ART-DURBIN
18 март 2023

«Тунука дўкони «

Рассом Ўрумбай Охуновнинг юз йиллик таваллудига бағишланади

Қирғизистондаги биринчи профессионал рассом Ўрумбой Охунов 1923 йил 21 мартда Наврўз байрами кунида Фарғонадаги катта оилада туғилди. Отасидан эрта айрилган Ўрумбой болалар уйида улғайди. Мактаб йилларида у Пионерлар уйидаги рассом А. Н. Узлов бошчилигидаги бадиий рассомлик тўгарагида қатнашди. Барон Штинглиц номидаги Санкт-Петербург Олий санъат ва саноат мактаби битирувчиси П. M. Никифоров билан учрашуви бўлғуси рассом ижодига кучли таъсир қилди.

«Ўчоққа ўт ёқаётгани аёл» Рассом Ўримбой Охунов асари


Ўрумбой Охунов 1942 йилда армияга хизматга чақирилди. Ўшанда унинг рассомлигидан ҳабар топган командир уни келажак учун тирик қолсин дея қонли жабҳадан узоқроққа мамлакат жанубига жўнатади. Ўрумбой Афғонистон чегарасидаги чегара қўшинларида хизмат қилди.

Ўримбой Оҳунов синфдошлари билан

1945 йилда Тошкентда ҳарбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиëтган кезида Ўрумбой Охунов рассом Николай Волковнинг студиясида таҳсил олди. 1949 йилда у армия сафидан заҳирага чиқарилиб Ўш шаҳрида юборилди. Аснода унинг зиммасига Қирғизистон жанубида шаҳарнинг маданий ҳаёти уфқида пайдо бўлган илк рассом бўлиш вазифаси тушди. Ўшда Ўрумбой Охунов акварел рассоми сифатида якуний шаклланди.

«Тоғ манзараси» Рассом Ўримбой Охунов асари

Эллигинчи йилларда у маҳаллий драма театри ва археологик экспедицияларда ишлади, шаҳарнинг байрамона безакларини яратди. 1962 йилда Қирғизистон рассомлари уюшмаси бадиий Фонднинг бадиий ва ишлаб чиқариш устахоналари ташкилотчиси бўлиб, бу ижодий жамоанинг туғилишига катта ҳисса қўшди. Қирғизистон жанубидаги СССР рассомлар уюшмасининг биринчи аъзоси, Бутуниттифоқ ва Республика кўргазмаларининг иштирокчиси, 1976 йилда Қирғизистон рассомлар уюшмасининг Ўш вилоят бўлими ташкилотчиси бўлди.

Ў. Охунов ҳақида «Правда Востока» газетасида босилган мақола

Ўримбой ака 1977 йилда ўз туғилган ватани, Фарғонага қайтди.
Рассомнинг ўғли таниқли рассом Вячеслав Охунов илк рассомлик сабоғини отасидан олганини миннатдорлик билан эслайди:
«Отам меҳрибон падар ва ажойиб рассом эди. Бадиий таълимни Фарғона шаҳридаги Пионерлар уйидаги санъат тўгарагида олган. Унинг устози Туркистонга сургун қилинган «халқ душмани», улуғвор акварелчи, Пётр Максимович Никифоров эди. 1945 йилда отам Волковнинг Тошкентдаги студиясига ташриф буюрди. Отам ҳар қандай жанр ва техникада ишлайверарди. У Ленин портретини мой бўëқ билан чизиб бўлгач, чорчўп устига қоқилган тунукага дўкон вивескасини ясашга киришиб кетаверарди. Охорланмаган бўзга у қоракуяга керосин қўшиб таëрланган бўëқ билан Поль Робсон портретини чиқарди. Худди шу услубда у қирғиз бахшиси Тўхтагул оқин расмини ҳам яратган эди. Мен унинг бозордан олиб келган узунлиги бир метрлик қовунларидан ҳайратланардим. Қовунни бехато танларди. Ҳар қандай шароитда, дала тузда бемалол палов пишира оларди. Бир марта у Москвадаги уй ҳовлисида ош қилганини эслайман. Ўшанда у СССР Халқ рассоми, академик Семён Афанасевич Чуйковнинг уйида меҳмон эди. Отам сувбўëқ, яъни акварелда расм чизиш техникасида ноёб уста эди. Унинг асарлари турли музейларда сақланади. Машхур Третьяков галереясида ҳам бор.

