Асосий мавзулар
5 май 2023

Мирзиëев Берлинда. Москва ëнди

РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Матчонбой сен нега қўлингга гармон олдинг. Соз чалиб берасанми?

МС: Туз оға барибир ман ойтқонимни соропоëннон бошқо ердагила чушинмийди. Кейин гап хайп билоро. Ҳаммаси потхолим, лаган қоқишдон бошқоғо ёромийдўн етим жужала. 

РТ: Тўғри қилибсан Матчонбой. Мана Мирзиëев Берлинда эканида, дам соз, дам суҳбат бўлди. Мирзиëевнинг қизи ва невараларига концерт қўйиб беришди Берлин филармониясида. Чоршанба куни бирданига учта музейни ëпиб, ўзбек раҳбари оиласи кўнгилхушлиги учун беришди. Музей кўрган зарарни Ўзбекистон қоплади. 

МС: Алдин қийзло «хола-хола» ўйнар ади. Хозир «гулнора-гулнора» ўйнийдило. Ўйинда ўйнаса чиқим кам бўлар ади. Шу ўйинни Шоввозсойда ўйнаса бўмийми? Париж билан Берлинни оввораи жахон атмин. 

РТ: Матчонбой, сен қўшиқ айтаман девдинг. Яна суқилишни бошладинг. 

МС: Дастон ойтомон оғо. Достонда қўшиқдан алдин гириш сўзи бўлоди.

РТ: Айт бўлмаса.

МС: Бир юртда бир пошшоғо тахт ўлчаб барилган экан. Бўлғони икки метр. Пошшо бўлсо усто чоғириб шу тахтни 17 метр атиб қайта ясаттирибди. Тахт тайëр бўлғоннан кейин усто дуторини олиб тингир тингир аттириб ойтиб дурғон ери иминнин. 

Ойлонип чиқдим боғ ëно. Бир хўжик галди мен ëно. Ишқинда бўлиб дивоно. Тахтда қоломон диди. Воҳ сани оломон диди. Ўлинча қоломон диди. Қолмосом ўламан дийди. Спидометрни нўл атип… Пробегни яна нўл атиб,  Гозни бараман дийди…

РТ: Газни бергани яхши. Совуқда қийналганимиз эсимдан ҳалиям чиқмади. Баракалла Матчонбой. Энди бундан буëн сен гапирмай, қўшиқ ойтиб туравур. 

МС: 

Худоддан диладим чушдинг алима

Ëздир инди орқойин  дималарингни…

Срок прок даян гап галмасин кўнглинга

Ëздир пошшожоним дималарингни…

РТ: Матчонбой шу кунларда ой чиқсаям кун чиқсаям президентларнинг неварасига чиқди. Битта невара солиқ тўловчилар ҳисобидан Берлинда симфоник концерт эшитди. Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Тошкентда иштон кўйлагини сотиб Африкадаги очларга пул жийнади. Бухоронинг қаракўлидаги очларга Африка президентининг набираси пул тўпласа биру бир бўлади.

МС:  

Бедана сайраса даптарда қоғоз… 

Айвоно чиқманг оғо уради оëз. 

Ина лангир лунгир. 

Она лангир лунгир. 

РТ: Матчонбой блогерлар куршовидаги набираю қизлар Берлину Париж қилиб лангир лунгир қилиб юрганида тахсинга сазовор ишлар ҳам юз берди.

МС: 

Немис чиқди ўрмондан. 

Инвестиция олди кармандан. 

Ë ўласан ë қолосон 

кимни дўсти бўлосон. 

Албатда немисга дўст бўлишлик жоиз. 

Германия Европа иттифоқининг умуртқасидир. Берлин эса у супер давлат пойтахти. Кўчалардан сиëсий қудрат иси келиб турадиган мегаполис. 

Сешанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оëғи Германиянинг азиз тупроғи билан табаррук бўлди. 

 Ўзбекистон раҳбари Мирзиëев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц билан учрашди. 

Бу ташриф шарафига Берлин филармониясида дрижерлар Кирилл Рихтер ва Алибек  Абдурахмоновлар бошчилигида нағма базми қурдилар. Бу нағма базмини Мирзиëевнинг набираси ўз ташрифи билан аржуманд айлади. 

Шавкат Мирзиëев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан Бельвю саройида учрашди. 

Ҳа ўша зиги зўйли яъни енгиш минораси дея дунëга машхур обида ëнидаги муҳташам саройда. Бу саройдаги тадбирларни ëритиш учун Элтуз мухбирларига  аллақачон акредитация берилди. 

3 май куни соат 17 да  Ўзбекистон президенти Берлиндаги  Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишди. 

