Асосий мавзулар
25 феврал 2023

РТдан ваъз: Канизанинг иштони ва текин умра

Ит қувган гадойдай кунлар зув зув ўтиб яна қаршингиздаман азиз ўқувчим. Яна 10 кун чидасангизлар кўклам келади. Сизларга «Маънавият  енгилмас куч» деган китобнинг варақларини йиртиб варрак қилиб бераман.

МС: Хонқода уни бодварак дийди. Бод варган сойин осмоно учоди. Хўжа созчини ойтқониндийин. Воррилдоп учиб, воррилдоп учип, осмон порохот ойрипилинларини гўрдик. Шўрда кўр холполо гўззини шаравасини оқизиб, созини зииинқ аттириб қўёди.

РТ: Матчонбой сенинг нима деганингни сарапоëн билан дурвадикдагилардан бошқа ҳеч ким тушунмайди.

МС: Мухомон билан пичоқчидайиларам тушунади оғо. Ëхши биза жук дадик. Инди сиз сўлланг. Ничик шум ховорло бо. Мўлло буволани почкалаб қомоб иштрап атип ëтибди дап ишитдим. Юртда мўлло қомосо қўйни калласини кима барамиз?

РТ: Тошкент кўчаларида юриб, одамларга тамаки чекиш Ислом динига зид эканини фуқароларга уқтирган йигит жаримага тортилди.

МС: Попурус чаккан соғлиқа ëмонқу оғо!

РТ: Тўғри, лекин “Конституциянинг 25-моддасига асосан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек, 27-моддасига биноан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Чекиш соғлиқ учун зарарли, лекин ушбу жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг юқоридаги кафолатларига монелик қилиш мумкин эмас, айниқса алоҳида шахсларнинг ўз ташаббуси орқали ва ушбу масалага диний тус бериш орқали ўзгаларнинг шахсий ҳаётга аралашишига йўл қўйилмайди.

МС: Ҳа, инди тушундим. Мўлло бувола битлайан еринда силкинсин. 

РТ: Россиянинг Ленинград вилояти, Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлди. Улардан бири ўзбекистонлик. 

МС: Иби бохтим шўр, манглайим қоро, бўз тўрпоқ…

РТ: Тошкентлик 47 яшар эркак бир йил олдин кетиб қоған хотинини лифтдан чиғаëтган пайтда пойлаб туриб пичағди олиб сўйиб ташади. Эр қамағда хотин баннисада. Хотин ўлмагани учун эр 5 йилга қамалди.

Стоянка министрлиги

МС: Оғо ишитдингизми стоянка министрлики очилибди. 

РТ: Матчонбой биласанми, «Терминатор» деган кинодаги махлуқ бир томчиси қолсаям ўзини қайта тиклаб оларкан. Яқиндагина  дод вой қилиб кўкракка юмуруқлаб вазирликлар сони қисқарувди. Яна кунора янги агентлигу, вазиру вузаролик тузиш бошланди. Бугун стоянка вазирлиги тузилибди. 

МС: Инди, мут умра вазирлигинам дузсала гарак.

РТ: Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Харф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч бир дин мамлакатда ҳукмрон мафкура эмаслиги аниқ ëзилган. Ўзбекистон бюджети бутун халқ тўлаган солиқдан таркиб топади. Бюджетни Абдулла Ғариб Паркентдаги дала ховлисида эккан қулупнайини сотиб шакллантирмайди. Солиқни мусулмонлар билан бирга бошқа диндагилар, агностик, деист ва атеистлар ҳам тўлайди. Асосан ўртахол ва бойлар солиқ тўлайди. Аҳолининг мусулмон қашшоқ қисмига имтиëз бериб, уларни бюджет ҳисобидан текин умрага юборилиши КОНСТИТУЦИЯНИНГ БУЗИЛИШИДИР. Тенг ҳуқуқлилик принципи бузилиши бу. Мамлакат раҳбариятидан қаттиқ илтимос қиламан. Ë бу конституцияни бекор қип ташанглар ëки жиддий ўқиб амал қилинглар. Каттанинг айтгани конституцияга зид бўлса каттанинг гапи эмас, қонун устивор бўлиши керак. Популист бўл, қашшоққа қайиш, аммо инсоп билан бўл!!!

