Асосий мавзулар
15 феврал 2023

600’32: Aйниган Олий таълим вазири, 16 яшар ўғри, Туркиядаги зилзила ва Аргентинага қочаётган руслар

Салом қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.

Олтинсойлик 10-синф ўқувчиси “Оқарбулоқ” маҳалласидаги дўконга ярим тунда ўғирликка тушиб, 13 дона телефонни ўмариб қочди. 

Ўқувчи дўкон эшигини болта билан уриб синдирган.

Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 16 ёшли M.Ш. содир этканлиги аниқланиб, ундан жами 10 дона телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган M.Ш.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддасининг тегишли бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўғригина бола 3 та телефонни Термиз бозорида 3 миллионга сотворишга ҳам улгурган. 

Олий таълим муассасалари раҳбарлари билан онлайн форматда кенгайтирилган йиғилиш ўтказган академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг Ўзбекистон таълим тажрибасида мисли кўрилмаган ғояларни илгари сургани тармоқда жиддий эътирозларга сабаб бўлди

Жумладан унинг таклифига кўра эндиликда: 

1.  Олий таълим муассисалари битирувчиларга иш топиб бериши шарт, акс ҳолда уларнинг фаолияти тугатилиши мумкин. 

2.  Ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилган. 

Академик жанобларига кўра, ректор ўз ходимининг оиласидаги муҳитни ўрганиш орқали жамоадаги муҳитни яхшилаши мумкин.

Гапнинг очиғи эндиликда институт рахбарлари киши талабаларга етарли билим бериш ўрнига, меҳнат биржаси ёки мардикор бозори даллоли вазифасини бажариши керак экан. Акс ҳолда университет/институт ёпилиши мумкин экан.

Шунингдек вазир мантиғи билан иш тутадиган бўлсак, ректорлар ўз қўли остидаги домлаларнинг хотинлари ва ўғилларига СМС йўллаб туриши керак бўларкан. 

Келинг, буни гипотетик равишда тасаввур қилиб кўрайлик. Намангандаги олийгоҳ ректори қўли остидаги ўқитувчининг хотинига телефон қиляпти:

“Роҳат опа ассалому алайкум, ман эрингиз Рустам ака ишлайдиган университет ректори бўламан. Бу мактубни ёзишдан мақсадим – оилангиздаги муҳитни ўрганиш орқали жамоамиздаги муҳитни яхшилаш бўляпти. Шу мақсадда мана бу саволларга тўлиқ жавоб берсангиз: Эрингиз ишдан ўз вақтида келяптими? Нотаниш аёллар билан гаплашмайдими? Ойлигини ўз вақтида сизга берадими? Уйда фарзандланингиз билан тарбиявий ишлар олиб боряптими? Ишдан маст келган пайтлари бўлганми?”

Вазир жаноблари, мабодо Марсдан тушганингиз йўқми? Қайси ректор бир нотаниш аёлга (ёки йигитчага) СМС йўллаб, эри (ёки отаси)нинг юриш туриши, оиладаги тарбиявий муҳитни муҳокама қилади? 

Шусиз ҳам ўзбек халқи саводсиз рахбарлар қўлидаги тажриба қуёнига айланиб қолмоқда! 

Наманганда террорчи гурух етакчиси қамалди.

Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йил туғилган. С.М. ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада «Telegram» мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган. 

Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган. 

Ўз навбатида, С.М. гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Содиқ Самарқандий», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Маҳмуд Абдулмўмин», «Абу Салоҳ»ларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган. 

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда нафақат деструктив кучлар таъсирига тушган ёшлар балки айрим ўзбек раҳбарлари ҳам ошиқ бўлиб тагида тўнқайишни орзу қиладиган террорчи баччабоз толиблар Афғонистондаги улуғ ўзбек шоири Навоий ҳайкалини онтариб ташлади.

Ўзбек исковуч ити икки одамни қутқарди. Туркияга Ўзбекистондан махсус олиб борилган иcковуч ит вайроналар орасида 160 соат ëтган 62 яшар  Samet Genco ва 60 яшар Seval Genco ëтган жойни аниқлади. 

Шундан кейин ўзбек, турк ва мексикалик қутқарувчилар бу икки дапрамзада устидаги бетонларни очиб уларни қутқарди. 

