Асосий мавзулар
22 март 2023

600’37: Наврўз, янги қонун ва Путинни қамашга ордер

Салом қадрли мухлислар бугун 21 инчи март, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади. Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланмоқда. 
Бугун Наврўз шукуҳи ҳатто шаҳар ва қишлоқларнинг бозорларигача етиб борди. Бу гал ҳам раққосалик маҳоратида Шарапатапага тенг келадигани топилмади. Лекин бизга етиб келаётган ҳамма хабарлар ҳам байрамона эмас.
+++
Сирдарëлик ака ўз синглисини резина шланг билан бўғиб ўлдирди. Қотил ака қамоқда. Сингил гўрда.
+++
Бўстонлиқда давлатга оид ерни 550 минг долларга сотишга уринган икки эркак қўлга тушди. Апрслар қамоқда.
+++
Ўтган ҳафтада ўтказилиши кутилган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти, Yuzuk Art ташкилоти ўтказаётган навбатдаги тадбир,  27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилади. Халқ шоири Рауф Парфи 2005 йилнинг 28 мартида оламдан ўтган эди.
+++
Ўзбекистон президенти 15 март куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексига болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун санкциялар ва жазо чораларини белгиловчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. 
Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, болани чет давлатда назоратсиз қолдирган ота эналар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ўша қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, уни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Демак айни қонунга кўра, Мисрдаги хужраларга бола жўнатганлар  8 йилга қамалиши мумкин. Болани чет элда назоратсиз қолдириш эндиликда жиноят ҳисобланади.
+++
ЕХҲТ кузатувчилари Қозоғистонда ўтган парламент сайловларини ношаффоф дея баҳолади. Халқаро кузатувчилар фикрича, сайловларда процедурага оид сезиларли қонунбузарликлар ва маъмурий ресурслардан фойдаланиш ҳолатлари кўзга ташланган.
+++
Эквадорда 6,9 магнитудали зилзила юз берди. 14 киши ҳалок бўлгани ва 120 киши яралангани маълум. Видеода мамлакатдаги энг йирик пиво омборларидан бири акс этган.
+++
Туркиянинг Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида эса сел ва сув тошқинлари туфайли қурбон бўлганлар сони камида 20 кишига етди.
+++
Туркия табиий офатларни кечираётган бир пайтда Россия Давлат думаси вакили Семён Багдасаров Туркияни россиянинг тарихий ерлари дея атаб «фурсатдан пойдаланиб, ерларимизни тортиб олайлик» дея томоқ йиртди. Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳрида туғилган ва миллати арман бўлган бу Россия амалдори нима сабабдан бунчалик жазавага тушгани номаълум. 
+++
Беларусь КГБси мамлакат шарқидаги Гродно шаҳрида теракт уюштирмоқчи бўлган хорижлик шахс ўлдирилганини иддао қилди. Одам ўлдиришга баҳона топиш ҳам осон бўп кетди кейинги пайтда.
+++
Украина яқин 12 ой ичида 1 миллион снаряд олади
Бу ҳақда Европа дипломатияси ташкилоти раҳбари Хосеп Боррел билдирди. Тегишли режа Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан тасдиқланган. Шунингдек, АҚШ Украинага HIMARS аслаҳалари, HARM ракеталари, танкка қарши қурол ва ўқ-дорилар ҳамда дарё катерларини ўз ичига олган янги 350 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини берди.
Швеция Украинага яна саккизта Archer артиллерия мосламаларини жўнатади, – Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири баёнот берди. 
Шимолий Македония эса Украинага тўртта Су-25 ҳужумчи учоғини беришга қарор қилди. Бундан ташқари, Киевга 12 та Ми-24 вертолётини тақдим этиш масаласи ҳам кўрилмоқда. Бу ҳақда  Defence Express нашри хабар бермоқда.
+++
Россиядаги қитмир каналлардан бири «Давлат думаси Гаага суди устидан жиноят иши очган номзодларгагина президентлик сайловида қатнашишга рухсат берди» дея киноя қилди. Ҳар ҳазилнинг остида бир аччиқ ҳақиқат бор.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия президенти Владимир Путин Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликда айбланмоқда. Шунингдек, суд Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун ҳам ордер берган.
Германия, агар Путин пайдо бўлиб қолса уни биринчилардан бўлиб зудлик билан ҳибсга олинишини билдирди.
Германия Адлия вазири Бушманннинг сўзларига кўра, Путин агар шартномадаги давлатлардан бирортасига келиб қоладиган бўлса у Интерполга мурожаат қилади ва Аҳдлашувчи Давлатлардан жазо ордерларининг бажарилишини талаб қилади. Агар Путин Германия ҳудудига кирган бўлса, у ҳолда ҳар бир маҳкама сўзсиз уни хибсга олиши ва кишанлаб суд идорасига топшириши шарт. Эслатиб ўтамиз аҳдлашувчи 123 та давлатлар орасида Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам бор. Ўзбекистон ҳам бу битимни 2000 йилда имзолаган.