МС: Дуз оғо қури сиз сўллисизми, бошқола новви дади. Чўнқир мўллоларни мненияси ничик шу мут умра дўғрисинда?

Текин бўлса лўм ютишлик ëки қашшоқларни бюджет пулига умрага юбориш тиëтруси ҳаққинда

Таниқли ëзувчи Нурилла Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) диний идора каттасининг «қашшоқларни бюджетдан текин умрага юворишлик» ҳақидаги таклифини ҳажв қилиб мана бу гапни ëзди:

«Ҳар бир вилоятдан бир-икки кишидан қилиб йигирма-ўттиз кишини умрага юборсак, бу йилги қиш қийинчиликлари ҳам, газ, чироқ аламлари ҳам, «Озодлик» сурштирувлари ҳам эсдан чиқиб кетади, иншаоллоҳ.

Қуллуқ, қуллуқ, қуллуқ…»

Шундан кейин кўкрагидан жун ўсган қашшоқ рижол зоти тўдаланиб келиб ëзувчини маломат қила бошлади. Шундан кейин Нурилла Отахонов мана бу постни ëзди:

«Муфти ҳазратнинг президентдан камбағаллар ҳам умрага боришига моддий кўмак сўраганига теккизиб, кеча кичик бир киноя ёзган эдим. Айримлар тагмақсадни англамай, оғзига келган гапни айтиб ётибди. Тушунтираман.

1. ИАК даврида Саудия қироллиги Ўзбекистонга имтиёз ўлароқ 200 (икки юз) «камбағал»га текин ҳажни совға қилган эди. Ҳамма хурсанд! Икки йилча амал қилди бу совға, сўнгра Каримов уни тўхтатди!

Нимага?

Биринчидан, одамлар бу икки юз ўрин учун талашишни бошлади.

Иккинчидан, номзод танлашда таниш-билишчилик бошланди.

Учинчидан, халқ орасидаги камбағаллар қолиб, амалдорларнинг қариндош-уруғлари рўйхатларга киритилди.

Тўртинчидан, ишга пора аралашди.

Бешинчидан, жанжаллар кўпайиб, шу текин ҳаж устида жамиятнинг тинчи бузилди.

Олтинчидан, текинхўрлик кайфияти қўпиб, халқимизнинг, ватанимизнинг орига, номусига ярашмайдиган пасткашликлар юз берди.

Ва ҳоказо…

«Менинг халқим садақага муҳтож эмас!!!» деди-да, Каримов шартта бу имтиёзни бекор қилди. Ва тўғри қилди!

Бу ҳодисаларга шахсан гувоҳ бўлганим учун мен бу ишга аралашдим. Шу хунук ишлар қайтарилмасин дедим.

Айримлар масаланинг тагига етмай, таъна-дашномлар бериб ётишибди.

«Ўзингизга ярашмайдиган гап ёзибсиз», деб бирилари мендан ёзғирибди. «Улар ўзига ярашадиган иш қилсин, ўшанда мен ҳам ўзимга ярашадиган гап ёзаман», деб жавоб қилдим.

2. Қолаверса, бу «сўраш ва дарҳол мустажоб қилиш» ҳодисаси уюштирилгани кўриниб турибди. Муфти тугул, бошқаси ҳам президентдан ўз хоҳишича, юрак ютиб бирон нарса сўрай олмайди. Сўрадими,  демак, «шу нарсани сўрайсан деб топшириқ берилган».

Жуда арзон ва майда савдо! Ҳуқуқни сотганга яраша жуда қимматга — арзийдиган қийматга сотиш керак! Яъни, сўрайман деса, диний соҳанинг ўзида пайтдан фойдаланиб талаб қилиб олинадиган йирик масалалар тиқилиб ётибди!