Ўзбекистон ўрис тагига пойи патак бўлмай Ғарбга юз буриб Ғарб давлатлари¸ хусусан Германия билан елкадош дўст бўлгани албатта яхши ва маъқул.

Германия бу энг люкс автомобиллар ўлкаси. Германия бу юксак технология ва илмий заковат чўққиси. Германия бу мухташам тиббиëт тизими. Германия бу тезлик чегарасиз бўлган автобонлар тизими. Бу ўлкага яқинлашиш яхшига ëндашиш демакдир. Бу ўлка ким билан дўстлашса ўша ўлкага барака¸ хузур ва ҳушу киради. Яшасин Германия ва Ўзбекистон дўстлиги.

МС: Воррилдоп учиб, воррилдоп учип галди тўрам зилзила солип¸ Осмон порохот ойриполонгларини гўринг. Ўзбекистоннинг шони шўкатини гўринг. 

РТ: Ўзбекистон давлати асосчиси Файзулла Хўжа немисчада равон гапирар ва мутолаа қиларди. Ўз уйини таъмирлаган рус архитекторлари билан немисча гаплашгани эсланади. Файзулла Хўжа ўз пули хисобидан юзлаб ëшларни Германияга ўқишга юборганида немис технологияси, фан ва ирфони миллатга юқсин деб орзу қилган. (Ҳозирги каби чўпчак эмас, балки математика, механика, тиббиëт ва агрономияни ўқишган Файзулла Хўжа олмонга юборган ўзбеклар) 

Файзулла Хўжа рус Кремль жаллодлари тарафидан отиб ўлдирилди. Германиядан ўқиб қайтган жадид ëшлар ҳам қатағон қилинди. Лекин чет элда қолган ўзбеклар Германия билан алоқани узмади. Мустафо Чўқай, Вали Қаюмхон ота ва Боймирза Ҳайитлар Германия армиясига асирга тушган туркистонликларни қутқаришди. Имкон қидиришди. Улар рус Кремль жаллодларидан немис ëрдамида қутулишни орзу қилишди. 

Бугун ҳам рус Кремль жаллодларининг қонли кўзи мамлакатимизга тикилган. Улар, худди Украинада қилгани каби, Ўзбекистонда ҳам гўдакларни ўлдиришга ҳозиру нозир. Бундай қийин паллада ўзбек президентининг Берлинга келгани шоëн таҳсинга лойиқ. Жадид оталаримиз орзуси бу. 

Оддий мисол. Запорежец, Москвич каби темир терсакдан Мерседес, БМВ ва Бентлилар миллион марта мукаммал. Дас ист Дойчланд. Ўзбекистон байроғи музаффар олмон ва овропа бирлиги байроқлари билан немис осмонида ҳилпирамоқда. 

Freundschaft. Frieden und Sieg über die russische Welt. Боту ëзганидек «Эй муаррих! Ушла ëзғич! Бизни эсла шон билан! Лекин тарих ëзғувчилар Ўзбекистон раҳбарининг Путин таъсирида бўлганини ҳам ëзиб қўяди. 

МС: Ассалом ўрислор буюк оғомиз. Москвадан нур олган ўзбек гулбоғи. Преиздент йўлини сиз кўрсатдингиз. Кремл нуридан шонлидир шўкат. 

(Боши) Ина масалан Украинадоғи уруш Ўзбекистоннан километрларча узоқда. Ная шунда бу уруш учун Ўзбекистондаги ўрис ҳижолат чакиши гарак. Дўғри ўрисла Путинни хотини ë эриннанам кўпроқ савади. Ўзбекларам Путинни энасиннан кўпроқ, аммо доллар билан гринкарддан камроқ яхши гўради. Лекин нага урушни бошлағлн қолиб бутун халқ қийналиши гарак. Госпиталний ëни диланчи ўрис билан дўлиб гетибди. Очўрис даган гап ена актуал бўлди шу гунлада. 

РТ: (Титр) Рус ойдини Дмитрий Губиндан сабоқ. «Нега барча руслар Путин жинояти учун жавобгар?» 

Бу саволга жавобни  Украина ёки Россия билан умуман алоқаси бўлмаган китобдан топдим. Бу Марк Мансоннинг мотиватор китоби, «Менинг нима алоқам бор баҳонаси.» деб номланади. Китоб жуда американча, яъни қандай яшашни тушунтириш иштиёқида жуда кашшоф. Аммо бу кузатувларнинг нозиклиги ва умумлаштиришнинг аниқлиги туфайли американча  бошқа motivator китобларидан яхшироқ фарқ қилади.

