Асосий мавзулар
3 феврал 2021

Сурхондарёда танқидчи блогер Отабек Сатторий ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ютубдаги «Халқ фикри» канали асосчиси, 42 ёшли блогер Отабек Сатторий ҳибсга олинди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ катта терговчиси Х.Хушбоқов имзолаган тинтув ўтказиш қарорига кўра, «фуқаро Тўраев Лочин Алиёрович аризаси юзасидан 30.01.21 йилда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳрида яшовчи Отабек Сатторий фуқаро Тўраев Лочиндан товламачилик йўли билан кимёвий ишлов берилган, нархи 5.040.000 сўмлик битта “Vivo-X50” русумли қўл телефони олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган». 

«Фуқаро Сатторий Отабек устидан Жиноят кодекси 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ хабарида.

«Ўғлимиз тўрт кундан бери қамоқда қолмоқда. Ҳозирги аҳволи ҳақида ҳеч нарса билмаймиз», деди Отабекнинг 3 январь куни «Элтуз» суҳбатлашган отаси Абдуманнон Сатторий.

Блогернинг яқинлари «Элтуз»га жўнатган видеода блогернинг ҳибсга олиниши жараёни акс этган. Видеода дарвоза олдида тўхтаган машинадан блогернинг тушаётгани, шу заҳоти иккита оқ машина етиб келгани, унда фуқаролик кийимидаги шахслар тушиб келгани акс этган.

Уларнинг иккитаси блогерни ушлаб, ўз машинасига ўтқазади. Орадан икки дақиқа ўтгач, машина ушланган Отабек билан бирга жўнаб кетади.

Отабек Сатторийнинг отаси, 69 ёшли Абдуманнон Сатторий «Элтуз»га воқеа тафсилотларини гапириб берди:

«Бу телефонни аслида Шеробод ҳокими юборган. Бу совғани юборгани сабаби, Отабек Сатторий яна бир блогер Фарҳоджон Исмоилов билан «Ўзбекистон президенти буйруғига асосан, туман ва шаҳарларда қишки-кузги мавсумга атаб ярмаркалар ташкил этилишига бағишланган тадбир»ни ўрганиш учун Шеробод туманига боришган.

У ерда бозорқўмнинг одамлари «Нимага рухсатсиз бу ерга келдиларингиз, расталардаги маҳсулотларни рухсатсиз суратга олаяпсизлар», деб Отабекни уриб, курткасини йиртишган, телефонини синдириб ташлашган…».

Блогернинг отасига кўра, шундан кейин Шеробод ҳокимлигидан қўнғироқлар бўлган, синган телефони ўрнига янги телефон олиб беришни ваъда қилишган.

30 январь куни Отабек (блогернинг отасига номаълум шахслар) олиб келган қоғоз пакетга ўроғлиқ телефонни олаётган пайтида ҳибсга олинган.

Блогернинг яқинларига кўра, шу куни иккита холис ва бир қанча ички ишлар ходимлари иштирокида унинг уйида тинтув ўтказилган, блогернинг компьютери, бешта флеш карта ва унга тегишли бошқа буюмлар мусодара қилинган. 

Отабек Сатторий 2013 йили очилган «Халқ фикри» ютуб канали муаллифи сифатида Сурхондарё аҳолиси муаммоларини ёритиб келади.

«Халқим учун курашиб, унинг дуосини олиб яшашга нималар етсин! Ҳар ким ҳам дуо учун ишлай олмайди, ДУХ етмайди», деб ёзилган унинг канали тавсифида.

Айни мақола нашрга тайёрланаётган 3 февраль куни тушдан кейин «Элтуз»га суд ушбу ҳолат бўйича аллақачон ажрим чиқаргани маълум бўлди.

Судга раиси Й.Йўлдошев 1 февраль куни чиқарган ажримда «айбланувчи Отабек Сатторийга эҳтиёт чораси сифатида» қамоқ белгилангани ва у Термиз шаҳри 9-тергов ҳибсхонасида қолиши ёзилган.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2018
GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга акциз солиғи 5 баробардан зиёдроққа камайтирилганига қарамай, бу нархлар пасайишига сабаб бўла олмаслигини ...
2 сентябр 2021
Президент Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримовни хотирлаб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шу куни мамлакат Олий Мажлиси Сенати, ...
17 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 44-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Паул Валери америкалик ...
17 март 2023
1991 йилнинг 17 мартида Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзкомпартия СССРни сақлаш учун 93,7 фоиз овоз ташкил қилиб берган эди. Референдумга ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...