UzPoster
15 апрел 2023

Хотин урганга 12 йил қамоқ – РТдан ваъз

Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. 

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?

РТ: Матчонбой сен хотинингни урганмисан?

МС: Овонг ëшулли. Хотинни бошдон, болони ëшдан маккам ушаш гарак. Қоққанда қонини, силкканда жонини олиш гарак. Аркак даян аркака ўхшосин. Қомчисиннан қон домсин. 

РТ: Матчонбой бу ишинг нотўғри. Президент янги қонунни имзолади. Хотинини урган эрлар 12 йил қамағда ëтадиғон бўлди. Бўлибам парашани ëнида. 

МС: Иби бохтим тийрдин қоро. Шунча ар қамоқхоноға нишатип сиғоди? Бизани машрипоғони бирлангжи қомийдило.

РТ: Машрип ким?

МС: Ўрис юртда стройкада ишлийди. Йилда бир галиб хотинини тийина босиб уриб гетади хороп. 

РТ: Матчонбой, хотинни уриш заифлик аломати. Прихологлар тадқиқотига кўра, эзилган одам ўзидан заифни эзиш пайида бўларкан.

Масалан, дейлик, сизни бошлиғингиз койиди. Онангизу қизингизни қўшиб сўкиб ташлади. Индамай ҳақоратни ютиб, бўйнингизни букиб, ишхонадан чиқдингиз. Олдингизда кўринган дайди ит ë мушукни тепиб-сўкиб хумордан чиқасиз. 

Куни кеча Қашқадарëнинг Чироқчисида айиқни ўлдиришди.  

Бундан  олдин Намангандаги бир қишлоққа келган айиқни маҳаллий аҳоли оғилхонага қамаб ўлдиришганди. 

Айиқни ўлдирган одам бор-йўғи 90 доллар жарима тўлар экан. Қўшни Қирғизстонда айиқни ўлдирсангиз 7000 доллар жаримага тортиласиз. 

Мабодо Хитойга бориб панда айиғини ўлдирсангиз, умрбод қамаласиз. Хитой ҳукумати панда айиқларни эъзозлайди. Уларни сотиш тақиқланган. Фақат йилига бир миллион доллар эвазига лойиқ бир давлатга ижарага беради. Ижарага олган давлат бу эркатой пандани бамбукдан бўлган печенье билан боқиш мажбуриятини ҳам олади. Шу ўринда эслатсам, Хитойда 1000 дан зиёд панда сақланиб қолган.  Ўзбекистонда тяньшань қўнғир айиғи бор-йўғи 250 тача қолган. Униям иккитасини кейинги 9 ой ичида ўзбеклар ўлдириб ташлади.

Тошкентдаги Салимбойнинг уйида у отиб ўлдириб, терисига сомон тиқилган камида иккита айиқ бор.

МС: Ëнқи популист қозоқ бират Кушербой шу ойиқлани исси сувуқина қорош учун ойлиқ олиб ўтирвадиқу. Иша бормин қури мут ойлиқ олиб ўтирибдими бу ëшулли.

РТ: Айиқни ҳимоя қилиш учун давлатдан ойлик оладиган Кушербоев йўғуртни ялаш жоизми ëки мубохми деб ўтирибди. Ишдан ҳайдовориш керак бу популист бекорчини. Ўша ўлдирилган айиқнинг қариндошлари ўрмонга обкетиб қосаям майли.

МС: Қорсилдоп учиб гурсилдап сингой монглойи қоро ним кало. Оғо сиз феминистмисиз. Мойчо ойиқни тарапини олиб ўтирибсиз?

Феминист

Мен онам, синглим¸ опам¸ қизим¸ қизимнинг дугоналари¸ хотиним ва унинг қизўртоқлари ва умуман саҳифамда дўст бўлган барча қизларни ҳимоя қилиш учун этигимни кийиб оëққа қалқдим.  Мен феминистман. Кўкрагимдаги ëлим яктагимни туртиб чиққан. Мўйловим шоп. Қошлар чимирилган. Бир қўлимида шахрихон пичағи¸ бир қўлимда маузер тўппончаси. Хўш нима дейшасан энди. Тек туриш.