Ер қимирлаш оқибатида  Шонлиурфада ўлган  Наманганлик 42 ёшлик  хотин жасади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси саъй ҳаракати билан Истанбулдан  Тошкентга юборилди. Аввалроқ зилзилада қурбон бўлган бошқа бир 40 яшар наманганликнинг жасади жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкентга юборилган эди.

Туркиядаги Ўзбекистон консуллиги берган маълумотга кўра, Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолган ўзбекистонликлардан бири – Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилгани хабар қилинди.

1996 йилда туғилган Aкрамжон Хошимов Малатя вилоятидаги вайроналар остидан чиқарилган ва ҳозир Медипол Мега шифохонасида даволанмоқда.

1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Шотирбекова Aсал Ҳатай вилоятида бинолар орасидан қутқариб чиқарилган.

Шунингдек Ўзбекистон зилзиладан зарар кўрганларни даволаш учун Хатайда дала госпитали очди.

Туркиядаги зилзила ҳудудида ўлик тўновчи мародёрларга қарши кураш учун Адана полиция департаментининг «Аксилтеррор» гуруҳи жалб қилди. Гуруҳ эришган илк натижага кўра 6 кишилик мародёрлар тўдаси ушланди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда қўлга олинган мародёрларнинг калтакланаётгани акс этган видеолар кўплаб тарқатилмоқда.

Эронда Edaalate Ali деб ном олган хакерлар гуруҳи Ислом инқилобининг 44 йиллиги муносабати билан давлат ТВсида кўрсатилаётган онлайн-трансляцияни узиб, унинг ўрнига ўз роликларини намойиш қилишди. Роликда улар эронликларни норозилик намойишларида иштирок этишга ва «коррупцияга ботган режим» банкларидан пулларни олиб чиқиб кетишга чақиришган. Ролик охирида хакерлар Теҳрон режими ва унинг олий раҳбари Али Хоманаийга ўлим тилашган.

Яқинда Украинадаги ўлган рус харбийларининг беваларига совға қилинган шубалар ҳақида видео тарқалган эди. Ўша шубалар Херсондаги дўкондан ўғирланган матоҳлар бўлиб чиқди. Бутик эгаси бўлган Елена исмли аёл ўз молларига қадалган ёрлиқлардан таниганини айтган. Дўкондорнинг айтишича, у 2022 йилнинг 25 февралидаёқ чет элга кетишга мажбур бўлган, дўкони эса кейинчалик рус ишғолчилари томонидан таланган.

«Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати сафига ёлланган рус аскарининг онаси ХҲШ раҳбари Евгений Пригожинга ўғлининг ўлигини олиб келиб бергани учун ташаккур айтди. Бундай абсурд миннатдорлик мурожаатини фақатгина Россияда кўриш мумкин бўлса керак.

Кремл булбулчаси (Владимир Соловьёв) армияга янги чақирилган 18 яшар болаларни Украина урушига юбориш ҳақида чираниб оғиз кўпиртираётган бир пайтда унинг 21 ёшли ўғли Даниил тирноқларини бўяб, рекламаларда суратга тушиб юргани маълум бўлди. Урушга бориш таклифини эса «булбулўғли» модел агентлиги билан тузилган шартномасини рўкач қилиб, рад этгани Россия пабликларида Z-патриотларнинг ҳам ғазабини жунбушга келтирмоқда.

Россиядан учиб келган 18 та бўғоз хотин Аргентинага қўйилмади. «Ёлғондакам туризм»да айбланаётган бу аёллар Буэнос-Айрес аэропортининг транзит ҳудудида тутиб қолинди. Улар туғилажак боласига Аргентина паспорти олиш учун бу мамлакатга атайлаб келаётганликда гумонланаётган экан. Маълумотларга кўра, ўтган йили Аргентинага 2500 дан ортиқ Россиялик борган, улардан кўпини ҳомиладор аёллар ташкил қилган.

Ўзбекистон аҳолисининг 16,5 фоизи тамаки чекиши аниқланди. Чекиш нафақат чўнтакка балки соғлиққа ҳам зарар.

Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
23 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Бугун 22 март. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн ...
6 май 2016
Ўзбекистон нашрларида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди. Нашрлар бу журналистлар совринни нима учун олганига ...
23 май 2017
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...