Вояга етмаган қизнинг сазойи қилиниши юзасидан жиноий иш очилди
Жорий йилнинг 13 парел куни юз берган Элтузда ёритилган холат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Элтузнинг телеграм каналида Мадина Исмоилова исмли фаол саҳифасидан олинган видео эълон қилинган эди. Унда каттароқ ёшдаги мактаб ўқувчиси кичикроқ ўқувчи қизни бошқа қизлар кўзи ўнгида уриб сазойи қилаётгани ва тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган.
Жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 12.30 ларда вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади ички ишлар идораси расмий муносабатида.
Мадина Исмоилова холат Тошкент шаҳридаги 331 мактабда содир бўлгани, унга видеони ота оналар ташлаб берганини билдирган. «Афсуски, директор ва вояга етмаганлар билан ишлайдиган инспекторларнинг ёрдами иш бермаганидан кейин ота-оналар менга ушбу видеоларни ташлаб беришди! Ким бу нарсага чора кўради? Қачон ота-оналар боласи учун хавотир олмайди? Жамоатчилик мазкур воқеаларга чора кўришларини сўрашмоқда» дея ёзган эди.
@eltuz