МС: Оғо сиз ëнқи ўлган қотқон шум ховорлордан сўлланг. Ужус кино гўргандийн бўлоли.

РТ: Қўштепанинг “Қорақушчи”сидаги дарғазаб эркак кўчада сигнал чалган шўпрни сўйиб ташади. Шўпр гўрда. Қотил қамағда.

Ургутда  18 ёшли қиз ўзини ўзи ўлдирди

Тошкент шаҳридаги 110-мактабда рўза тутган 8-синф ўқувчиси турникка тортилганидан кейин ўлди.

ИИВ Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаган таксичи Шерзод Умаровни  қидирувга берди.

МС: Оғо сиз дим қисқа айтиб дурипсиз. Шу криминал хабарларни узун атиб ойтиб баринг.

Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Шерзод Умаров  2023 йилнинг 1 апрел куни соат 23:30 ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан. 

МС: Буни тутиб бичиб ташаш гарак. Ена ойтинг оғо!

РТ: Севги ўзи эски нарса хар бир қалб они «ëнгорто» (янгилайди) деб ëзган эди Ходи Тоқтош. Пора олиш ҳам шунақа эски ва такрорланадиган нарса. Хар бир замҳоким уни янглайди. Избоскан замҳокими «эшик қуриш учун ер абераман» деб бир анжанлик лохдан 5 млн. 300 минг сўм олган вақтида қўлга олинди. (Негадир порахўрлик деб эмас жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Камроқ срўк олиш учун танишлар ҳаракат қиған) Зам ҳоким қамағда.  Қоган зам ҳокимлар эрта билан ишга чиқар экан, уларнинг текин умрага бориб келган эналари «Болам олгину олдирмагин» деб дуғо қилмоқда. Ходи Тоқтош ëзгандек «Танқидга мухтож» булар.

МС: Ашакни қулоқини касганнни ойтинг

Бу мудхиш жиноят Бухорода рўй бераркан еру кўк ларзага келди. Фаластинда юк ташиëтган эшаклардан тортиб Халабдаги ҳачирларгача ох тортиб фарëд қилди. 2023 йилнинг 6 апрел куни соат 16:00 да Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи Ўзбекистон қашшоғи 38 яшар овсар  ўз қўшниси фуқаро Ж.Х.нинг мулки бўлган оқ эшакни «томорқа еримга кирди» деган баҳона билан қулоғини кесиб ташлади. Эшшак жонивор кўп қон йўқотиши натижасида ўлди. Эшак гўрда. Эшак қотили милисада. 

Табиат ва ҳайвонот душмани бўлган Ўзбекистон қашшоқларининг типик вакили бўлган пешкулик урод У.А. га нисбатан жазо қонуннинг  111-моддаси 2-қисмида кўрсатилган айб содир этганлиги бўйича тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Пешку тумани судига юборилган.

МС: Ашака ичим увишди. Ашак Америкада демократия символи. Байден дойи ишитмасин бу гапни

Европада туғилиб ўсиб европада айти технологи бўлиб ишлайдиган¸  ўзбекчани ота онасидан ўрганган 25 яшар ўзбек йигит Рассом Тузнинг ютубдаги жума ваъзини эшитиб ҳайрон қолганини айтди. «бундай жахолат Афғонистонда бўлади деб юрардим. Наҳот Ўзбекистон диний фанатизм ботқоғига шу қадар чуқур ботиб кетди» дейди у. Тошкентда яхши овқатланмагани учун камқонликка чалинган келин  хушидан кетди. Унинг тақвоси кучайган рижол эри скорий чақирди. Скорийдаги эркак докторни кўрган бу рижол «Нега аëл духтр кемади» деб шифокорни сўкиб калтаклади. Бу Афғонистон ëки Сурияда эмас бир пайтлар илм машъали бўлган Тошкентда юз бермоқда.