Гаагадаги Халқаро жиноят суди прокурори Карим Аҳмад Хон Путинни ҳибсга олиш учун берилган ордер унинг умри охиригача амалда бўлишини билдирди. 
+++
Тағин тил масаласи: Бу сафар Одессадаги вазият
Украиналик қиз шаҳарнинг рус мусиқаси янграётган кафесига кириб борди. У нега босқинчи давлат мусиқаси қўйилаётгани, нархлар эса нега рус тилида ёзилганини сўради. Бу гапи русча гапирувчи сотувчи билан ади бади айтиб қолишига сабаб бўлди. Ўрис аёл кейинчалик (украин тилида албатта) украинлардан кечирим сўрагани видеосини тармоққа қўйишга мажбур бўлди.
+++
Россия томонидан босиб олинган Украинанинг Херсон вилояти ҳудудида 17 март куни рус патрул хизмати машинаси портлатилди. ППСник гўрда. Украин партизанлари ҳурсанд! Бировнинг юртига қилич кўтариб кирган босқинчи бир кун келиб шу қиличдан ўлади!
+++
Москва Хитой раҳбарини рус князлари Олтин Ўрда хонини кутиб олгандек эҳтиром ва тавозе билан кутиб олди. Ҳар бири ўқловдай келадиган хитойча иероглифлар жой олган бу баннер Поклонная Гора (Таъзим тепаси)га эмас, Внуково аэропорти яқинига ўрнатилган. Билмаганлар учун: Москвадаги «Поклонная Гора» ўтмишда ўрис юртбошилари мўғул хонларини тиз чўкиб, таъзим билан кутиб оладиган жой бўлган. Хитой раҳбари Си Жинпинг ташрифи муносабати билан Россия пойтахтида катта кўчаларнинг бир қисми ёпилгани оқибатида Москвада мисли кўрилмаган тиқилинч ҳам кузатилди.
+++
Россиянинг Петербург шаҳрида совет мултфилмидаги Леопольд номли мушук тасвири туширилиб, «Келинг, иноқ яшайлик!» («Давайте жить дружно») сўзлари ёзилган плакатни кўтариб чиққан Лев Соколовни полиция тутиб кетди. 
+++
Кремлдаги амалдорларга айфон тутиш тақиқланди. Президент аппарати ходимларига хавфсизлик мақсадида 1 апрелдан бошқа русумдаги смартфонларга ўтиш буюрилди. «Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, бу буйруқдан Путин аппаратида ишлайдиган мансабдорлар унча хурсанд эмас. 
+++
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали сешанба куни ўзининг қамоққа олиниши мумкинлиги тўғрисида ёзиб чиққани ортидан собиқ президентнинг тарафдорлари Ню-Йоркда норозилик акциясига чиқишди. Дарвоқе, Трамп ўз баёнотида қамоққа олинмай қолиши мумкинлигини ҳам қистириб ўтган.
+++
Илон Маск апрел ойида Starship космик кемаси фазога учирилишини билдирди. Маскнинг айтишича, 100 кишига мўлжалланган бу кемадан Марс ва Ойга парвоз қилиш учун фойдаланилади.
+++
Туркиянинг Yerli Düşünce Broadcast Media Ltd ширкати Хўжа Насриддин ҳақида «Базелевс» киностудияси суратга олаётган мултфилмни молиялаштиришга қарор қилди. Бир миллион доллар сармоя ётқизиш эвазига турк ширкати фильмнинг Туркиядаги дистрибуцияси ҳуқуқини қўлга киритар экан. Режиссёр Тимур Бекмамбетов суратга олаётган бу филм бўйича аввалроқ Ўзбекистон Миллий кинематография агентлиги ва «Қозоқфилм» билан ҳам келишувларга эришилгани хабар қилинган эди.
+++
18 март куни Россия томонидан Қримнинг босиб олинганига тўққиз йил бўлди. Аслида уруш ўша куни бошланган эди. Ҳамма ўшанда бир еримиз камайиб қолмайди, овурсин, Қозонни ҳам олсин деган эди. Шундан сўнг ўрис пошшонинг иштаҳаси карнай бўлди. Енг шимариб ишга киришди. Бунинг оқибатини эса бугун ҳаммамиз кўраяпмиз.
+++
Бу сўнгги 600 секунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Наврўзингиз қутлуғ бўлсин.  Кун давомида биз билан қолинг, Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», ...
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
19 сентябр 2022
Эстония, Латвия, Литва ва Польша  19 сентябрдан эътиборан туристик Шенген визаси бўлган россияликларни мамлакатга киритмаслик амалиётини йўлга қўйди. Улар ...
31 декабр 2020
Янги йил арафасида Фарғона ва Навоий шаҳри марказий майдонларига ўрнатилган арчалар ёниб кетди. eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...