Асосий мавзулар
27 феврал 2023

Тошкентдаги аврат қоровуллари ва Украина ҳақида куйлаган Наргиз – 600’35

Салом қадрли мухлислар бугун 27 инчи феврал, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 35-сонини тақдим этади.

+++
Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган 35 яшар Шаҳризода Аҳмедованинг оч сариқ рангли иштони аврат қоровули ва шампатруллар танқид қилингани ортидан «Ўзбекконцерт» контораси ҳужумга ўтди ва Каниза лицензиядан маҳрум қилинди.
Айни пайтда ҳукумат амалдорларининг бу сингари калтабинлиги тармоқда шарманда қилинмоқда. Ва саволлар пайдо бўлмоқда.  
Хўш, хизбутлиги учун Шайхали қамоғида жазо ўтаган Озодбек қайси категория асосида Канизанинг лицензиясини олиб қўйди? Иштони сариқ бўлгани учунми, ёки отарчининг душмани отарчи деган принципидан келиб чиқилдими?
Бу ҳудди «Миловица» эмчак халта дўконини бир зўмби танқид қилгани ортидан Мирзо Улуғбек туман ҳокими йўрғалаб бориб, ички иштон рекламасини ечивогани каби холат? Хуллас, Озодбек биз ҳаммасини биламиз. Умарова билан нимани талашганингизни ҳам. Лўлидан вазир чиқса, ўз капасига ўт қўяркан. Канизанинг лицензияси қайтариб берилиши керак.
+++
Хали ҳам Элтузга обуна бўлишдан чўчиётган ўзбекларга эса яна бир бор эслатамиз. Партизанлик даври тугади. Бугунги кунда нафақат президент балки унинг ҳар бир амалдори Элтуз хабарларини ўғринча бўлса ҳам ўқийди. Чунки ҳаво илимоқда ва қилинаётган ҳар бир ноҳақликнинг ошкор этилиши ортидан, ҳар қандай мулозим ёки потенциал жиноятчининг юрак ўйноғига учраши ва йиқилиш эҳтимоли юқори. Шу боис ҳозироқ қўнғироқчани босиб ютубдаги каналимизга обуна бўлинг. Биз эса хабарларни сизга етказишда давом этамиз.
+++
Тошкентнинг Чилонзор туманида қорнида тўққиз ойлик ҳомиласи бўлган хотинини бўғиб ўлдирган шахс 18 йилга қамалди. Яқинларининг иддао қилишича, марҳума аёл 3 кундан кейин эгазак қизларни туғиши кутилаётган эди. Ҳомиладор аёл гўрда, қотил эр қамоқда.
+++
Уч ҳафта олдин юз берган ер силкинишлари ортидан Туркияда қурилиш ширкатларининг 188 нафар раҳбарлари ва ходимлари қўлга олинди. Уларнинг ҳаммаси зилзила пайтида бузилган уйларни қуришда қонунбузарликларга йўл қўйганликда айбланишмоқда. Ер силкинишлари натижасида қурбон бўлганлар сони шу кунга келиб 44 мингдан ошгани айтилмоқда.
+++
БМТ Болалар фонди (UNICEF) Туркия ва Суриядаги зилзилалар пайтида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун донорлардан 196 миллион доллар маблағ сўради.
+++
Саудия Арабистони Киевга 400 миллион доллар, жумладан 300 миллион доллар гуманитар ёрдам ва 100 миллион доллар нефт маҳсулотлари ажратилишини эълон қилди.
Якшанба куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Оли Сауд Киевга келди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.
«Биз Украинадаги дўстларимиз билан инқирознинг иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича ишлаяпмиз»,  деди Ал Сауд учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Украинадаги можарога нисбатан бетараф ва уни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлган Саудия Арабистони Украинага биринчи марта молиявий ёрдам бераётгани йўқ.  
Октябр ойида Ар-Риёд Киевга 400 миллион доллар ажратган эди.
+++
Швеция Украинага А5 ва А6 модификациядаги 10 та Leopard 2, шунингдек Hawk ва IRIS-T харбий аслахаларни етказиб беради.
+++
Россиянинг Омск вилоятида Масленица байрамига атаб қуймоқ (блин/элтуз) ейиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ғолиб чиқишга уринган 38 яшар аёл томоғига блин тиқилиб ўлди. Фожеа «Коммуналник» санаториясида юз берган. Тез ёрдам вақтида етиб келмаган. Бунинг яна бир сабаби эса Россия вилоятларидаги автомобил йўлларининг ҳароб ахволдалиги билан изоҳланмоқда, бунинг устига тез ёрдамга ҳам узоқ вақт тушиб бўлмаган.
+++