МС:  Зерип оғом билани ҳоққиннан чиқоди. Дўхтр Зерип оғо.

РТ: «Ҳар қандай касални даволайман» дея куф суф қиладиган шарлатан мулла ҳам касал бўлса югуриб докторга боради. Пули бўлса Германиядаги касалхонага ëтади. Дин тужжорларининг айнан қандай касалга чалинганини докторлар яхши билади. Анжанликлар айтганидай «ичидан ўтганини иштони билади»

Докторлар барча замонда ақл ва заковат машъаласини хурофотчилар ўчирмасин деб тиришиб келган шараф мансублари. Шундай шарафли замондошимиз  професс¸  Тошкент Тиббиëт академияси профессори Зарифбой Ибодуллаевдир. Бу закий ватандошимиз диний радикализм ва муллакратиянинг миллатни емирадиган захарли ўсимта эканлигини дадил айтиб чиқди. Раҳмат бу кишига. Миллат саломатлигини энг аввало шифокорлар ўйлаганидан миннатдорман. Миллатга чўпчак ва тинчлантирадиган афюн эмас аниқ илм ва ирфон керак. Бугун Ўзбекистон диний фанатизимдан даво топишга ҳар қачонгидан ҳам мухтож. Минг мулладан бир табиб  яхши.

МС Шу Зерип оғо ëзғон эртакни ойтиб баринг ëшулли

ЮРАК УРИШДАН ТЎХТАДИ…

Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Бўри баковул экан, тулки ясовул экан. Қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан. Азал-азалдан биология ва физология қонунларига бўйсуниб яшаб келаётган бир организм бор экан. Организмни Бош мия бошқарар экан. Унга ҳар куни ҳар хил фикрлар ёғилиб келаверар экан. Кунлардан бир куни у организмни бошқаришнинг янги усулини ўйлаб топибди ва барча ички аъзоларга қуйидаги хабарни юборибди: Ҳей ички аъзолар! Биз “Янги организм” қурамиз. Бир жойда ўтиришни бас қилинглар! Энди ҳамманг организм бўйлаб юрасанлар! Етар бир жойда туришларинг! Қайси аъзо қандай ишлаётганини ўз кўзинг билан кўришинглар керак” дебди. 

Бош миядан ички аъзоларга келган ушбу мудҳиш хабарни эшитиб юрак дарғазаб бўлибди ва дарҳол Бош мияга хабар юборибди: “Бундай қилиш асло мумкин эмас! Анатомия қонунларини ҳеч қачон бузиб бўлмайди! Акс ҳолда организм ҳалок бўлади! Ҳар ким ўз ишини ўзи бажариши керак! Ахир ҳар кимнинг ўз вазифаси бор! Жигар ишини юрак, юрак ишини буйрак ҳеч қачон бажара олмайди, ахир!” Бироқ юракдан отилиб чиққан бу нидо Бош мияга кор ҳам қилмабди. Бош мия билганидан қолмабди. Унга қулоқ солмаган юракни кейин жазолайман, деб ўйлабди у.

Бош мия бошқа ички аъзоларга ўз ҳукмини ўтказа бошлабди. Унинг важоҳатидан қўрққан барча ички аъзолар ўзлари билмайдиган ва ҳеч қачон қилиб кўрмаган ишлари билан шуғулланишга бел боғлашибди. Ахир ҳар нарсани билгувчи Оллоҳ эмас, Бош мия-ку, деб ўйлабди улар. Шундай қилиб ички аъзолар “аъзобай-аъзобай” юра бошлашибди: жигар буйраклар турган жойга силжиб тушиб уларнинг вазифасини, буйраклар эса тепага силжиб чиқиб жигар вазифасини бажаришга киришибди, яъни улар ўт қопига сийдик ажратиб чиқара бошлабди, ҳалқум эса организмнинг энг пастига тушиб тўғри ичак қиладиган ишни, тўғри ичак эса энг юқорига чиқиб ҳалқум вазифасини бажаришга киришибди… Энг пастдаги тешикка тепага чиқиб оғиз вазифасини бажарасан дейишибди, пастдаги яна битта аъзога “тепага чиқиб тил вазифасини бажаргин” деган топшириқ келибди. Шунда тил тилга кириб “Мен нима қилай” деса, сен пастга тушиб “ўша аъзо” вазифасини бажарасан дейилибди.  Қолган аъзолар билан рўй берган патологик ҳолатлар ҳақида гапиришга тил ожиз…