Ëзувчи Мансон  айб ва жавобгарлик нисбати ҳақида шундай ёзади:

«Биз айбдор бўлмаган муаммолар мавжуд, аммо биз улар учун жавобгармиз. Айтайлик, сиз бир куни эрталаб уйғонгансиз ва квартирангиз остонасида янги туғилган чақалоқни топдингиз. Кимдир ташаб кетган.  Бу сизнинг айбингиз емас: сиз болани ташаб кетмадингиз. Лекин сизда бир масъулият бор. Сиз  бу вазиятда нима қилиш кераклигини ҳал қилиш керак. Балки болани   ўзингиз учун асраб оларсиз. Балки 40 даража совуқда болани остонада қолдириб эшикни ëпиб бемалол сутли шоколод ичиб журналдаги рангли расмларни томоша қиларсиз. Ëки болани ошпичоқ билан майдалаб  севимли  питбуль кўппагингизга емиш қилиб берарсиз. Қаранг – сизнинг танловингиз қатор муаммоларни келтириб чиқаради ва сиз ушбу муаммолар учун жавобгарсиз. Биз кўпинча бизнинг айбимиз бўлмаган вазиятлар учун жавобгармиз. Бу ҳаёт. Мана бу тушунчаларни қандай фарқлашингиз мумкин. Айб ўтмиш билан, масъулият эса ҳозирги кун билан боғлиқ. Айб сиз аллақачон қилган танловингиздан келиб чиқади, масъулият эса ҳар куни ва ҳар дақиқада қилган танловингиздан келиб чиқади.»

Хуллас сиз, ҳар сафар омма олдида «Бу урушда менинг айбим йўқ¸  мен ҳеч нарсада айбдор бўлмасам, нима учун уруш учун жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак?! Бошқалар тортсин жазони!!!»-  дея бақиришдан олдин сиз ëзувчи Мансон  тасвирлаган вазиятни эсланг.

24 йил 2022 февралда биз ҳаммамиз эрталаб эшикни очдик ва остонада ётган чақалоқни кўрдик.

Ва бу ўлдирилган украиналик чақалоқ эди. Уни ўлдирган аскар давлат номидан ҳаракат қилган эди. Яъни унга бу буйруқни  ким берганини биламиз. Буйруқни давлат берган эди.

Боланинг ўлимида сизнинг айбингиз йўқ, лекин ўлдирилган бола шу ерда.

Эҳтимол, сиз боланинг жасадини майдалаб эркатой кўппагингиз  питбулни боқмайсиз, аммо бу сониядан бошлаб сиз ўз  хатти-ҳаракатларингиз учун жавобгар бўласиз. Агар эшикни зичлаб ëпиб квартирада узлатга чекинган бўлсангиз ҳам. Сиз ички эмиграцияга қамалиб уйда ўтирсангиз ҳам барибир жавобгарсиз.  Сиз ëш бола жасадини кўрмаганга олиб бу ўлик болакай устидан чатаноғингизни катта йириб хатлаб ўтиб ишларингизни қилсангиз ҳам сизнинг айбдор эканлигингиз ҳақидаги ҳукм ўзгармайди. Полиция ҳеч нарса қилмаслигини билганингиз ҳам  сизни айбдан ҳолос қилмайди. 

Украиналик боланинг жасади ҳар бир ўриснинг  остонасида.

Жасад учун айб Путин ва унинг жамоасида.

Лекин ҳар бир нарса учун жавобгарлик янада барча руслар зиммасида.

МС: Оно лангир лунгир. Ина лангир лунгир.  Туз оға навчун бўлмаса тармоқларда ақли етган ҳам етмаган ҳам Путинни мақтаб ëтибди

Бугунги ўзбекистондаги миллионларнинг мияси чўпчак ва нафрат билан тўла. Аммо у ерда асло илм¸ фаҳм ва фаросат йўқ. Олдин айтганимдек Ильи Ильф ва  Евгений Петровнинг «12 стул ». романи қахрамони Эллочка-людоедка луғати 30 сўздан иборат бўлса  оддий чўпчакхўр ўзбек луғати 15 сўзга ҳам бормайди. Бу сўзларни ярмисини ўзиям тушунмайди. Масалан ўша мўъмин ë мўъмина энг кўп ишлатадиган «зайбал» сўзини маъносиниям тушунмайди. Бу биомасса эртага бугундан ҳам баттар саводсиз бўлади ва охирида икки кўзли оғзи бор аммо тили йўқ еб ичиб туалетга борадиғон махлуққа айланади. Баъзилари айланиб ҳам бўлди. Изох қолдиришдан олдин мактабда 8 йил ўқиб эга нима кесим нима эргашган қўшма гап нималигини билиб олинг.

