Асосий мавзулар
31 август 2023

Москвада элчихона вакили ҳарбийга чорлов қоғози тарқатди

Москвада ўзини элчихона вакили дея таништирган шахс ўзбек мигрантларга ҳарбий хизматга чорлов қоғози тарқатаётгани ҳақида хабар Элтузга етиб келди.

Суратдаги ҳарбий хизматга чорлов қоғози Москвадаги Федерал Миграция Хизмати биносига борган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига тарқатилмоқда.

Суратни юборган Элтуз обуначисининг айтишича, чақирув қоғозларини ўзини “Ўзбекистон элчихонаси вакили” дея таништирган шахс муҳожирлар қўлига мажбурлаб тутқазмоқда экан.

“Имзо қўймасангиз, патентингизни бермаймиз деб қўрқитишмоқда. Энг алам қиладигани, бу ишга Ўзбекистон элчихонасидан келган маъсул ходим бош бўлиб турганидир. Бу иш учун элчихона ходимига Ўзбекистон раҳбарияти чора кўради деган умиддаман,” деб ёзади Элтуз обуначиси.

Бироқ Элтуз ушбу хабарни ўз манбалари орқали тасдиқлай олмади.

Биз Ўзбекистон элчихонаси вакилларининг ФМС (Федерал Миграция Хизмати) биносига бориб, муҳожирларни Россия қуролли кучлари сафига чорлашига ишонмаймиз.

Ўзини элчихона вакили деб таништирган шахс меҳнат муҳожирлари ишончига кириб, уларни алдов йўли билан урушга ёллашга уринаётган бўлиши мумкин деган фикрдамиз.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ушбу хавотирли хабарни ўрганиб чиқади деган умиддамиз.

Элтуз ўз кўрсатувларини давом эттиради. Видеоларимизга лайк босишни, каналимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
18 сентябр 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
22 июн 2016
Рассом Туз ва Элсеварлар қаторига Кирпи тахаллуси билан ижод қиладиган ëш рассом ҳам қўшилди. Шу кунларда Тошкентда истиқомат қиладиган ...
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
30 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида швециялик ўзбек муҳожири Дўстназар Худойназаров қизил ва оқ балиқдан «олтин балиқ» қандай тайёрланишини намойиш қилади. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...