Организмда рўй бераётган шармандали ва фалокатли бу ҳолат оқибатида барча тўқималарда моддалар алмашинуви издан чиқиб анор сувидек ҳалол қон оқаётган томирларда харом қон оқа бошлабди. Ушбу патологик жараёндан таҳликага тушган юрак сўнгги  маротаба Бош мияга илтижо қилиб: “Бу экспериментни дарҳол тўхтатинг! Акс ҳолда бутун бошли организм, шу жумладан, Сиз ҳам ҳалок  бўлишингиз муқаррар!” дебди. Бош мия қалбга, яъни юракка қулоқ солмай билганидан қолмабди. Алал оқибат юрак уришдан тўхтабди…

Нейропсихолог, профессор 

Зарифбой Ибодуллаев

Эски граммофон

МС: Бундинчики гапларни маданият ва марифат телеканали барар ади. Шунам илжак Озод даян гўтўйинчи. Мадтурвасир Озот ҳар гуни уйониб «нишатсам элни қарғишина қолар аканман» даб ўйланади. Геча бориб уни бутун эл қарғаған бўлади. резултат дийди бини одини.

РТ: Уйда эски граммафон бор эди. Электрсиз ишлайди. Ëнидаги дастакни бураб тов берсанг ишлайверарди. Шу граммофонда Хамза театрида ўйналган «Отелло » спектакли ëзилган пластинкани эшитардим. Мен учун ўша граммафон маданият ва маърифат канали эди. Аброр Ҳидоятов Отелло ролида¸ Наби Раҳимов эса Яго¸ Сора Эшонтўраева эса Дездемонани ўйнарди. Автор номидан эса Қодир Махсумов гапирарди. Бу граммафон тараққиëтнинг қайсидир босқичида қолиб кетди. Телевидения ҳам шундай. Мана 10 йилдан бери ТВ кўрмайман¸ мееҳмонхоналарга борсам ҳам ТВни очмайман. Барча маълумотни интернетдан оламан. Катта заллик кинотеатрга бориб кино кўраман. Театрга бориб спектакл кўраман. Кўлвор илон най чалган фақир олдида мўлтираган каби ТВга боғлиқ бўлиб қолиш инсонга ярашуқ ишмас. ТВ шу эски грамафон каби ўтмишда қолди. Рахмалли яхши олат эди.

МС: Активист деган од билан «дуконлони босадўвин» Ҳожиакбар Носиров диний низо чиқарганликда айбли деб топилиб 15 суткага қамалғони ҳоққинда сўлланг оғо. Ҳоқиқат йўқми?

РТ: Олдин «Активистнинг укаси» деганни кўриб комедия томоша қилгандай бўлувдим. Кейин «оригинали»ни Хожиакбар Носиров ижросида кўриб хафсалам пир бўлганди. Шантажнинг хидини дархол сездим. Активист ўзини ишидчилар ишғолидаги Идлиб ëки Толибон чуқур илдиз отган Қандахордаман деб ўйлаб бошлади чоғи «йўгурт харом»лигини ўлчайдиган имон полицияси ролига кириб олди. Бу хавфли тенденцияга чек қўйилган бўлса жуда маъқул. Лекин жамиятдаги «толибонлашув» давом этаверса бундай имон полициялари ва аврат қоровуллари урчигандан урчиб бораверади. Ҳар хил диний воиз блогер ва имомбердилар яратишга уринаëтган рутубат  тоқатсизлик личинкалари ўсиб улғайишини таъминлайдиган атмосфера. Ўзбекистон дунëвий давлат. Бу давлатда сигир сутини ичмоқчи бўлган мардум сингх рохибларидан изн сўрамайди¸ қиймали мантини қаймоқ билан шанба куни ейиш учун яхудий раббийдан ҳам рухсат керак эмас.