МС: Дрон борип урилоди гумбаза, орёнинда ёниб ётибди нефтебаза, Байроқлори ëниб гетди ўрисни… киштак киштак киштак

РТ: Ўзбекистон раҳбари Берлинда юрар экан Москва юраги бўлган кремл гумбазига дрон билан ҳужум қилинди. Байроқ ëнди. Бир пайтлар Рауф Парфи ëзган эди. «Москва ëнмоқда, ëнмоқда ахир» Аслида бу гапни Кутузов айтган. Россия озод бўлиши учун Москвага ўт қўйиш керак.

МС: Учак учака боқоди¸ алдиннан солмо оқоди. Хиводо гастинса қурғон қиз бой бой жонимни ëқоди…

РТ: Хивадаги вандализм тўхтатилсин UNESCO ҳимоясидаги Хива шаҳрида қонун ва мантиққа зид тарзда бетон қозиқлар қоқиб, 4 юлдузли меҳмонхона қураëтган тужжорлар иштаҳасига ким қозиқ қоқади? Ким бу ишга стоп дея олади? Мирзиëев даврида шаҳар бедарвоза бўлдими? Қадимий обидалар нега тужжорлар қўлига берилди? Термитлардан минг баттар бу тужжорлар қадимий обидаларни еб тугатса, Германия музейладидаги Хива қолдиқлари билан мақтанамизми? Дешон қалъа мавастон ҳудудидаги қурилиш деб аталган вандализм тўхтатилсин!

МС:

Жоку жоку жоку…

Олти торгош бири бохрам

Молхоносинда олор дам

Кансерт бўлсо гунда байрам

Олти торгош бийри Саънат

Ишитжаки қури лаънат

Олти олкош бири қудди

Лотореяси мошин утди

Олти торгош бийри зерип

Юради кўкракни  керип

Жоку жоку жоку

РТ: Матчонбой олдинги сафар айтганимиз тема. Яъни Ўзбекистон проблемасини ўрис тилида Парижда ëки Берлинда муҳокама қилиш масаласи бўйича одамлар эътироз билдирган. Сенга нима деб. Мисол келтирсам. Масалан менинг Урганчдаги уйимда канализация бузилди. Пул тўлаб уста чақирсам. Сантехник. У айтса мен сени уйингдаги канализация проблемасини Парижга ëки Берлинга бориб тузатаман деса хайрон бўламанку. 

Тўрт-бешта фаол ва поп йилдизнинг Парижга бориб, Ҳожибой айтмоқчи, «морожна еб кегани» Ўзбекистон ташқариси учун «ноль» тарғибот бўлди ва Ўзбекистон ичкариси учун йилнинг энг қиммат анти-тарғиботи бўлди. (Мажолиснинг русча ўтиши Ғарб учун антимагнит бўлгани алоҳида мавзу) 

1. Нега палончи борадию мен бормайман деган темада ўзбек активистларининг иккинчи жаҳон уруши бошланди. (Биринчи жаҳон уруши – бу «фаол»ларнинг Берлинга борганида юз берганди) 

2. Фотошоп ëрдамида «қаритиш санъати» дейилган шубҳали арт перформенс ортидан шундоқ ҳам ҳар нарсадан хапа бўлуварадиган кўнгли «нозук» қорақалпоқлар уввос солиб йиғлаб, қайтиб чиқмайдиган депрессияга кириб кетди. 

3. Тадбирнинг то бошлангунига қадар ҳарбий сир сингари сақлангани ҳам саволлар пайдо қилди. 

4. Спонсорликка ихтиëрий-мажбурий қатнашган хомийлар ҳам ўз норозилигини гизли сиздириб, «бизга зарилмиди пулни форточкадан отвориб?» деган муждага жон киритишди. Бунинг ортидан пул ювиш коррупция ва Ўзбекистон имиджини ерга кўмадиган эллик миллионта иддао ҳассага таяниб, дунë бўйлаб кезиб бошлади.

5. Мен ҳурмат қиладиган «активист»лар – Азиза, Никита, Шахноза ва, айниқса, оташин муҳаббат билан севадиганим Мухлисанинг шу пайтгача яратилган айконик тасвири хиралашди, айнаги дарз кетди.

Шунақа гаплар. Бир ўқ билан иккита эмас бутун бошли қуëнлар фермасини отиб ўлдириш дейилади бу. 

Гип-гип ура. Олқиш ва тасанно. Бўлса шунчалик бўлар.

