Янгичоштепадаги ҳовуздан икки қизалоқ жасади топилди
25 август куни Тошкент вилоятининг Янги Ҳаёт тумани Янги Чоштепа маҳалласи кўприги тагидаги ҳовузга тушиб ҳалок бўлган икки ёш қизалоқ жасадлари топилди. Элтузга жўнатилган видеода уларнинг жасадлари олиб чиқилаётгани акс этган.
Ушбу маҳалла яшовчиларининг айтишича, Жўн ва Салар каналлари ўртасида барпо этилган бу маҳалла атрофини хавфсиз деб бўлмайди.
«Кечқурун ва азонда жуда ёмон ҳид келади. Каналлар атрофи хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермайди. Бу маҳалла яқинида 32 мактаб бор. Болалар бу мактабга бориш ун шу канални устига қурилган кўприкдан ўтишади,» деди Элтуз билан ёзишган Янги чоштепаликлардан бири.
Унинг қўшимча қилишича, кўприк пиёдаларга мўлжалланган, аммо унинг устидан енгил автомобиллар ҳам ҳаракатланар экан.
«Мактабда ўқувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Мутасаддиларга неча маротаба мурожаат қилинган. Улар эса фақат талабга жавоб бермайдиган дом қуриб сотиш билан овора. Ё янги мактаб қуришсин ёки каналлар ҳавфсизлигини таъминлашсин. Бу жойлар обод бўлгунича яна неча норасидалар кўмилиши керак?» деди у.
Элтуз Тошкентдаги икки қизалоқ ўлими тафсилотларини ўрганишда ва Ўзбекистондан келаётган хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни унутманг!