«Шаҳар манзараси» Рассом Ўримбой Охунов асари

Отам мўйқалам билан одамларни қандай тасвирласа, бир актер каби инсон ҳарактерини ëнгсилай оларди. Ҳаётимда биринчи марта 50-йилларнинг охирида отам томонидан ижро этилган бир актер спектаклини кўрдим.

Ўримбой Оҳунов бошига бало келтирган «перформанс»

Отам шляпасини чўзган ҳолда шаҳар марказида туриб, садақа сўраган тиланчини тасвирлади. Кимдир отамнинг актерлик ижодини қадрлаб олқишлади. Кимдир эса, ўша даврдаги КГБ идорасига «чақиб берди». Бунинг ортидан отам катта муаммоларга дуч келди. Бу муаммодан менам бенасиб қолмадим.

«Шаҳар манзараси» Рассом Ўримбой Охунов асари

Мени пионерликка 22 апрелда, Лениннинг туғилган кунида барча синф ўқувчилкари билан билан бирга эмас, фақат кузда, отамнинг «иши» «унутилгани»дан кейин қабул қилишди. Буни аниқ эслайман. Шаҳардаги Совет Иттифоқи Коммунистик партияси вилоят қўмитаси қаршисидаги майдонда Ленин ҳайкали ёнида пальтом ёқасига қизил галстук боғлашди. Ўша пайтда мен туғилган куни совғанинг каттасини олган болага ўхшардим – қувончнинг чегараси йўқ эди! Мен Ўшнинг Сталин кўчасида мағрур ва бахтли юрардим, бир қўлим билан галстугимни силаб, иккинчи қўлим билан мактаб портфелини силкитардим.

Ўримбой Охунов, автопортрет

Помир ресторани яқинида отамни дўстлари қуршовида кўрдим. «Сени ниҳоят пионерлар сафига қабул қилишдими?» дея отам сўради. Мен бош ирғадим. «Ўрумбай, бу ишни ювиш керак!»- дея отамнинг дўстлари қийқирди. Мени Помир ресторанидаги стол атрофидаги стулга ўтқазишди. Бўйи етсин деб стул устига портфел қўйишди. Дадамнинг яҳудий дўстларидан иборат оркестр ресторанда қўшиқ айтарди.

Рассом Ўримбой Охунов «Бибихоним»

Отам мени ресторанда меҳмон қилди. Ўша пайтда бир тарелка борш уч сўм, бир сих кабоб эса 2 сўм 18 тийин (1961 йилги пул ислоҳотидан кейин, зо тийин ва 22 тийин бўлган). Менинг ресторандаги байрамим отамнинг перформанси шарофати билан бўлаëтганди. Агар отам тиланчи ролини ўйнаб КГБ босимига дуч келмаганида мен эл қатори пионерга қабул қилинардим. У холатда Помир ресторанидаги очил дастурхонни тушимда ҳам кўрмасдим» дея эслайди Вячеслав Охунов.

Рассом Вячеслав Оҳунов кўргазма олдидан ўз ҳамкасблари ва дўстлари даврасида

2023 йилнинг 21 мартида Қирғизитондаги илк профессионал рассом Ўрумбой ака Охунов туғилганига 100 йил тўлди. Бугун радикал диндорлар таъсиридаги Ўш шаҳрида рассомни туб аҳоли эсламайди ҳам. Лекин яқинда учратганим бир қирғиз рассоми Ўримбой акани яхши гаплар билан эслади. Унинг айтишича Бишкекдаги ëши катта рассомлар тез-тез Ўримбой акани эсга олишиб туришади.

Тағин ўқинг
20 январ 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Хоразм вилоятининг Шовот туманидан. Паррандачиликка ихтисослашган ферма эгаси ...
16 октябр 2023
Россия қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистон орқали санкцияларни четлаб ўтаётгани, Украинага қарши ишлатилётган қурол аслаҳаларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деталлар топилгани ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
21 феврал 2018
Молиявий пирамида яратган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев 13 йилга ҳукм этилди. Амнистия қўлланиб, жазо тўртдан бирга қисқартирилди. ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...