Асосий мавзулар
16 август 2023

АҚШ полицияси ўзбек педофилини ушлади

Питтсбургда истиқомат қилиб келган ўзбекистонлик Мақсуджон Қосимов ижтимоий тармоқда ФБР ва Кранбери полициячилари тарафидан очилган сохта 15 ёшли қиз саҳифасига кириб, унга шаҳвоний видеолар йўллаган ва яқинлик таклиф қилган. Шундан сўнг (гўёки) рози бўлган қиз билан унинг уйида учрашиш ниятида бир неча километр нарида жойлашган Кранбери шаҳрига кетаётганида қўлга олинган. 

Ўзбекистон ватандоши шу тариқа педофил жиноятчиларни аниқлаш ва ҳибсга олиш учун атай уюштирилган “тадбир” тўрига тушган.

15 ёшли қиз билан яқинлик орзуси уни қамоққа олиб борган… Мақсуджон мақсадига етди. Маҳаллий матбуотга кўра, бу 23 яшар йигит шаҳвоний суратларни ёш қизалоқларга ҳам жўнатгани текширилмоқда.

Айрим ватандошларнинг АҚШда ўзини жуда ҳам хунук тутаётгани ҳақида гапирганимизда, албатта, бир қатор эътирозлар бўлди. Кимдир бизни янги келаётган ватандошларга нисбатан адоватда, кимдир мусулмончиликка тўғри келмас ҳаракатларда айблади.

Мана сизга оқибат. Ҳеч шубҳасиз, бу йигитнинг келажаги (Америкадагиси) жуда аянчли. Унга нисбатан олға сурилаётган айблов АҚШда жуда ҳам қатъий чоралар кўрилишини назарда тутади.

Йигитни маълум муддат қамоқ жазоси ва ундан кейин шубҳасиз депортация кутяпти. Зеро уни АҚШ жамияти учун ўта хавфли деб топишлари аниқ.

Тағин ўқинг
5 апрел 2017
Ўқувчиларнинг жинсий тегажоғлигидан ҳамкасбини ҳимоя қилган Тошкент шаҳар Олмазор туман 315-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 60 яшар Гулбўстон Низомиддинова ...
3 май 2019
Кўриб турганингиз уй оддий ўзбек мулозимининг уйи. Уй эгаси давлатдан аниқ суммадаги маош олган ва тижорат билан  шуғулланиши қонунан ...
3 феврал 2021
Жорий йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ютубдаги «Халқ фикри» ...
13 март 2018
Бундан 65 йил олдин, 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилида илк бора мана бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...