Асосий мавзулар
1 май 2023

Референдум, янги олтин кони, фирибгарлар ва самосуд – 600’42

Салом қадрли мухлислар, бугун 1 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.

+++

Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари эълон қилинди. “Референдумда Конституция тўғрисидаги Конституциявий қонунни қабул қиласизми деган саволга 19 млн 722 минг 809 нафар фуқародан 15 млн 40 минг 55 нафари (90, 21 фоизи) ёқлаб,  1, 5 млн нафари қарши овоз берди» дея билдирди Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев. 

30 апрел куни Швецияда очилган Ўзбекистон элчихонасида ҳам референдумида иштирок этиш имкониятлари яратилди. Унда мен ҳам иштирок этиб овоз бериш ҳуқуқимдан фойдаландим. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилди. Кўп йиллардан бери швед ватандоши бўлган Элтуз муҳаррири Қудрат Бобожоннинг сайловларда иштирок этишга қандай ҳаққи бор эди, деган турли иддаолар янгради. Албатта мен бу саволни ўзбекистоннинг Стокголмдаги элчихонацихонаси биринчи котиби Жасурбек Жўрабоевга бердим. У киши ватандан ташқарида яшаётган Ўзбекистон ватандошлари учун бугунги кунда анча юмшатилган талаблар қўйилаётгани, яъни улар Ўзбекистон паспортлари билан келиб овоз беришлари мумкин деган жавобни берди. Ва мен бундай имкониятдан фойдаландим.  Конституцияни шу шаклда қабул қилинишини ёқлаш ва ёқламаслик, референдум бюллетенига ҳа ёки йўқ деб овоз бериш эса бутунлай бошқа масала. Швед ватандоши ва айни пайтда эски бўлса ҳам ўзбек паспорти бор бўлган Қудрат Бобожоннинг референдумда иштирок қилгани унинг ҳукумат тарафида бўлгани ёки мухолифат томонида эканини сира англатмайди. Юқорида расман таъкидланганидек, ҳар холда бир ярим миллион одам Конституциянинг янги таҳририга қарши овоз берди, бу уларнинг сиёсий иродасини англатади. Элтуз эса эркин матбуот воситаси бўлароқ ҳар қандай сайловнларни ёритишда ҳар иккала томон учун ҳам тенг имкониятлар беришга, холис бўлишга интилади. Ўзбекистонда ва дунёда  кечган янгиликларни ўз мухлисларига етказишда давом этади.

+++

Жиззахда янги олтин кони топилди. Геологик разведка ишлари давомида Жанубий Нурота тоғларининг шарқий тармоғидаги Маржонбулоқ қирларида янги олтин кони топилди.

Ғаллаорол туманида топилган янги коннинг олтин заҳираси 175 тонна экани тахмин қилинмоқда. Прогнозлар кондаги заҳира ҳажми яна 60-70 тоннага ошиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Янги кон давлат балансига олинган. 

+++

Фарғонада Telegram мессенжери орқали 6 млн олтиюз минг сўм пулни алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди

У фарзандининг касаллигини баҳона қилиб, бегонанинг ишончига кирган ва ундан эҳсон қилишини сўраган.

Фирибгар махфий кодни қўлга киритгач, картадаги пулларни ўзлаштирган.

+++

Бувайдада куёв қайнотаси ва хотинини ўлдирди

Етти йилдан буён эрининг қийноқларига чидай олмаган аёл ота уйига қайтади.

Ота қизини қайта юбормасликка қарор қилади. 

Дарғазаб эр ўткир пичақни олиб, қайната уйига боради. Уйга писиб кириб, аввал қайнатаси кўкрагига икки марта пичоқ санчади. Отаси ҳимоясига келган хотинини ҳам пичағлаб ташлайди. 

Қайната ва хотин гўрда, эр қамағда. 

+++

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган. Элтуз айни кўргазма ва бошқа тадбирлар юзасидан ҳам репортажлар олишни кўзламоқда.

+++

Бу сўнгги 600 секунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
12 август 2018
«Жаслиқда бир ойларча ўтирганимиздан кейин вазият бироз юмшайди. Тушлик, кечки овқатлардан кейин 5 дақиқа бўлсаям бир-бирларимиз билан гаплашишга имкон ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
13 май 2024
Кун сурати
17 октябр 2019
Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Сайт муҳаррири Хуршид ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...