Масалан, Ўзбекистонда газ, чироқ муаммолари узил-кесил ҳал бўлса, газ бўйича Ўрисия билан қилинган ютқизиқ шартнома таг-туги билан бекор этилса, шахсан мен яна беш йил муддатга сайлашга ҳам рози бўламан! (Аслида, конститутсияни бузишга қаршиман, бироқ чорасизман бу масалада.)

Рассом Туздан савол?

Сиз нима деб ўйлайсиз ўқувчим? Кўтида иштони йўқ¸ томоғигача қарзга ботиб юрган қашшоқ битчларни давлат бюджети ҳисобидан умрага юборишлик жоиз амалми?

МС: Йўқ оғо! Ина Пархонадаги Рамат биротом топ шу гапни ойтди. Дик устиннан тушди хоропский.

Гадойларга умрада пишириб қўйибдими?

Раҳимжон Раҳмат матни: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти. 

Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  картошкадан ёрдам бериш керакдир,  лекин уларни давлат ҳисобидан умрага жўнатиш тўғри деб ҳисобламайман. 

Маҳалла алкашлари,  Худо урган дангасалар кун бўйи  ҚВП биноси атрофида айланишиб юради,  ароқ ичсаям шу атрофда ичади,  пўқ есаям шу атрофда ейди.» Ароқ ичгани ҚВП биноси атрофидан бошқа жой йўқми?»  –  деб сўрасангиз: «ҚВП биносига моддий ёрдам келса кўрмай қолмайлик, деб шу атрофда юрамиз», дейди.

Аксари соғлом. Бир нарса десангиз, астойдил уришмоқчи бўлади.

«Ҳой, чўчқани боласи, ҚВП биноси атрофида қачон моддий ёрдам келаркан деб итдай искаланиб юргунча, ишласанг бўлмайдими, текинхўр. Ҳе, моддий ёрдам демай тилинг узилгур.

Нечта ночор оилага давлат ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди. Ишлатгани йўқ. Ётибди вайрон бўлиб.

Энкайиб ишла. Меҳнат қил. Бир тўғрам нонингни ҳалол топиб е.

Моддий ёрдам бер деб ҚВП биноси остонасида кўндаланг ётиб олишдан уялмайсанми? Иш етарли. Ҳаммаёқ иш. Гадойчиликда лўлини ҳам орқада қолдирвордиларинг.

Имтиёзли қатламга айланди бу алкаш,  дангаса гадойлар. Бу  тўдадан жамиятга не наф?!

«Энди давлат ҳисобидан умрага бормоқчимисан? Пишириб қўйгани бор сенга умрада, бориб еб келасан. Ўзинг дангаса, алкаш ва текинхўр бўлсанг,  умрада нима бор сенга?»

Хуллас, ишланглар. Меҳнат қилинглар. Тер тўкинглар.

МС: Плонсиз дўғдирип, болама пул бар дийди, улли  бўлса туй атип бар дейди, ўй солип бар дейди. Иш топиб барса, офисдан иш топиб  бер дейди. Ўқиша  гирса давлат контрактини тўласин дейди, Қамалсаам давлат бокади булани. Инди Умрагаям ивариш гарак қолғонлани ҳаққиннан қирқиб. 

Хонқа хокими мақоми Олий суддан ҳам баландми?

Хонқа туман ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич «суд хокимияти» деган тушунчадан мутлақо хабарсиз. 

45 ëшга кириб қўйган, Урганч давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини хатм қилган бўлса ҳам Ўзбекистон республикасида суд қарорини ижро қилиш ҳокимлик учун мутлақ мажбурият эканлигини билмайди.

Бу саводи ғовлаган ҳоким Хазораспдаги бой отаси жўнатган пулга коридорда ўқиган дейишди.    

Менга қара, Мурадбек Сапарбоевич!!! Суд қарорини, бўлибам Олий судни  хурмат қилиш ва югуриб бориб ижро қилишга мажбурсан. 

Шуни яхшилаб, икки қулоғингга қуйиб ол. Давлат бу ўйинчоқ эмас. Олий суд ўз қарорларини шунчаки эрмакка чиқармайди. 

