Асосий мавзулар
4 сентябр 2023

CамДУ Каттақўрғон филиалида бетон плитаси талабалар устига қулади

4 сентябр куни эрталаб Самарқанд Давлат Университетининг Каттақўрғон филиалида бетон плитаси талабалар устига қулаб тушган дарслар номаълум муддага қолдирилган.

«Ҳаммаёқ қон,  асосан қизлар бўлган. Жабрланганларнинг ота-оналари ҳам ташқарида кутиб турган эканми, боласининг аҳволидан хабар олиш учун югуриб қолишди, қайсиларидир ўқитувчилар билан муштлашиб ҳам қолдимией. Жуда воҳимали бўлди, теракт бўлдими деб ўйладим рости. . , » деди гувоҳлардан бири.

Айни пайтда Самду Каттақўрғон филиалида талабаларнинг телефонлари олиб қўйилган.  Ҳеч қандай видео ва расм олишга қўйишмаяпти деди Элтуз мобил мухбири.

Сал илгари хабар берганимиздек, Каттақўрғон филиали фаоллар залида бугун эрталаб янги талабаларни таништиришга бағишланган йиғин бўлиб ўтаркан бинонинг бетон плитаси талабалар устида қулаб тушган.

Элтуз мобил мухбири, энг оғир жароҳат фақат оёқ ва қўл синиши, деди.  Бино ҳақиқатан жуда эски эди. Айнан мен ўша ерда эдим. Адашмасам, у бинонинг қурилганига 30-40 йилдан ошди ва биз янги бино битгунча шу бинода ўқиб тургандик.  Икки киши жароҳатланган,  оёғи синган ёки тўпиғи чиққан. Ҳаммани ўзимиз ташқарига олиб чиқдик. Элтуз воқеа тафсилотини ўрганишда давом қилмоқда.

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ: Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалининг Каттақўрғон шаҳар А.Темур кўчаси 27-уйда жойлашган ўқув биноси собиқ СамДЧТИ академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.
2008-2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-сон мактаби фаолият олиб борган.
2021 йилда Самарқанд давлат университети Катттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилиб, 2021-2022 йиллар давомида, яъни 2021 йил декабр ойидан 2022 йил август ойигача бўлган муддатда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда 2022 йил сентябр ойидан фойдаланишга топширилган.
2023 йил 4 сентябр куни мазкур бинонинг фаоллар залида Мустақиллик дарси ўтказилаётган вақтда соат 9.28 да залнинг том қисмидан, саҳна қисмининг ўнг бурчагида 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган. Натижада 2 нафар 1-курс талабалари плита бўлакларининг тегиши натижасида енгил тан жароҳати олган.
Ушбу талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ушбу талабаларнинг умумий аҳволи яхши эканлигини маълум қиламиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 апрел 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборни Ўзбекистондаги фермерларнинг муаммолари, жумладан, ...
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга «ноқулай» савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан ...
15 октябр 2018
Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда ...
20 май 2016
Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни «тўлқинлантириб» юборди. Ҳар ҳолда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...