Россиянинг 21 асрдаги виждони дея шарафланган Валерия Новодворская 2014 йил (ўлимидан бир неча ой олдин) ўзбек журналистига суҳбат берганида «Ўзбекистон шариат давлати бўлиш учун старт олса мустақил давлатчилик хатар остида қолади» дея огохлантирган эди. Валерия Ильиинична «Ваҳобийлик оқибатида чечен мустақиллигини йўқотдик. Масхадов даврида ваҳобийларнинг яйраб ўз билганини кўрган дунë чеченлардан юз ўгириб бу эркин ўлкани Путин этиклари остида топталишига имкон берди» деган эди. Туркистоннинг кейинги 130 йиллик тарихида ҳам муллаларнинг ўта салбий ва тараққиëтга қарши ролини кўриш мумкин. Ўз вақф ерларидан солиқ олинмаслик ҳақида боисқинчи билан тил бириктириб Чимкент ва Тошкент дарвозаларини рус солдатларига очиб берган муллаларнинг исми шарифи ва бармоқ излари архивларда турибди. Туркистон мухториятини қийин пайтда ичдан бўлиб заифлаштириб енгилишга таëрлаган ҳам Эргаш Мулла бошчилигидаги қадимчилар эди. Айнан улар Мутафо Чўқайни Туркистон мухторияти раҳбарлигидан ағдариб мини путч қилишди аммо давлатни бир хафтадан кўп ушаб тура олишмади. Диний хурофот худди занг каби давлатчиликни емирадиган хавфли нарса. Шу боис дунëвий давлатда дин давлатдан халқ таълими черков¸ синагога ва масжиддан ажратилиб қўйилади. Давлат мустаҳкам бўлиши учун мухим омил бу.Қадимчилар томонидан аввалига «кофир» дея тамғаланиб кейин шариат қозиси ҳукми билан Қаршида сўйилган Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бугун яна ëзгим келди. Элтуз учун устози аввал бўлган Беҳбудий минглаб одамларни биргина фатво билан очдан ўлишдан қутқарган эди. Очарчилик бошланган пайтда бугунги активистга ўхшаган «мулла»лар «заводда чиққан ун харом¸ кофирнинг тегирмонини шайтон айлантиради» деб ваъзлар қилишган. Авом халқ эса очдан ўлаëтган пайт эди. Шу пайтда Беҳбудий «Манафактура ва моторли тегирмонларда янчилган дон ҳалол» деб фатво берган эди. Шундан сўнг халқ «магазин уни»сотиб олиб еб бошлаган. Қадимчилар эса шундан кейин Беҳбудийни кофир деб эълон қилишди. Ўша пайт қадимчилари совунни ҳам тақиқлашган. Совун билан ювинган одам пулсиротдан ўтаëтганда оëғи тойғониб йиқилади дейишган. Тугмали куйлак¸ шим¸ велосипед¸ картишкани ҳам тақиқлашган. Бугун урчиган диний активистлар Беҳбудий устозни сўйган қотил қадимчилар ишини давом эттирмоқда. Тарих улуғ ўқитувчи. Тарихдан сабоқ олайлик. Улуғ файласуф Гераклит «Бир дарëга икки марта тушиб бўлмайди» деган эди.