Қолаверса, сен Хонқанинг хони ҳам эмассан. Давлат хизматкорисан.  Мартаба жиҳатдан Олий суд сендан анча устун. 

МС: Хонқо ҳокими бир қоринжа,  Олий сўт аса пил!! 

РТ: Мана бу эса Олий суд ажрими. Аниқ ëзиб қўйибди. Ажримда Mastura Doniyor Doston фермер хўжалиги илтимоси қондирилсин дейилган. 

Яъни бу фермернинг ерини бошқага бериш музлатиб қўйилди деганидир. 

Хоким тўра бўлса, «Олий судинга палонимни қўйдим» дея олий суд қарорини менсимай фермер ерини аукционга қўйди. 

Хонқа туман ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич  алоҳида олинган территорияда ўзини яккаю ягона ҳукмдор деб санаëтган бўлса қаттиқ янглишади.

Ўзбекистон ҳали буткул қароқчилар давлатига айланиб, суд ҳокимиятини оëғига тош боғлаб дарëга чўктирилгани йўқ¸ 

Хонқа туман ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевичнинг давлат олий органи бўлган суд ҳокимиятига қаршилиги мохиятан давалатга ҳиëнатдир.

Агар у ўқиган институтларда буни ўргатишмаган бўлса, бу қовоқ калла ҳокимга ақл ўртагиш яна Рассом Туз зиммасига тушди.

МС: Оғо бу каллаваранг ҳокимлани даволийдон дори бормикан.

РТ: Матчонбой мана шу  расмдаги бират  билади дори бор йўқлигини. Улуғбек Эгамов Фармацевтика агентлиги директори этиб тайинланди. Ундан олдингиси қамағда. Буни ҳам тергаб турмаса бўмийди. МС: Болани бошиннан ушаш гарак!

35 миллион одамни эшик қисиб қолганми?

Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган 35 яшар Шаҳризода Аҳмедова аврат қоровули ва шампатруллар унинг иштонини муҳокама қилганидан нолиди. Қўшиқчига кўра, 35 миллионлик халқ эртадан кечгача бир хотиннинг иштони ҳақида ўйлаб ўтирадиган даражотга етишган. Каниза иштон муҳокама қилганларни «эшик қисиб қолганлар» деб атади.

Рассом Туздан луқма: Сиëсат, иқтисод ëки фан техника ҳақида ўйлаш учун савод¸ билим ва илм керак. Ўқимай фақат аъзаю тўйда текин еб, чўпчак эшитган чувриндиларнинг ақли фақат хотинларнинг иштони даражотида бўлади. Бунинг «фетишизм» деган сексуал касаллик эканини, асосан кўрмурид зомбилар шу касалликка чалинишга мойил эканлигини айтувдим.

