Асосий мавзулар
22 феврал 2023

600’34: Тошкентда ушланган «радикаллар», кулгига қолган олий таълим ва Путиннинг баковули…

Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудига 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдам юкини жўнатди. Аввалроқ Туркияга ҳам 170 тонна гуманитар ёрдам юборилган эди.  

***

Тошкентлик 47 яшар эркак бир йил олдин кетиб қолган хотинини лифтдан чиқаëтган пайтда пойлаб туриб пичоқлаб ташади. Эр қамоқда, хотин баннисада. Хотин ўлмагани учун эр 5 йилга қамалди.

***

Швеция ватандошлигини олган Ўзбекистон фуқароси Музаффар Мирзаев Тошкент аэропортида қўлга олинган. Мирзаев диний экстремизмда айблангани айтилмоқда. 

***

Тошкент шаҳрида Хуршид Нодиров исмли фуқаро мусулмон бўлмаганларни «фақат сўйиш» кераклиги билан таҳдид қилгани ортидан 15 кунга ҳибсга олинди. Элтуз инсайдерига кўра, унга тегишли телефон ва компютерлар экспертиза текширувидан ўтказилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасига кўра Ўзбекистонда «ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.»

***

Олий таълим вазиридан навбатдаги «шедевр»: ОТМларга талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш топшириғи берилди.

14 феврал куни республикадаги барча ОТМ ректорлари ва филиал директорларига олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов томонидан «шошилинч» ёрлиғи билан топшириқ юборилган.

Унда ОТМ раҳбариятига барча талабаларни шартли 3 гуруҳга бўлиш: жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги ва тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар рўйхатини шакллантириш ва уларга вазирлик, ОТМ раҳбар-ходимларини бириктириш, ота-оналар билан суҳбатлар ташкил этиб бориш топшириғи берилган. Шунингдек, талаба ижтимоий тармоқлардаги фикр ва мақолаларга тизим шаънини ҳимоя қилувчи изоҳлар ёздириш топшириғи ҳам бор.

Вазир томонидан ўтказилган мажлисда топшириқ ижроси бўйича сифатли маълумотларни 3 кунда тегишли манзилга биринчи раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда юбориш сўралган. Талаба қайси мезонлар асосида жиноятчиликка мойил деб топилиши ҳақида эса хатда ҳеч қандай изоҳ йўқ.

Бундан бир ҳафта аввал вазирнинг ОТМ рахбарлари ўқитувчи ва профессорлар аҳлоқини унинг оиласи билан муҳокама қилиши кераклигини айтиб тармоқда кулгига қолган эди.

***

Тошкентдаги Ички кийимлар дўконига қарши «жиҳод» қилган, лекин аслида ўзи уят контентлар яратадиган тик-ток фойдаланувчиси текширув бошлангани ортидан президентдан кечирим сўраб чиқди.»Фетишист» телефонидан жиҳод ва ўлдиришга чорловчи нашидалар ҳам чиққан. У суд қарори билан жаримага тортилди. Бундан олдин унинг тўшакда ëтиб қизлар билан шакаргуфторлик қилган уят видеолари ҳам тарқалган эди.

***

Чимкентда харидор қурол дўконида отишма содир этди ва сотувчини яралади. У кўчага чиққан ва отишмани давом эттирган. Эркак қўлга олинган. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, қуролли шахс  Ўзбекистон фуқароси 50 яшар Эркинжон Исмоиловдир.

***

Қозоғистоннинг Молиявий мониторинг агентлиги Россия буғдойининг «яширин импорти» бўйича схемани аниқлади. Айтилишича, Россияда етиштирилиб, қоғозларда Қозоғистонникидай кўрсатилган 8,3 минг тонна буғдой 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилинган. Бу схема туфайли Қозоғистон ғазнасига қарийб 340 минг доллар келиб тушмагани қайд этилмоқда. 

Туркия президенти Эрдўғон ер силкинишлари оқибатида мамлакатнинг жануби-шарқида  118 мингта тураржой объекти вайрон бўлгани ёки жиддий шикастланганини билдирди. Эрдўғоннинг айтишича, бу уйларнинг ҳаммаси бутунлай бузилиб, қайта қурилиши керак. 

***

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу 20 феврал куни Ҳатай вилоятида рўй берган ер силкинишида 3 киши ўлгани ва 213 киши яраланганини билдирди.

***

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг кўчма госпитали Туркиянинг Хатай вилоятида жабрланган 2000 га яқин кишига ёрдам кўрсатди. Бу хусусда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билдирди. 