МС Оғо бир позитив гап чиқди. Камбағал ўлискаларам ипотека барадўн бўлдилао

Дунëнинг ҳеч бир бонкаси қашшоққа ипотека кредити бермайди. Ойлигим мана деб қоғоз борсанг. Ойликни учдан иккисига емак ичмак олишинг керак. Энг мухими совунга пул қолиши керак деб бонкачи йигит сени орқага қайтаради.  Сасиб кетиб жамиятга зарар келтиришинг мумкин. Шу ойликни учдан бири уй кредитини ойма ой ëпишга етса кредит берилади. Бўлмаса йўқ. Илими билими йўқ¸ президент қарорларини ўқимаган¸ ëлчитиб бир ерда ишламай хотин кетидан кун кўрадиган паразитларга кредит бергандан кўра бонка форточкасидан пулни ташаворган яхшироқ. Тек ўтириш қашшоқлар. Хапаўлишма Туз оға қашшоқ деб камситди деб. Паспортингда шундай ëзилган. Дарвоқеа ўқишни билмайсанку. Хуллас мен айтсам ишоноур. Сен чакида халта билан урса ҳам оқармайсан.

Бу гапларни айтиб  турсам Матчон суқилишни конкуренти Ғайрат Омон ëзди:

Ғайрат Омон: Агар камбағалларга ипотека берилса…

«Ўзи шундоғам товуқ, қўй, парник учун берилган кредитларнинг 70 фоизи умидсиз қарз бўлиб, банкларга катта молиявий юк бўлиб турибди. Агар ипотека кредити берилса, улар тўламайди. Ана кейин кўринг томошани. Уйни қайтариб олсанг устимга бензин қуйиб юбораман деганлар кўпаяди, банк ва МИБ ходимлари пичоқлашади. Хуллас, интернет учун янги ва қизиқарли мавзу ва видеолар пайдо бўлади».

МС: Хуллас ашак бўлсанг қулоқингни касарлар

Шу ўринда Гулноз Мўминова эйжод намунаси ëдимга тушди.

Айиқ бўлсанг – ўнгирингда отарлар,

Бўри бўлсанг – адирингда отарлар,

Илон бўлсанг – заҳринг учун сотарлар.

Сен ортга боқма. Қоч!

Қуш бўлсанг гар, чарх ур кўкда – тинмагин,

Қишловда ҳам бу ерларга қўнмагин,

Галабошинг “кел” деса ҳам, кўнмагин,

Эрк сари шош!

Аямасдан набототни қуритдик,

Ўзни оқлаб, “Қизил китоб” юритдик,

Ҳурлар эккан гиёҳларни хўр этдик.

Диллар – яланғоч.

Қоя – ўққа учган айиқ тимсоли,

Шамол бўзлар Она бўри мисоли,

Сел урган ҳув ерлар – ҳурлик уволи,

Топилмас илож.

Тўрга солиб бургутлару сорларни,

Овлаяпмиз кўзда ўти борларни.

Хуллас, ўзга бўшатяпмиз ғорларни –

Кўзимиз оч.

Гулноз МЎМИНОВА

МС: Шўрда тўхтоп ëнқи гапни ойтинг

РТ: Ассалом Узбекистан, Жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
7 сентябр 2020
Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, боласининг ахлати тўла уч кунлик памперсни ейишга мажбурланган самарқандлик 25 ёшли Мустаҳкамнинг дўппослангани видеоси тарқалганидан ...
28 июн 2016
Бу ҳақда баёнот тарқатган «Эзгулик» жамиятининг билдиришича, жазо муддати узайтирилган Ғанихон Маматхонов ҳозирда ҳуқуқ фаоли Каттақўрғондаги 7-сонли тергов изоляторида ...
8 август 2016
Рассом Кирпи ҳар йили бўладиган айни ҳолат, абитуриаентларнинг бункер, паравоз ва шпаргалка каби воситаларидан фойдаланинишини ҳажв қилади. Бу йил ...
13 сентябр 2022
Бугунги шикоятлар Андижоннинг қўрқинчли кўчаси, маблағга муҳтож тадбиркор, кўприк таъмири боис сарсон бўлаётган марғилонликлар. Дастлабки видеомурожаатда серқатнов кўча акс ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...