Қашшоқлар овқати

Бугун улли ëшулли борғон юртларга менам олдинроқ бориб эдим. Бир куни араб ресторанидаги менюни ўқиб феллах котлети (fellahkofte) деган ëзувга кўзим тушди. Мазасини кўрай деб буюрдим. Хамир ва булғур аралаш шарчалар ëғда қовурилган эди. Ичида эт йўқ. Гапни очииғи бир пайтлар қашшоқларнинг ўз ошқозонини алдаш учун ўйлаб топган емаклари бугун қиммат ресторанлар менюсидан ўрин олди. Феллах бу арабчада камбағал деҳқон маъносини беради. Яъни гўшт сотиб олишга қурби етмаган деҳқон кўфта (котлет) ейишни орзу қилган болларини булғур (буғдойга ўхшаш дон) билан алдаган. Булғур ҳам ўтмишда қашшоқлар егулиги бўлган. Устига айрон сепиб «сутли булғур» деб¸ семиз ўт тўғраб «ўтли булғур» деб¸ жиздирилган мол ëғи аралаштириб «этли булғур» дея қорин тўлдирилган. Бугун диетологлар булғурда калория озлигини билгандан кейин озишни истаган бой араб хотинлари булғурхўрликка ўтишди. Ҳар бир таомнинг бир ҳикояси бор. Можаристон (Венгрия) бошкенти Будапештда гулаш еркан бу овқат билан боғлиқ ҳикояни эшитдим. Будапештдаги қалъа деворлари бўйлаб қопи қуллари (эшик қоровулловчи қул) истиқомат қилган. Бу қулларнинг вазифаси девор ва дарвозларни мудофаа қилиш бўлган. Шаҳар жамиятидан айри¸ паст қатлам шаклида  яшаган қуллар пиширган овқат    «қул оши» деб аталган. Асосан табризлик қуллар бўлгани учун улар қулни гул деб юмшоқ талаффуз қилган. Хозирги озари туркчаси ва туркманчада ҳам гул (грамм дегандаги г ўқилсин) дейилади. Масалан туркман презигининг оти Гурбонгули. Хуллас «Гул оши» Иқтисодий аҳволи ночор бўлган қуллар бу овқатни кўп пишириб эртасига ва индинига ҳам ейишган. (Будапешт ресторанидаги гулаш бир кун олдин пишириб қўйилади. Қолган овқат шаклида) Аста секин бу овқат қуллар маҳалласидан чиқиб ўртахол можорлар дастурхонидан ўрин олди. Бугун эса гулаш қиммат ресторанларнинг хос емаги. Дарвоқе  феллах котлети ортидан чой эмас «хўш об » деган ичимлик ичилар экан. Озгина градуси бор бу ичимликни. Ашнақа гаплар. Сизлар янги мавзу ўйлаб туринглар мен  ресторанма ресторан кезиб ҳикоялар йиғай.

МС Оғо шу Муштум дойи 100 ëша гирибди одиннон ойнонийн. 

РТ: Матчонбой бундан 100 йил олдин ëзилганни ўқиб берсам. 

Кимнинг топгани нимага кетади?

Ишчининг топқани хўжайиннинг халтасиға кетади.

Совдагарнинг топқани ўғул тўйисиға кетади.

Тошканд кўнчиларининг топқани қишлиқ тўкма билан, ёзлиқ гапка кетади.

Қиморбознинг топқани гарткам* билан тўртта ошиққа кетади.

Беданабознинг топқани тариққа кетади.

Муриднинг топқани эшонга кетади.

Эшоннинг топқани саккизта хотунға кетади.

Хотунларнинг топқанлари иссиқ-совуқчи домлаға кетади.

Бойбаччанинг топқани «Турквино»*- билан баришнахонларға кетади.

Ёшларнинг топқанлари упа-элик билан ўсма-сурмаларга кетади.

Эски шаҳар исполқўмининг топқани ҳар хил юқори шефстволарга кетади.

Вақф шўъбасининг* топқани идорасини бежаш учун қип-қизил гиламларга кетади.

Бўрининг топқани тулкига кетади.

«Муштум»нинг топқани туркистонликларнинг тумшуғига кетади.

Ушбуларни ўқуган кишининг дами – дамбалиға* кетади!

Бизнинг топқанимиз аччиқ-тизиққа кетади! – деб мулла Жулқунбой ёздилар.

«Муштум»: ёзғанларингизнинг ҳаммаси ҳам ҳавога кетадур! – деб биз ҳам муҳримизни босдиқ.

(«Муштум» – 1923 йил, 3-сон)

МС: шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон,  Жума муборак!

Тағин ўқинг
7 апрел 2016
«Халқ сўзи» газетаси яқин ойларда ўтказилиши мўлжалланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тадбири Олий Мажлис Сенатининг жиддий ...
27 феврал 2021
26 февраль куни тузилажак «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал- демократик партияси ташаббускори, иқтисод фанлари доктори Хидирназар Аллақулов уйидан куч ишлатар ...
22 август 2022
Андижон ҳокими қабулига келганларга пойгакдан жой берилади. Андижон ҳокими қабулига келганларга пойгакдан жой берилади. Рассом Туз
10 октябр 2023
Салом қадрли муҳлислар, элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Бухоро, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...