***

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Туркия жанубида, Сурия билан чегара яқинида 6,4 ва 5,8 магнитудали икки марта ер силкиниши юз берган. Зилзила эпицентри Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги Антакя шаҳри яқинида жойлашган. 

Натижада Ҳатай вилоятида электр таъминоти узилиб, бир қанча бинолар вайрон бўлган. Одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Ер силкинишлари Сурия, Миср, Ливан ва Иордания ҳудудларида ҳам сезилган. 

6-февралга ўтар кечаси Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимоли-ғарбида 7, 8 магнитудали ер силкиниши юз берган эди.  

Натижада ҳозиргача икки мамлакатда қурбонлар сони 45 минг кишидан ошди.

***

АҚШ президенти Жо Байден Киевни сўзсиз қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Бу ҳақда у Киевга ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Эй-ЭФ-Пи нашри. 

Бундан ташқари, у Украинага янги муҳим қуроллар, жумладан артиллерия ўқ-дорилари, танкга қарши тизимлар ва ҳаво кузатуви радарлари берилишини эълон қилди. 

АҚШ президенти, шунингдек, Россия элитаси ва Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватловчи компанияларга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этишга ваъда берди. 

Зеленский Байден билан узоқ масофага учувчи қуроллар масаласини муҳокама қилганини айтди, деб хабар беради Рейтерс.

***

Германия Ташқи ишлар вазирлиги ўз ватандошларини яқин кунлар ичида Россияга бормаслик ва айниқса 20 февралдан 26 февралгача эҳтиёт бўлиб туришга чақирди.

***

Путиннинг баковули, Евгений Пригожин ўз қўли остидаги «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати аскарларига ўқ-дори етишмаётганидан арз қилди. Шундай, урушнинг хамиртуруши бўлиш, бу чор пошшо дастурхони учун пирог тайёрлаш дегани эмас.

Пригожиннинг айни чиқишидан сал илгари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз телеграм-каналида вагнерчиларни мақтаб чиққан эди. Бангилар ва қотиллар гуруҳига ҳавас билан қараган Путиннинг тўппончаси «давлат хизматидан кетганидан кейин» ўзи ҳам хусусий ҳарбий ширкат очиш истагини билдирган. 

***

Молдовалик мухолифатчилардан бир гуруҳи якшанба куни Кишинёвда намойиш ўтказиб мамлакат президенти Майя Сандунинг истеъфосини талаб қилишди. Ғарб қадриятларига яқин бўлган Сандуга қарши норозилик акцияси Россиянинг пропагандист ОАВлари томонидан зўр бериб ёритилмоқда.

***

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп яна президентликка сайланиб қолган тақдирда Украинадаги урушни бир суткани ичида тўхтатишни ваъда қилди. «Мен икки кишига — Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қиламан. Уларга: «Биз учрашишимиз шарт», дейман. Мен бу масалани ҳал қила олишимизга кафолат бераман… Биз 24 соат ичида келишув тузамиз», деди Трамп. Украина уруши олдидан Россия сиёсатчилари ҳам Киевни уч кунда олишни ваъда қилган эди. Лекин орзулар билан амаллар ҳар доим ҳам бир бирига мувофиқ келавермайди.

***

Нидерландия Россиянинг Гаага элчихонасидаги рус дипломатлари штатини қисқартириш ниятида. Бу ҳақда билдирган мамлакат ташқи ишлар вазири Вопке Хукстрага кўра, 20 февралдан Нидерландиянинг Петербургдаги бош консулхонаси, 21 февралдан эса Россиянинг Амстердамдаги савдо ваколатхонаси ёпилади. Хукстра бунинг боисини, Москва дипломат ниқоби остида разведка ходимларини юборишда давом этаётгани билан изоҳлаган.

***

«Ватан бу ўпилиши лозим бўлган президентнинг кети дегани эмас!» Бу иқтибос Россиялик таниқли рок-мусиқачи Юрий Шевчукка оид.

Шевчук Украина уруши ҳақида янги қўшиқ айтиб чиқди. «Ватан, уйингга қайт» деб номланган бу қўшиқда «Ақлдан озма, бу сенинг урушинг эмас» деган сатрлар бор.

Тағин ўқинг
24 март 2018
Сил (туберкулёз) касаллигига қарши кураш халқаро куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили нишонланадиган эсдалик санадир. Бу ...
4 сентябр 2023
4 сентябр куни эрталаб Самарқанд Давлат Университетининг Каттақўрғон филиалида бетон плитаси талабалар устига қулаб тушган дарслар номаълум муддага қолдирилган. ...
28 феврал 2019
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бир неча бор янада очиқ бозор иқтисодиётига ўтиши ҳақида эълон қилди. Аста-секин бу ўзгаришлар ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...