб берилиши билан боғлиқ ҳодисалар Россияни Эрондан дронлар сотиб олишга ва ҳамкорлик йўлларини излашга мажбур қилмоқда.
+++
«Верхний Ларс» пунктида Россиядан Грузияга келаётган ҳар қандай машинани ўтказиш тақиқлаб қўйилди. Шимолий Осетия ФВВ маълумотига кўра, бунга Грузия ҳудудида об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани сабаб бўлгани билдирилган аслида эса бунинг боисини кўпчилик иккинчи умумий ҳарбий сафарбарлик кутилаётгани билан изоҳлашмоқда.
+++
Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳридаги собиқ Ford автозаводи ўрнида бошқа бир ширкат иш бошлаши билдирилди. «Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, эндиликда у ерда ёғочга ишлов берадиган корхона фаолият юритар экан. Қайта очилган заводда ишлаб чиқарилган ёғочдан келгусида тайёрланадиган илк маҳсулот ёғоч тоғора бўлса ҳам ажабланмаймиз. Тоғорамиз тешикку аҳир деб ёзган эди улуғ рус шоири.
+++
Японияликларнинг 94 фоиздан кўпроғи шу кунларда Россияни ўзларига дўст мамлакат деб билишмас экан. Kyodo ахборот агентлигининг Япония ҳукумати ўтказган сўров натижаларига таянган ҳолда хабар қилишича, бу 1978 йилдан бери Россияни хушламаслик бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Хабарда бу йилги кўрсаткич ўтган йилдагидан кўра 86,4 фоизга ошган.
+++
Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис ўз мамлакати Украина учун ҳавога қарши мудофаа тизимларини сотиб олишга 6 миллион евро йиғиб берганини билдирди.
+++
Катта ёшдаги ҳинд киноси ишқибозлари Жеки Шроффни яхши билишади. 66 ёшли Болливуд юлдузи «Девдас», «Ёлғиз қолганингда», «Муҳаббатнинг ғамгин қиссаси» номли кўплаб киноларда бош ролни ижро этган. Яқинда у ўзи ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган бир ҳақиқатни ошкор этди. Болливуд юлдузининг онаси ўзбек аёли экан. Суратда Жеки ва унинг онаси Рита акс этган.
+++
Шунингдек, Ўзбекистон манзаралари туркумидан. Метанга навбатда автомобиллар карвони ва Йирик юк контейнерлари ташишга мўлжаллаган Фурада келин тушириш маросими видеолари Элтузга етиб келди.
+++    
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
11 ноябр 2019
Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан ...
1 июл 2022
Қуллик зеҳнияти нима дегани, биласизми? Биргина қорни учун ажнабийга тобе бўлган халқда қуллик зеҳнияти бор. Мисол учун, «Мустақиллик бизга ...
14 март 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди. Жорий йил январида президент Шавкат Мирзиёев ...
22 март 2019
Ушбу мақола «Элтуз» мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди. Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...