Агар ўзбек «активисти» ватандаги спўнсўр ҳисобидан Парижга бориб, «ватанни севиб ташаш» ҳақида гапира бошласа, дарров чўнтагингизни пайпаслаб кўринг. Кармонингиз жойидами? Двлатнинг кармоничи? «Янги Ўзбекистон» обрўсичи?

Навбатдаги қўшиғимиз олтин қафас ичида сайрайдиган булбуллар учун махсус ижро қилинади. 

(«Шаҳнозалар» ретро қўшиғи янграйди, рақсида Райҳон, залда эса Мухлиса дрўн учириб видео олмоқда )

МС: 

Рақсга тушар шаҳнозалар¸ шаҳнозалар

Гулга ўхшар шаҳнозалар¸ шаҳнозалар

Бир биридан гўзал бўлиб парижларда

Дилга ëқар шаҳнозалар¸ шаҳнозалар

Матчонбой мен куни кеча Берлинда Мирзиëев қатнашган тадбирларда немис тарафидан акредитация олиб қатнашиб бетон ҳақида ўйладим. Бетонни энди қориб апалубка ичига қуйсангиз олдинига қотмай туради. Икки уч кун ўтиб бетон тошдай қотади. Мирзиëев 2019 йили Берлинга келганида ҳали тошдан қотмаган эди. Адлон меҳмонхонаси олдига йиғилган ўзбек студентлар билан гаплашганди. Эртасига Белвю саройида немис жамоатчилиги билан ҳам яқин келиб қўл бериб сўрашиб салом алиқ қилувди. Ўзи билан невара чеваралари уруғ аймоғини ҳам еталаб кемаганди.  Ўшанда унга ҳамрохлик қилган мотоциклчи телехлар сони ҳам кам эди. Бу сафар Мирзиëев журналистлар билан ҳам жамоатчилик билан ҳам кўришмади. Масалан, Берлиндаги музейга Германия президенти Штайнмейер битта полиция машинаси ҳамрохлигида келган бўлса, ўзбек президенти бир неча машина¸ ва мотоциклчи увловиқлар ҳамрохлигида дабдаба билан келди. Германияда пул тўласангиз мингта мотоциклчи ҳам сизга ҳамрохлик қилади. Шундан кейин ўзбек солиқ тўловчилари ҳисобидан музейни ëпиб фақат ўзлари кўнгил ҳушлик қилишди. Атрофни худди Саддам Ҳусайн келгани каби телехлар билан ўраб қўйишди. Немислар буни кўриб аптини буриштирди. Диктатура ва мустабидликнинг сассиқ хиди келаëтган эди. Ўша куни ўзбек шоири Улуғбек Ҳамдам мана бу шеърни ëзди

Қиёматлар қўпсин дунёда, майли,

Ариқларда оқсин сув эмас, қонлар.

Ер ютсин энг масъум гўдакни ҳатто,

Жаҳаннам ўтида қоврилсин жонлар!

Қиёматлар қўпсин дунёда, майли!..

Агар…

Агар ер юзини бошқарса золим,

Агар ҳақ сўз қолиб ёлғон бўлса бош!

Агар жоҳил кулиб, йиғласа олим,

Агар гул ўрнида қўлга тушса тош,

Қиёматлар қўпсин дунёда, майли!..

Агар қашшоқ очдан ўлсаю бойи

Қайрилиб боқмаса, ош-туз бермаса!

Жиноятлар содир этилса кун-тун,

Миршаби осийни дорга термаса,

Қиёматлар қўпсин дунёда, майли!..

Агар разолатга тўлса она юрт,

Шоири ёлғонни ёзиб кун кўрса.

Ватанни  парчалаб сотган тужжорни

Мулласи улуғлаб, “дуо”лаб деб турса,

Қиёматлар қўпсин дунёда, майли…

Агар шундай бўлса, чиндан-да, ёҳу,

Қиёмат қўпишга лойиқ дунё бу!..

МС: Оно лангир лунгир. Ина лангир лунгир. Ватанимиз бўлди обод ман йиғлмай ким йиғласин. Уринг потяни оғо.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
20 январ 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Хоразм вилоятининг Шовот туманидан. Паррандачиликка ихтисослашган ферма эгаси ...
21 ноябр 2023
Ўзбекистон Х фактор шоусини ўтказадиган дунëдаги 58 давлатдан бири бўлди. Қадрли мухлислар, бугунги мавзуимиз 19 ноябр куни 12 нафар ...
30 ноябр 2021
Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ...
2 июн 2019
Қашқадарëнинг Чироқчи тумани Тутли маҳалласида 28 май куни маҳаллий овчи айиқни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Nuz. Uz нашри Ўзбекистон ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...