Айни пайтда Украинага қарши урушда Россия қамоқда узоқ муддатга жазо ўтаётган педофил маняклар хизматидан ҳам фойдаланишга ор қилмаяпти. Эллик уч нафар ёш болага жинсий тажовуз қилгани учун 2021 йили 18 йилга қамалган иеромонах Спиридон (Юрий Абрамов) шу кунда Украина урушида Россия қўшинлари сафида жанг қилаётган экан. Агар бу педофил попвачча тирик қолгудек бўлса, Россияда иззат-икром билан кутиб олинишига шубҳа йўқ.
+++
Путин ниҳоят Украинага қарши бошлаган уруши нима билан якунланиши ҳақида билдирди. «Биринчи навбатда бизни яъни Россияни бўлиб ташлашади. Кейин алоҳида  халқлар шаклида замонавий дунёга қабул қилишлари мумкин. Улар дейлик московитлар ёки уралликлар бўлиши мумкин, лекин энди у илгариги Россия бўлмайди…» – деди Путин.  Россия кўз тикаётган Украина (жумладан Ўзбекистон ҳам) аллақачон русларнинг колонияси эмаслигини анча тўнни йиртиб ташлаган ўзбекнинг коттаконлари ҳам тушунишни истамаётган пайтда, Путин айтиб ташаяпти. Бир йилдан ортиқ давом этган Россиянинг (Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш мақсадида) олиб борган уруши ниҳоясига етмоқда.
+++
Россия мудофаа вазири генерал Шойгу Украинага қарши замбарак еми сифатида оддий халқ вакилларини пачкалаб жўнатаётган бир пайтда, унинг куёви билан қизи Бирлашган Араб амирликларидаги денгизда чўмилишаётгани акс этган видеолар тармоқда тарқалди.
+++
Европа Иттифоқи Россияга қарши ўнинчи санкциялар пакетини тасдиқлади. Унда Россия федерациясига дабл мақсадли (яъни тинч мақсадни кўзлаган бироқ ҳарбий соҳада ишлатилиши мумкин бўлган. Элтуз) маҳсулотлар ва технологиялар экспортига чекловлар, Россияда дезинформация ва урушни тарғиб қилган шахсларга қарши чоралар ўрин олган.
+++
«Кремл булбулчаси» Владимир Соловьев кўрсатувларининг доимий меҳмони бўлган Исроил ватандоши Яков Кедми Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялари рўйхатига киритилди. Унинг ЕИ қора рўйхатига киритилишига Россия бошлаган урушни оқлагани сабаб сифатида келтирилган.
+++
АҚШ Россия ва Беларусга нархи 300 доллардан ошадиган смартфонлар етказиб беришни тақиқлади. Россия иқтисоди ночорлашишда давом этаётган бир пайтда дунё бўйлаб Россия урушига қарши митинг ва намойишлар ўтмоқда.
+++
Чехиянинг янги сайланган президенти Пётр Павел Путинни Гитлерга тенглаштирди. “Иккинчи жаҳон уруши олдидан Гитлер Путин Украинага нисбатан қандай йўл тутаётган бўлса,  худди шундай йўл тутган”,  деди президент Прагада бўлиб ўтган митингда.
+++
Лондонда бир гуруҳ фаоллар Россиянинг Британиядаги элчихонаси олдидаги йўлни Украина байроғи рангларига бўяшди. Мазкур акция ўрис қўшинларининг Украинага бостириб киришининг бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилди.
+++
Ригадаги Россия элчихонаси олдида Путиннинг ғаройиб «ҳайкали» – тулуми ўрнатилди. Бошқа санъат асарларидан фарқли унда вандализм асоратларини қолдириш мумкин.  Масалан, истаган одам болғани олиб унга мих қоқиши мумкин.
+++
«Ахалай махалай, санкияларингга биннарса қилай!» Россиялик машхур иллюзионист сеҳргар Амаяк Акопян ғарб санкцияларининг янги пакетига қарши жоду амали қўллади. Бу ҳақда Россияда энг обрўли ва жиддий нашрларидан бири ҳисобланган «Комсомолская правда» газетаси ёзмоқда. Бундан илгари кремл сеҳргари Америка иқтисодини чўктиришга қаратилган сеҳру жодуларини ҳам ишга солган эди.
+++
Асли ўзбекистонлик қўшиқчи Наргиз Зокирова Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганига бир йил тўлиши муносабати билан украин тилида «Червона Калина» қўшиғини куйлади.
+++
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
24 март 2017
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди. Анча суст кечган ўйин якунида ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш тушган бирорта ватандошини ҳимоя ...
24 октябр 2015
Наманган вилояти Косонсой тумани Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш.Рустамов фуқаро А.Тошпўлатовдан унинг отасини Саудия Арабистонига – ҳаж зиёратига ...
5 май 2016
Истанбул-Тошкент йўналишидаги учоқ ичида жанжал чиқаргани сабабли кема сардори тарафидан самолетдан туширилган Маъмура М, исмли Ўзбекистон фуқароси бўлган аëл ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...